24
педагогик шарт-шароитларини аниқлаш ва синовдан ўтказиш. Тажриба-
синов мақсади 3 босқичда амалга оширилди:
– тасдиқловчи (2016 й.);
– аниқловчи (2016-2017 ўқув йили);
– синов (2017-2018 ўқув йили).
Педагогик тажриба-синовнинг
ташкилий-тайёргарлик босқичида
тажриба-синов майдончалари ва иштирокчилари, педагогик жараѐн тавсифи
белгиланди, методик ҳамда ташкилий таъминоти ишлаб чиқилган. Педагогик
тажриба-синовда экспериментал танланма миқдори 2016-2017 ўқув
йилида
ОТМ талабаларидан тажриба бошида 75 нафари тажриба гуруҳларида ва 76
нафари назорат гуруҳларида, тажриба якунида 74
нафари тажриба
гуруҳларида ва 76 нафари назорат гуруҳларида, 2017-2018 ўқув йилида ОТМ
талабаларидан тажриба бошида 126 нафари тажриба гуруҳларида ва 126
нафари назорат гуруҳларида, тажриба якунида 126 нафари тажриба
гуруҳларида ва 125 нафари назорат гуруҳларида иштирок этди. Мазкур ўқув
йилларида жами тажриба бошида тажриба гуруҳларида 201 нафар, назорат
гуруҳларида 202 нафар талабалар, тажриба якунида эса тажриба гуруҳларида
200 нафар, назорат гуруҳларида 201 нафар
талабалар тажриба-синовда
қатнашди (3-жадвалга қаранг):
Do'stlaringiz bilan baham: