Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
-жадвал. Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари академик лицей
Download 0.92 Mb. Pdf ko'rish
|
Абдуллаева Саидахон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами: 1596 329 34807 15024 (43, 2) 56, 8%
- «Академик лицей ўқувчиларида рус тили бўйича имло компетентлигини шакллантириш»
2-жадвал.
Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари академик лицей ўқувчилари гуруҳларининг имло компетенцияси коэффициенти (белгиланган кесим) т/р Академик лицейнинг номи Д иктант да ги сўзл ар сони С ўровд аги у м ум ий ўқув чи л ар сони (иш л ар с они) Й ўл қўйи л га н потенциа л хатолик л ар сони( 100% ) Й ўл қўйи л ган им л о - вий хато л ик л ар сони( абсо л ю т м иқ дори ) Ў қу вчи л ар гур уҳи им л о ком петен цияс и коэф ф ици енти Курси A N Q S K имло 1. Қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти академик лицейи I 80 20 1600 665 (41, 6%) 58, 4% II 119 26 3094 1173 (37, 9%) 62, 1% III 120 25 3000 1176 (39, 2%) 60, 8% 2. Қўқон давлат педагогика институтининг Муқимий номидаги 2-академик лицейи II 119 8 2142 878 (41%) 59% III 120 16 1920 751 (39, 1%) 60, 9% III 120 15 1800 661 (36, 7%) 63, 3% 3. Наманган муҳандислик- педагогика институтининг Тўрақўрғон академик лицейи II 119 18 2142 1159 (54, 1%) 45, 9% III 120 16 1920 952 (49, 6%) 50, 4% III 120 10 1200 523 (43, 6%) 56, 4% 4. Наманган муҳандислик- педагогика институтининг «Дўстлик» академик лицейи I 80 22 1760 741 (42, 1%) 57, 9% II 119 28 3332 1479 (44, 4%) 55, 6% III 120 20 2400 941 (39, 2%) 60, 8% 5. Наманган муҳандислик- технология институтининг академик лицейи I 80 24 1920 998(52%) 48% I 80 25 2000 992 (49, 6%) 50, 4% I 80 23 1840 900 (48, 9%) 51, 1% II 119 23 2737 1035 (37, 8%) 60, 2% Жами: 1596 329 34807 15024 (43, 2) 56, 8% Белгиланган кесимнинг натижалари шуни кўрсатадики, академик лицей ўқувчиларининг барчаси рус тили ёзма нутқида имло хатоларига йўл қўядилар. Академик лицейлар ўзбек гуруҳи ўқувчиларининг рус тили бўйича имло компетентлиги даражасининг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари одатда жуда паст. Олинган маълумотлар бизга академик лицейнинг ўқув муҳитида рус тилида ёзиш кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилган янги 16 педагогик технологияларни ишлаб чиқишга зарурат мавжудлигини таъкидлаш имконини беради. Диссертациянинг учинчи боби «Академик лицей ўқувчиларида рус тили бўйича имло компетентлигини шакллантириш» деб номланган бўлиб, мазкур бобда экспериментал ўқитишни ташкил қилиш ҳамда муаллиф томонидан «Muloqot simulyatorlari» усули, академик лицейлар ўзбек гуруҳлари ўқувчиларида имло компетенциясини шакллантиришга қаратилган коммуникатив ёндашув асосида ва мессенжер дастури «Теlegrаm» ҳамда матн муҳаррири «Microsoft Word» - 2007 ёрдамларида тақдим этилган. Жамиятнинг ахборотлаштириш ҳолатида одамлар ўртасида ахборотни етказиш турли хил хабар-ахборотлар, ахборот технологиялари воситалари (электрон хатлар, SMS-хабарлар, чат ва ижтимоий тармоқларда хабарлар ва ҳоказо) орқали ёзма шаклга алмашиб амалга оширилаётгани яққол кўриниб турибди. Бундан келиб чиқадики, академик лицейларнинг ўзбек гуруҳи битирувчилари учун рус тили имлосининг меъёрларини билиш зарурияти объектив равишда ўсиб бормоқда.Умумий ўрта таълим мактаблари рус тили имлосини ўргатишнинг мақсадга йўналтирилган усулларидан чекиниб, оғзаки нутқни ривожлантиришга ҳаракат қилиниши академик лицейларга кирувчи ўқувчиларда имло компетентлик даражасининг қониқарсиз бўлишига олиб келди. Давлат таълим стандартлари ва академик лицей ўқув дастурлари талаби билим олувчилар саводхонлигини етарли даражада таъминлашдир. Ушбу қарама-қаршиликлар рус тили имлоси масалаларини мақсадли равишда ўқитиш босқичларида ўқитилмайди. Шу нуқтаи назардан, бизнинг фикримизча, агар имло ўрганиш мазмунига имлони автоном таркибий компонент сифатида киритиб бўлмаса, унда у билан боғлиқ материаллар ўқув дастурида ва дарсликларда кўзда тутилган бошқа мавзуларга тақсимлаб берилиши керак. Хусусан, дастурда мустақил ишларга ажратилган соатларни шундай тақсимлаш керакки, унда ўқувчилар дастурдаги лексика, морфология ва синтаксис бўйича мавзуларни ўрганиш билан бирга, рус ёзуви техникасини тенг ўрганиб кетиши керак, яъни рус тили имло компетенциясини шакллантириш лозим. Шундан келиб чиқадики, рус тилини ўргатишда академик лицей ўзбек гуруҳи ўқувчиларида коммуникатив ёндашувни ривожлантиришда имло компетенциясини шакллантириш учун замонавий жамиятда шахснинг киберижтимоийлашуви, яъни шахснинг глобал ахборот технологиялар таъсирида ривожлантириш орқали эришиш тушунилади 17 . Бу мақсадга эришиш учун академик лицейларнинг ўзбек гуруҳи ўқувчиларининг ёзма информация алмашинуви - мулоқот жараёнига киришуви лаёқат ва кўникмаларининг шаклланиш, дарс машғулотларида мақсадга эришилганлик даражасини текшириш, таҳлил қилиш, улардаги имло компетенциясининг самарадорлигини аниқлаш йўлларини ва бугунги кунда кенг тарқалган, коммуникациялар: «IT» – технологияларига асосланган «Теlegram» мессенжер дастурида «Microcoft Word» матн муҳарририга таянган 17 Плешаков В. А. Киберсоциализация человека: от HOMO SAPIENS’А ДО «HOMO CYBERUS’A»? // Вопросы воспитания. – М., 2010. – №1 (2). – С. 92-97. 17 ҳолда «Microcoft Office» пакет дастурига киритилган воситалардан фойдаланиш орқали амалга оширилган. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган усул «Muloqot simulyatorlari» деб номланади. Ўқув симуляторлари деганда шундай дастурий ва аппарат воситаларини тушуниладики, улар ҳақиқий ҳолат ҳақида таассуротни яратиб, уни имитация қилади, объектив ҳолатдаги кўникмаларни ҳосил қилиш учун реал борлиқнинг бир қисмини ва объектив борлиқдаги кўникмаларни ривожлантириш мақсадида виртуал муҳитнинг хоссаларини ифодалайди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейи, Қўқон давлат педагогика институтининг Муқимий номли 2-академик лицейи, Наманган муҳандислик-педагогика институтининг Тўрақўрғон академик лицейи, шу жумладан, «Дўстлик» академик лицейи ва Наманган муҳандислик- технология институти академик лицейи ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида рус тилида ўқитиш тажрибалари ўтказилди. 2015-2016, 2016-2017, 2017-2018 ўқув йилларида тажрибага жалб қилинган мазкур лицейларнинг 692 нафар 1-2-3-босқич ўқувчиларидан тавсия этилган тизим бўйича 345 та (тажриба гуруҳлари) ўқувчи ўқитилди. Қолган 347 нафар ўқувчи назорат гуруҳларига киритилди. Назорат ва тажриба гуруҳларида ўқитиш амалдаги рус тили фанини ўқитиш бўйича ишчи ўқув дастури ва З.Р.Джураеванинг дарслиги асосида олиб борилди 18 . Улар орасидаги фарқлар фақатгина дастур мавзуларида мустақил ишларни бажариш усулларига тегишли эканлиги аниқланди. Ўқувчилар томонидан бажарилган ёзма иш топшириқларининг бир қисми «Telegram» мессенжерлар гуруҳи учун махсус яратилган бўлиб, асосий эътибор имлога қаратилган, у компьютерда (ноутбук, смартфон ва планшет) саводли матн ёзиш техникаси сифатида қаралиб, уларни бажаришда «Мicrosoft Word»-2007 матн муҳарририда имлони текшириш функциясидан фойдаланилди. Ундан ташқари, тажриба гуруҳларининг ўқувчиларига ёзма ижодий топшириклар берилди, яъни «Muloqot simulyatorlari»ни ҳам улар шундай тартибда жойлаштиришди. Усул қўллашда ҳаракат кетма-кетлиги қуйидагича: ўқитувчи «Telegram» месcенжерида гуруҳ ташкил қилади, унга академик гуруҳнинг барча ўқувчиларини жалб қилади ва уларга мос ном берилади. Сўнгра ўқитувчи таълим мақсадлари ва вазифалари учун «Telegram»дан фойдаланиш қоидаларни белгилайди. Дастур материалларини ўрганиш давомида ўқитувчи билимларни мустаҳкамлаш учун дарсдан ташқари бажариладиган мустақил ишлар юзасидан ёзма ижодий топшириқлар беради. Шу билан бирга, ёзма топшириқлар дафтарда эмас, балки электрон қурилма (компьютер, ноутбук, планшет, смартфон)да «Мicrosoft Word- 2007» матн муҳаррири орқали амалга оширилади ва кейинчалик ўқитувчи «Telegram» гуруҳ суҳбатида хабар сифатида ёзилади. Ўқитувчи олдиндан суҳбатнинг мазмунини кўриб чиқади, бироқ, шунга қарамай бажарилган топшириқлар текшируви ҳам интерактив бўлиши керак ва шунинг учун ўқув аудиториясида гуруҳнинг барча қатнашчиларини мунозарага 18 Джураева З.Р. Русский язык: Учебник для учащихся групп с нерусским языком обучения академических лицеев и профессиональных колледжей. – Изд. 7-е доп. – Т.: Шарк, 2016. – 472 с. 18 жалб этган ҳолда ташкил қилинади. Шу мақсадда ўқитувчи экранда суҳбат материалларини намойиши учун лазерли проектор ва интернет тармоғига уланган компьютернинг аудиторияда бўлишини таъминлайди. Зарур ҳолларда аудио ва видео материалларнинг намойиши учун колонкалар (спикерлар) компьютерга уланиши керак. Чат материалларини кўриб чиқаётиб, ўқитувчи ўқувчиларнинг хабарларини оғзаки шарҳлаб беради, сўнг уларга саволлар бериб, бажарилган вазифаларни баҳолайди. Экспериментал ўқитиш давомида биз томонимиздан тавсия этилган бир қатор аниқ усулларни синаб кўрдик. Улар орасида «Тасвирга изоҳ», «Матнга изоҳ», «Видеороликка изоҳ», «Ўқитувчига электрон хат», «Форум муҳокамалар» симуляторлари қўлланилди. Ушбу ҳолатларнинг ҳар бирида ўқитувчи «Telegram» гуруҳи яратувчиси сифатида суҳбат(чат)нинг модератори ролида, яъни иштирокчининг белгиланган хатти-ҳаракатлар, белгиланган меъёрлари ва қоидаларига риоя этиши учун масъул махсус ваколатга эга бўлган фойдаланувчи ҳисобланади. Шунингдек, экспериментал тайёргарлик жараёнида 1-2-3 - курс ўқувчилари мақсадли йўналтирилган бўлса-да, кўпинча бевосита аниқланмаган ҳолда рус тилида имло компентенциясини шакллантириш бўйича ишларга қўшилди. Экспериментал ўқитиш натижасида тажриба ўтказилаётган гуруҳларда имло компетентлик кўрсаткичи назорат гуруҳларига қараганда анча юқори эканлиги ва айнан 15, 4 фоизни ташкил қилиши аниқланди. Буни аниқлашда барча тажрибавий ва назорат гуруҳларида 2017-2018 йиллар охирида ўтказилган диктант натижалари асос қилиб олинди. Назорат гуруҳларида 347 нафар ўқувчи бўлиб, умумий ҳисобда улар 14725 та имло хатога йўл қўйишди (уларнинг потенциал миқдори 37408 тани ташкил қилади). Имло компетенцияси коэффициенти юқорида кўрсатилган (1)-, (2)- ва (3) - формулалар билан ҳисобланиб, 60, 6 % ни ташкил қилади. Экспериментал гуруҳларда 345 нафар ўқувчи бўлиб, улар томонидан 8604 та имло хатога йўл қўйилди (уларнинг потенциал миқдори 35784 тани ташкил қилади). Экспериментал гуруҳларда имло компетенцияси коэффициенти 76 % ни ташкил қилади. Шундай қилиб, таклиф қилинаётган услубнинг натижадорлиги - R, экспериментал ва назорат гуруҳларидаги имло компетентлигининг коэффициентлари фарқлари орқали аниқланиб, унинг қиймати 15, 4 фоизни ташкил қилади: (4) Кўриниб турибдики, таклиф қилинаётган «Muloqot simulyatorlari» усулининг қўлланилиши 15, 4%га самаралироқ эканлиги аниқланди. Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари академик лицейларида «Muloqot simulyatorlari» услубининг қўлланилиши самарадорлиги кўрсаткичлари билан боғлиқ диаграммалар кўрсатилган ( 1 - расмга қаранг): |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling