Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana25.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1230611
  1   2   3
Bog'liq
Ахборот хати



 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 
 
“Жаҳон адабиёти ва қиёсий адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мавзуидаги 
республика илмий-амалий анжуман ахборот хати 
 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2022 йил 30 октябрь кунлари “Жаҳон 
адабиёти ва қиёсий адабиётшуносликнинг долзарб масалалари” мавзусида республика 
илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Қиёсий адабиётшунослик ёки адабий компаративистика икки ва ундан ортиқ адабий 
ҳодисанинг қиёсланишига асосланган фан йўналиши ҳисобланади. Халқаро ижтимоий, маданий ва 
адабий алоқалар кундан кунга ривожланаётган замонамизда қиёсий адабиётшунослик келажаги 
ёруғ фан йўналишларидан биридир. Ҳар қандай қиёсий тадқиқотда адабий ҳодисаларнинг 
муштарак ва ўзига хос жиҳатлари аниқланади. Бу эса адабиётлараро умумий назарий 
қонуниятларнинг юзага келишида асос бўлиб хизмат қилади. 
Илмий-амалий анжуманда қуйидаги масалалар муҳокамага тортилади: 

жаҳон адабиётининг дурдона асарлари тадқиқи 

қиёсий адабиётшуносликнинг назарий ва услубий муаммолари

қиёсий мифология ва фольклоршунослик масалалари; 

ўзбек адабиёти жаҳон адабиёти контекстида; 

ўзбек ва жаҳон адабий алоқалари; 

таржима – компаративистика объекти сифатида; 

таржима танқидининг истиқболлари. 
Илмий-амалий анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп эттириш режалаштирилган. 
Мақолалардаги илмий фактларнинг тўғрилиги учун муаллиф масъулдир. Мақолалар ўзбек, рус, 
инглиз тилларида қабул қилинади. 
Мақола матни таҳрир қилинган ҳолда A-4 ўлчовида, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, 
ўнгдан 1.5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақоланинг сарлавҳасидан кейин бир қатор 
ташлаб, кейинги қатордан муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилади. Янги 
қатордан эса мақола муаллифи ишлайдиган ташкилот номи, лавозими ва муаллифнинг электрон 
манзили кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, янги қатордан 1,5 интервалли қаторларда 
мақола матни 5-6 бетгача ҳажмда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times 
New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида бўлиши лозим. 
Анжуманда
қатнашиш учун мақолани электрон кўринишини 2022 йил 30 июлга қадар 
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари , жаҳон адабиёти кафедраси масьул ўқитувчисига ёки 
https://t.me/+fswyr0mDjURhZTUy
 телеграм каналига тулов квитанцияси билан юбориш сўралади.
Мақолалар муаллифлар ҳисобидан тўплам ҳолида нашр қилинади. Тўпламнинг электрон
шакли ва сертификати (қоғоз шакли) учун умумий тўлов бадали: 50 минг сўм. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling