Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари универсмитети магистрантини стажировка ўташи тўҒрисидаги шартнома №
Download 21.08 Kb.
|
Магистрлар учун Стажировка шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стажёрнинг мажбуриятлари
- Жўнатувчи томон”нинг мажбуриятлари
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
«Қабул қилувчи ташкилот»нинг мажбуриятлари: Меҳнат қонунчилиги талабларига биноан шартноманинг 1.3 бандига мувофиқ ташкилот негизида стажировка дастурига мувофиқ стажировкани ташкил қилади ва ўтказади. Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ тушунтириш ўтказади ва стажировкани хавфсиз ўтказилишини таъминлайди. «Қабул қилувчи ташкилот» стажировканинг биринчи кунидан “Стажёр”ни кун тартибини амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ички тартиб қоидаларга асосланган ҳолда белгилайди. Стажировканинг охирги куни «Қабул қилувчи ташкилот» стажировка натижаларини характеристика шаклида расмийлаштиради ва Стажёрга тақдим қилади. Стажировка натижалари қуйидаги шаклда расмийлашади: Стажёр томонидан амалга оширилган ишлар рўйхати, бажарилган ишнинг баҳоланганлиги ва профессионал сифатларни намоён қилганлиги. Стажировка узрли сабаблар билан белгиланган муддатларда ўтказилмай қолганда томонларнинг ёзма розилиги асосида муддатлари ўзгартирилиши мумкин. Ушбу ҳолат бўйича томонлар хабардор қилингандан кейин беш иш кунида қарор қабул қилиниши лозим. Стажёрнинг мажбуриятлари: Стажировка даврида стажёр «Қабул қилувчи ташкилот» белгилаган вақтда белгиланган жойда бўлиши шарт. Стажировка ўташ муддатида амалдаги меҳнат қонунчилиги ва қабул қилувчи ташкилотнинг ички тартиб қоидаларига мувофиқ стажировка дастури асосида ўз фаолиятини юритади. “Стажёр” стажировкани узрли сабаблар билан ўтай олмаслиги маълум бўлган тақдирда зудлик билан “Жўнатувчи томон”ни стажировкани ўтай олмаслик сабабини кўрсатган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилади ва томонлар стажировкани муддатини ўзгартириш юзасидан огоҳлантирилади. “Қабул қилувчи ташкилот” стажировканинг охирги куни стажёрга стажировка бўйича якуний ҳужжатларни тақдим қилади. Стажировка якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда стажёр “Жўнатувчи томонга” стажировка бўйича ҳужжатларни ва ҳисоботларни тақдим қилади. “Жўнатувчи томон”нинг мажбуриятлари: Шартноманинг 2.1 бандига мувофиқ стажёрни стажировкага жўнатилишини таъминлайди. Уч иш кунида шартноманинг 3.2.3 бандига мувофиқ қарор қабул қилади ва “Қабул қилувчи ташкилот”га хабар беради. Download 21.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling