Ҳосилни йиғиштириш
Кўклигида ишлатиладиган укроп апрель ойидан бошлаб, бўйи 10-15
см.га етганда истеъмол учун йиғиб олина бошланади.
Укроп кўклигида ишлатиш учун экилганда гектаридан 10-12
тоннагача ҳосил олинади.
Укропни йиғиб олишда
устидан тоза сув сепилиб, ердан 2
сантиметр баландлигидан кесиб олинади. Сўнг сув қуйилса, янги
кўкат ўсиб чиқади.
Баъзи навлари уруғ сепилгандан кейин 30-40 кунда ўримга киради.
Уруғликка қолдирилса, баландлиги 100-150 сантиметргача етади. 60-
70 кундан кейин гуллайди.
Уруғ ҳосили гектаридан 3-6 центнер ва ундан ортиқ олинади.
Петрушка етиштириш
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Нилуфар, Новас.
Сахарная (эртапишар), Бордовикская (ўртача кеч пишар нав)
Экиш муддати: Тўқсонбости усулида жанубий вилоятларда 1-
30
декабрда, марказий вилоятларда 15 ноябрь - 15
декабрь ва
шимолий вилоятларда 1 ноябрь -1 декабрда экилади.
Do'stlaringiz bilan baham: