Ўзбекистон флорасида
Download 14.11 Kb.
|
O‘zbekiston Respublikasi “Qizil kitobi”ga kiritilgan turlarni tavsifi
§2.1. O‘zbekiston Respublikasi “Qizil kitobi”ga kiritilgan turlarni tavsifi, botanik tadqiqotlar tahlili Ўзбекистон флорасида Diospyros L туркумга мансуб турдан фақатгина битта тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилга, бу тур Diospyros lotus L тури хисобланади, халқ орасида Сафсан хурмо бази ҳолатларда Кавказ хурмоси ҳам деб аталади. [...] Қодиров Р.У., Хурма кавказская / Diospyros lotus L- Сафсан хурмо. Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби–Ташкент:Chinor ENK,2019–88б. Diospyros lotus L тури жуда камёб, ареали қисқариб бораётган яни кичик майдонлардагина ўзига хос шароитларда сақлаб қолинган, аммо тез йўқолиб кетиши мумкин бўлган ва жиддий назоратни талаб этувчи тур сифатида қайт этилган. [..] Красная Книга Республики Узбекистан: Редкие и исчезающие виды растений и животных:(в 2-х томах):Т.1. Растения и грибы. Ташкент: "Chinor ENK", 2009 Diospyros lotus L турининг бўйи 15–20 м га етадиган қўнғир қора пўстлоқли дарахт. Барглари мустаҳкам, қайишсимон, чўзиқ, узунлиги 15 см. Гуллари сарғиш-қизил, қўнғироқсимон, икки уйли. Чангчили гуллари яримсоябонга тўпланган, уруғчи гуллари якка-якка ёки бир нечтадан ўрнашган. Меваси этли резавор, шарсимон, аввалига қизғиш, кейинчалик қўнғир-қорамтир рангга киради. Май–июнда гуллаб, меваси октябрь–ноябрда пишади. Сафсан хурмо асоан Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси (Тўпаланг ва Сангардак дарёлари ҳавзалари, Қўштут, Тамшуш, Хондиза қишлоқлари атрофлари)да тарқалган. Тожикистон, Кавказ, Кичик Осиё, Эрон, Хитой ва Японияда ҳам учрайди. Ўсиш шароитига кўра тоғнинг пастки ва ўрта қисмларидаги дараларнинг шағалли ёнбағирлари, булоқларнинг бўйларида ўсади. Сон жиҳатдан кам учрайди, баъзан 5–15 тупи бирга ўсади. Diospyros lotus L тури уруғидан ва вегетатив йўл билан (бачкисидан) кўпаяди. Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари кўра хўжалик мақсадлари учун ерларнинг ўзлаштирилиши, қурилиш ҳамда ўтин учун ишлатилиши туфайли камайиб кетмокда. [...] . Грубов В. И. Сем. Еbеnасеае // Флора СССР. Т. 18. М.-Л.: АН СССР, 1957. – С. 475–483. Diospyros lotus L ни қадим замонлардан бери ареали доирасида экиб келинади. ЎзР ФА Ботаника боғида 1948 йилдан буён Diospyros lotus L тури экиб ўстирилади. Download 14.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling