Ўзбекистон хотин-қизлар қЎмитаси “миллий қадрият ва урф-одатларни сақлашда


 ЬПр8://кип.и2/пет/2018/02/07/и2Ьек181оп


Download 405.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi405.35 Kb.
#1533454
1   2   3   4   5
28 ЬПр8://кип.и2/пет/2018/02/07/и2Ьек181оп
60


эҳтиёж ортиб бормоқда. Соғлиғи кўтармаганлиги ёки бошқа қандайдир 
сабабларга кўра фарзандли бўла олмайдиган инсонлар бошқа бир онанинг 
бачадонини “ижарага” олади. Ушбу усул кенг тарқалаётганига қарамай 
жамиятда жуда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Масалан, “суррогат 
она” ўз вужудида кўтариб юрган болани бировга бериб юбориши осонмас. 
Табиийки, унда турли психологик депрессиялар вужудга келиши мумкин. 
Ёки, “суррогат она” дунёга келтирган бола ногирон ёки бирор касал билан 
дунёга келса, нима бўлади, каби ечимсиз саволлар ҳам мавжуд. Бундай 
усулда дунёга келган боланинг ҳам, вақти келиб ўтмишидан боҳабар бўлиши 
унга ҳам ўзига яраша маънавий-психологик зарба бўлиши мумкин.
Шу билан биргаликда, “сунъий уруғлантириш” ёлғиз оналар пайдо 
бўлишига сабаб бўлса, “суррогат оналик” ёлғиз оталарнинг ҳам вужудга 
келишига сабаб бўлмоқда. Машҳур кино юлдузлар, футболчиларнинг ёлғиз 
ота бўлганликлари ҳақидаги маълумотлар интернет сайтларида, ижтимоий 
тармоқларда кенг тарқалмокда. Бу масалалар ўз навбатида жамиятда 
оиланинг ўрни ва мавқеига сезиларли салбий таъсир кўрсатади.
Оила муқаддас даргоҳ. Фарзандлар эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган 
соф туйғулари маҳсули, уларни умр бўйи боғлаб турадиган ришта. Шундай 
экан, уларнинг дунёга келишидан тортиб, вояга етиб ҳаётда ўз ўрнини 
топгунга қадар ота-оналар маънавий масъул ва жавобгардирлар.
ОИЛА ҚАДРИЯТЛАР БЕШИГИ СИФАТИДА
Муҳаммаджонова Л.А. -
ЎзМУ “Этика ва эстетика” кафедраси мудири, ф.ф.н., доцент.
Оила кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Шунга кўра, 
жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маданиятли ёш 
авлодни вояга етказишда оиланинг ўрни беқиёс. Ўзбекистоннинг тараққиёт 
истиқболи оилавий тарбия муаммоларини оқилона ечилишига ҳам боғлиқ. 
Бунинг учун шу борада зарур чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, 
оилавий тарбияга таҳдид солувчи муайян кучларга қарши курашиб, бўлажак 
ота-оналарнинг маънавий, ахлоқий, маданий ва тарбиявий билимларини 
ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бугунги куннинг энг долзарб 
муаммоларидан биридир. Давлатимизда соғлом оилани шакллантириш ва 
оилада юксак маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш учун зарур шарт- 
шароит яратиш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш, оилалар мустаҳкамлигини 
ва манфаатларини таъминлаш, соғлом фарзанд ўстириш, тарбиялаш ва вояга 
етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунда, авваламбор, 
оиланинг муқаддаслиги ҳамда никоҳ масъулияти бўйича келажакда оила 
қурадиган йигит ва қизларимиз тафаккурини, онгини ўзгартиришга алоҳида 
эътибор қаратилмокда.

Download 405.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling