Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти
Download 14.39 Kb.
|
иш юритиш китоб
М.Аминов, А.Мадвалиев, Н.Маҳкамов, Н.Маҳмудов ИШ ЮРИТИШ Амалий қўлланма “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти Тошкент-2015 Муқаддима Миллий истиклол ҳаётимизнинг ҳеч бир истисносиз барча соҳаларида бўлгани каби она тилимиз ривожи учун ҳам кенг йўл очди.Мустақил давлатимизнинг Асосий қонуни – Конституциямизда, “Давлат тили ҳақида”ги қонун ва бошқа расмий ҳужжатларда она тилимиз бўлмиш ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми ва истиқболи аниқ кўрсатиб берилган. Неча асрлар мобайнида гоҳ юксак ривожу шуҳрат топган, гоҳида нописандлик, турткилаш ва камситилишлардан кўнгли синган, аммо ёруғ кунларга етмоқ умиди сўнмаган тилимиз чинакам мунаввар кунларга саломат етиб келди. Яқин ўтмишимизда миллий таффаккурни, миллий ўзликни издан чиқармоққа, шу йўл билан ўз ҳукмронлигининг умрбоқийлигини таъминламоққа хомтама бўлган мустабид тузум тилимизни издан чиқаришга қаттиқ бел боғлаганди.Бу тизим тилимизга “ягона умумхалк тили”нинг унсурларини ўринли-ўринсиз тиқиштиришдан ташқари, айни шу “ягона умумхалқ тили”ни иккинчи она тилим дейдиганларга “хўрозқанд”лар улашди, шу йўл билан ўз она тилини билмайдиганлар сафини кетгайтиришга уринди. Президентимиз Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ ХIV Download 14.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling