Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana28.10.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1730317
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi

1. Кишиларнинг умуминсоний қадриятлар тўғрисидаги қарашларида ва уларга 
эришиш йўллари ҳақидаги хулосаларида ўтмиш авлодлардан мерос қолган орзу-
умидлар, тасаввурлар ҳам катта аҳамият касб этади. ҳар бир авлод умуминсоний 
қадриятларни барқарор қилиш ва идеал-мақсадларга етиш тўғрисидаги ўтмиш 
авлодларнинг тасаввурлари ва хулосаларини мерос қилиб олади, ўз фаолияти, 
замонасидаги ўзгариш ва жараёнларга ҳам ана шу нуқтаи назардан ёндошади. 
2. Ҳар бир авлоднинг ўтмишдошларидан мерсо қилиб олган умуминсоний 
қадриятлар тўғрисидаги тасаввурлари ва орзу-умидлардан ташқари, ўзлари тўплаган 
тажрибалари, ана шу тажриба асосида вужудга келган мулоҳазалари ва хулосалари 
ҳам бор. Кишилар умуминсоний қадриятларни барқарор қилиш, умрлари давомида 
уларга етиш учун интилишлари, фаолият ва муносабатларида, бир томондан меросий 
тасаввурларга. Иккинчи томондан эса ўзларининг амалий хулосаларига амал 
қиладилар. Бу борадаги турли жараёнлар, режа ва дастурларга ҳам юқоридаги ики хил 
жиҳатга асосланган ҳолда муносабатда бўладилар. Демак. ҳар қандай даврда идеал-
қадриятларга етишиш йўлида ҳаракатлар бошланганида, уларни амлага оширишнинг 
режа ва дастурлари тузилаётганда кишиларнинг руҳий-маънавий тайёргарлигини, бу 
борадаги мақсад, қизиқи, эҳтиёж ва талабларини ҳисобга олиш зарур. 
3. Умуминсоний қадриятларга эриши тўғрисидаги тасаввурлар, эҳтиёжлар ва 
интилилар асосида вужудга келган турли режа ва дастурларда, кўпроқ бу борадаги 
фаолиятнинг назарий томонларига ва умумий жиҳатларига эътибор берилади. Бу ҳол, 
айниқса, жамият тараққиётининг туб бурилиш ва чуқур ўзгаришлар юз бераётган 
даврларда яққол намоён бўлади. Аммо бу борадаги режалардан амалиётга ўтилганида, 
тажрибада мақсадларга эришиш учун бевосита ҳаракат бошланганида, кутилмаган 
ҳолатлар намоён бўла бошлайди. Булар эса ўз навбатида юош мақсадга эришиш 
(стратегия) борасидаги кундалик фаолиятда турли хил йўллардан, уссулардан 
(тактика) фойдаланишни талаб қилдаи. 
Умуминсоний қадриятларнинг баъзи шакллари билан боғлиқ яна бир масала 
бор: уларни ҳаётда барқарор қилиш тўсиқлар ва қийинчиликлар орқали боради. 
Пировард натижада, идеал мутлақ ҳолтда тўла-тўкис амалга ошмайди, унинг баъзи бир 
жиҳатлари ҳаётга тадбиқ қилинади, бошқалари эса келажак авлодларга мерос бўлиб 
қолдаи. Одамзод эса идеалсиз. Унга интилмасдан, келажакка умид кзларини тикмасдан 
яшай олмайди. 
Аммо инсон ҳаётда фақат идеаллар, уларга етиш тўғрисидаги орзулар билан 
қаноатланиб қолмайди. У ўз идеалларига эришиш, уларни барқарор қилиш йўлида 
бошқа эҳтиёжларини, талабларини ва қизиқишларини қондириши, ўзга кишилар билан 
муносабатда бўлиши, жамият талбаларини бажарии, ўз бурчини адо этиши ва бошқа 
соҳаларда фаолият юритиши лозим бўлади. Шу маънода. Кишилар доимо идеалга 
интилиб, реал ҳаётдаги вазифаларни бажариб, орзу-умидлар билан реал воқелик 
орасида умр ўтказадилар. Идеалларга интилиш орзуси билан, реал ҳаётда умр ўтказиш 
зарурияти ўртасидаги муайян зиддият эса, одамзотни яшашга ундайдиган, умрининг 
энг қийин, таназзул даврларида ҳам умид учқунлари сақланиб қолиши учун асос 
www.ziyouz.com kutubxonasi


37
бўладиган умргузаронликнинг асосий тамал тошидир, инсон ҳаётининг мазмуни, 
маъноси в қадрини белгилайдиган объектив жараёндир. 
Умуминсоний қадриятлар (айниқса, уларнинг идеал шакллари) омилкор 
фаолиятга чорловчи оптимистик ғоялар, шиорлар ролини ўйнаши ҳам мумкин. Бундай 
ҳолда улар кишини амалий ишлар қилишга ундайдиган, унинг фаолиятига маъно ва 
мазмун бағишлайдиган, мақсадини аниқлаш имконини берадиган, бирор жараёнга, 
жамиятда амалга оширилаётган вазифаларга нисбатан шахс ёки ижтимоий 
субъектларнинг қандай муносабтад бўлаётганини аниқлаш имконини берадиган 
мънавий мезонга айланади. Одамлар ўзлари ва атрофдагиларнинг амалий фаолиятини, 
бирор соҳадаги хатти-ҳаракатларини ана шу мезонлар билан солиштириб кўриб 
мулоҳаза юритадилар, хулоса чиқарадилар, уларга баҳо берадилар. 
Баъзан айрим киши ёки бирор гуруҳнинг у ёки бу қадриятни барқарор қилиш 
мақсадида олиб бораётган фаолияти умуминсонийлик мезонига тўғри келмаслиги ҳам 
мумкин. Масалан, ҳамма араб халқлари, славянлар, туркийзабон халқлар ва бошқа кўп 
миллатли халқлар бир-бири билан умуммаданий қадриятлардан бири, дўстликнинг 
оддий қўшничилик доирасига сиғмаслиги, унинг кенг қамровли умуммиллий 
жиҳатлари борлигини инкор этиш қийин. «Араб дунёси»нинг («турк дунёси», 
«славянлар дунёси» ва ҳ.к.) мустаҳкам иттифоқчилик ва ҳокисор қўшничилик 
муносабатларини ўрнатиш асосида умумиллий дўстликнинг жаҳон ҳамжамияти 
манфаатларига тўғри келадиган жиҳатларини, ижобий қирраларини намоён қилиш 
борасидаги уринишлари умуминсонийлик мезонларига мос келиши лозим эди. Гўёки 
айнан ана шу мақсадга қаратилган араблар дунёсинибирлаштириш тўғрисидаги 
хулосани нотўғри талқин қилиш, оқибатда Ироқ томонидан Қувайтнинг босиб 
олинишига сабаб бўлди (1990 йил). Бир қарашда жуда ҳокисор бўлиб кўринган 
юқоридаги ғояга асосланган амалий ҳаракат ва усул баҳсли бўлиб чиқди. Бу ерда 
маданий бирлик ва дўстлик туйғуси билан боғлиқ қадриятларни барқарор қилишга 
қаратилган аниқ фаолият ва хатти-ҳаракатни умуминсонийлик талабларига мос 
келтириш тўғрисидаги умумий қоида бузилди: гўё яхшилик байроғи остида олиб 
борилган аниқ ҳаракат усули (яъни уруш) умуминсоний қадрият бўлган тинчлик ва 
миллий озодлик талабларига мо келмай қолди. 
Аслида қардош халқларнинг бир-бири билан маънавий яқинлиги асосида, улар 
ўртасидаги умуммиллий биродарлик занжирларининг мустаҳкамланиб бориши, 
тарихий жараёнлар натижасида ажралиб яшаётган миллатннг қўшилиши умуминсоний 
қадриятлар ва уларнни барқарор қилиш амалиёти талабларига мос келиши лозим. Шу 
маънода, бир неча ўн йиллар иккига бўлиниб яшаган Вьетнам халқи бирлашганлиги, 
икки герман давлатлари ва немис халқи қўшилганлиги, корейс халқлари сифларида 
бирлашиш ғоялари кучайиши, туркийзабон халқлар умумиллий алоқаларининг янги 
босқичга кўтарилиши, қадимги Рим империяси ўрнида воқеликка айланган «Европа 
мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги» (Маастрихт шартномаси, 1993 йил) тобора 
ўсаётганлиги миллийлик борасидаги умуминсоний қадриятларни барқарор қилишнинг 
замонамизда юзага келаётган аниқ шакллари сифатида талқин қилиниши мумкин. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling