Ўзбекистон минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатлари
Download 218.07 Kb.
|
Рузметов Б^
Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Адилова Марғуба Турсуналиевнанинг “Ўзбекистон минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатлари” мавзусидаги 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига ТАҚРИЗ Жаҳонда минтақаларнинг иқтисодий-экологик барқарор ривожлаништириш самрадорлигини ошириш бўйича қатор илмий-тадқиқот ишлари, хусусан ҳудудлар иқтисодий-экологик тизимларнинг институтционал жиҳатларини тадқиқ этиш, улар ривожланишини самарали ташкил этиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, минтақаларни барқарор ривожланиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилган. Ҳозирги кунда жаҳонда минтақаларни барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларини такомиллаштириш, улар барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда мезонларни ишлаб чиқиш бўйича устувор йўналишларда илмий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида такидланганидек “Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда. Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак”. Ушбу муаммолар Тошкент вилояти иқтисодиёти учун айниқса муҳим аҳамият касб этади, зеро, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси иқтисодиёт тармоқларида табиий экологик шарт-шароитларнинг такрор ишлаб чиқаришдаги барқарорлиги, экологик-иқтисодий жиҳатдан мувозанатлашганлик даражаси билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Шу жиҳатдан олганда Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Адилова Марғуба Турсуналиевна томонидан тайёрланган 08.00.12-“Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатлари” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши бугунги кундаги муҳим ва ечимини зудлик билан кутаётган муаммоларнинг ҳал этилиши билан чамбарчас боғлиқки, бу диссертация мавзусининг нақадар долзарблигининг асосидир. Мазкур диссертация тадқиқот кириш, учта боб, хулоса қисми ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқот ишининг предмети, объекти, мақсади, ундан келиб чиқадиган вазифалар, илмий янгиликлар, тадқиқот услублари, илмий ва амалий натижаси ва аҳамияти, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, натижаларнинг жорий қилинганлиги ва апробацияси ҳамда диссертация ишининг таркиби ёритилган. Диссертациянинг “Минтақалар барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларини назарий-услубий асослари”, деб номланган биринчи бобида ҳудудларнинг экологик хавфсизлиги тушунчаси ва унинг иқтисодий ривожланиш билан боғлиқлиги, табиатдан оқилона фойдаланиш ва оғир экологик вазияли ҳудудларни давлат томонидан қўллаб қувватланишининг хорижий тажрибаси хамда минтақа ривожланиш стратегиясини шакллантириш асосида ҳудудлар иқтисодий барқарорлигини таъминлаш воситалари кўриб чиқилган. Диссертациянинг “Тошкент вилояти иқтисодий-экологик ривожланишининг таҳлили”, деб номланган иккинчи бобида Тошкент вилоятининг иқтисодий-экологик ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва унинг ҳудуд иқтисодий барқарорлигига таъсири, иқтисодий-экологик ривожланишга таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар хамда иқтисодий-экологик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда минтақа ривожланиш стратегиясини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқишга услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган. Диссертациянинг “Ҳудудларни иқтисодий-экологик ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни барқарор ривожланишини устувор йўналишлари”, деб номланган учинчи бобида ҳудудларнинг экологик омилларни ҳисобга олган ҳолда иқтисодий барқарор ривожланишни устувор йўналишлари ва истиқболлари, ҳудудларнинг иқтисодий-экологик тизимини шакллантириш ва бошқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда минтақа иқтисодий-экологик ривожланиш стратегияси ва уни амалга оширишнинг институционал механизмлари такомиллаштирилган. Диссертациянинг хулоса қисмида тадқиқот натижаларидан келиб чиқадиган хулосалар, илмий асосланган тавсия ва таклифлар келтириб ўтилган. Диссертация тадқиқотларига асосланиб тўртта илмий янгилик таклиф қилинган ва асосланган. Улар қуйидагилардир: ҳудудий даражада атроф-муҳитни ривожлантиришнинг умумий/интеграл кўрсаткичини аниқлашга услубий ёндашувларни ишлаб чиқилди ва иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги ва тенденцияларини, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни баҳолаш имконини берувчи диагностик индекатор таклиф қилинди; тизимли ёндашув асосида табиий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш даражаси ва типологик гурухларни шакллантириш орқали инновацион йўналтирилган экологик ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилган; ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини диагностика қилишни географик ахборот тизимлари (GAT) технологияси асосида интерактив ахборот-таҳлилий электрон харита ишлаб чиқилган; ҳудудларнинг рақобатбардошлиги ўсишини чекловчи экологик омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда Тошкент вилояти ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажмининг 2027-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилди. Диссертацияда айниқса ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини диагностика қилишни географик ахборот тизимлари (GAT) технологияси асосида интерактив ахборот-таҳлилий электрон харита ишлаб чиқилганлигини илмий ва амалий аҳамияти юқоридир. Чунки унда фанлар кесишмасидаги тадқиқотларнинг умумлашган хулосаси берилгандир. Яна бир жиҳатларидан эълон қилинган илмий ишларига эътибор қаратадиган бўлсак, илк мақола ва тезислар 2008 йилда чоп этилган, бу эса тадқиқотчининг узоқ йиллар давомида ушбу мавзуда иш олиб бораётганлигин кўрсатади. Илмий ишнинг ютуқлари билан бир қаторда айрим мунозарали ҳолатлар мавжуд, уларга қуйидагилар киради: диссертация ишида Ўзбекистон минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатларини ўз ичига олувчи ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилган, лекин шу билан биргаликда унинг устувор йўналишларини тадқиқотда аниқ кўрсатилмаган; диссертация ишида минтақаларнинг иқтисодий-экологик ривожланишининг баҳолаш услубияти таклиф қилинган, таклиф қилинаётган индикаторлар тизими бу жараёнларни турли жиҳатларини акс эттиради Шу билан биргаликда ҳудудларнинг иқтисодий-экологик ривожланишининг таққослашда индекс услубидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлар эди; ҳудудларни иқтисодий-экологик ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни барқарор ривожланиш стратегиясини шакллантириш билан боғлиқлиги диссертация ишида кенгроқ акс эттирилса тадқиқотнинг илмий аҳамияти ортган бўлар эди; диссертациянинг айрим парграфларида, мисол учун 2,1 ва 2.2. келтирилган жадваллар ва статистик маълумотлар кетма кетлиги, бир хил йиллар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва расмийлаштиришдаги бошқа техник камчиликлар инобатга олинса диссертация ишини мазмуни бойиган бўлар эди; диссертация иши айрим таҳлилий ва грамматик ҳатоликлардан ҳоли эмас. Кўрсатиб ўтилган камчиликлар ишнинг айни пайтдаги қадр-қийматини пасайтирмайди. Уларни бартараф этиш диссертациянинг сифатини оширади, деб ҳисоблаймиз. Муаллиф илмий ишда қўйилган мақсадга эришган ва олинган натижалар ҳам аҳамиятли. Диссертация автореферати мантиқан пухта ва равон тилда ёзилган. Тадқиқот натижалари бўйича муаллиф томонидан кўплаб илмий мақолалар ва тезислар чоп этилган. Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, мазкур тадқиқот иши бугунги кундаги долзарб масалаларининг илмий ечимини берганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур изланиш унинг мақсади ва вазифаларида белгилаб олинган илмий тадқиқотлар доирасида ўз илмий поёнини топган. Дарҳақиқат, ишда мавзу доирасида амалдаги ҳолат илмий таҳлил қилинган, муаммолар аниқланган, муаммоларнинг ечимлари ва жараённи янада такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар шакллантирилган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси Адилова Марғуба Турсуналиевна томонидан тайёрланган 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон минтақаларини барқарор ривожлантиришнинг иқтисодий-экологик жиҳатлари” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация иши Олий аттестация комиссияси томонидан қўйилган талабларга тўла жавоб беради ва унинг муаллифи Адилова Марғуба Турсуналиевна томонидан тайёрланган 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослигидан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун кейинги босқичга тавсия қиламан. Download 218.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling