Ўзбекистон мусулмонлари идораси


وَذَا النُّونِ إِذْ ذَهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَنْ لَنْ نَقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ


Download 115 Kb.
bet4/4
Sana06.02.2023
Hajmi115 Kb.
#1171759
1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 20 3 Тезис ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ1 — ШРИФТ

وَذَا النُّونِ إِذْ ذَهَبَ مُغَاضِبًا فَظَنَّ أَنْ لَنْ نَقْدِرَ عَلَيْهِ فَنَادَى فِي الظُّلُمَاتِ
أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
яъни: “Зуннун (Юнус)нинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқа олмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғи зулматлар ичра: «Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим», – деб нидо қилган (пайтини эсланг!)” (Анбиё сураси, 87-оят).
Уламоларимиз мана шу оятга мувофиқ кимнинг бошига иш тушса,
لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ
дуосини кўп айтсин, дейишади. Яна, истиғфор (астағфируллоҳ)ни кўп айтиш ҳам, камбағаллик, бефарзандлик ва қурғоқчилик каби муаммоларни кўтариши Қуръони каримда зикр қилинган (Нуҳ сураси, 10-12 оятлар).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мусибат вақтларида қуйидаги дуоларни ўқир эканлар:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ
яъни: “Улуғ ва Ҳалим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, осмонлару Ернинг Парвардигори ва улкан аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар (Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривоятлари).
Қачон жамиятда бирдамлик, ўзаро ёрдамлашиш ва ҳурмат бўлса, ҳар қандай қийинчиликлар, кутилмаган офатларни енгиб ўтиш мумкин.
Аллоҳ таоло ўзаро бирдам ва ҳамдард бўлиш, қийинчиликда қолган юртдошларимиз оғирини енгил қилишни бизга осон қилсин. Хайру эҳсони мўл бандалари сафига қўшсин. Омин!



Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling