Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Download 115 Kb.
bet1/4
Sana06.02.2023
Hajmi115 Kb.
#1171759
  1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 20 3 Тезис ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ1 — ШРИФТ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси


ФАТВО МАРКАЗИ


_____________________
ЖУМА МАВЪИЗАСИ
20” Январь 2023 й.




ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


__________________
Н.Холиқназаров
27” Жумодус соний 1444 й.
________________________________________________________________


بسم الله الرحمن الرحيم
ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ
Ҳурматли жамоат! Дунё ҳаёти одамлар имтиҳон қилинадиган муддатдир. Бу имтиҳон ҳар одамнинг ўзига хоссатан келгани каби, гоҳида бутун халқнинг бошига омматан ҳам келади. Буни ўтган йилларда пандемия шароитида гувоҳи бўлдик. Жорий йилнинг 9 январидан бошланган қаттиқ совуқ ҳам, биз учун 50 йилдан буён кузатилмаган бир синов бўлди. Бу совуқ оқим нафақат юртимиз, қўшни давлатлар ва Европа давлатларида ҳам кузатилмоқда. Ҳатто бу ноқулай об ҳаво Саудия Арабистони ҳудудларида ҳам кузатилган. У ерда қаттиқ ёмғир ёғишлари ва баъзи ҳудудларида қор ёғиши рўй берди. Ўтган ҳафта Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида дунё уламолари йиғинларида иштирок этишди. Унда мана шу ноқулай об-ҳаво оқибатларини енгишда ўзаро ёрдамлашиш, бирдам бўлиш, ҳамкор бўлиш ва сабру тоқатли бўлиш кераклиги зикр қилинди. Бу мушкулотнинг енгил бўлиши учун дуолар қилинди. Юртимизда ҳам аҳли илмлар томонидан бу синовни бартараф бўлиши учун жамоатларда дуолар қилинди, саловатлар ўқилди ва ҳали ҳам бу ҳаракатлар давом этмоқда. Бир неча кунларда ўтиб кетадиган бу ноқулайликлар сабабли бизнинг ўзаро бирдамлигимиз, ҳамдардлигимиз ва сабру бардошимиз синалади.
Албатта, ҳаёт бир текис давом этмайди. Гоҳида табиий офатлар, ҳаддан ташқари жазирама ёки қаттиқ совуқ, фалокатлар, касалликлар, боқувчиларини йўқотиш сабабли одамлар қийин аҳволда қоладилар. Ана шу вақтларда мусулмонларнинг ўзаро дўстлик алоқалари ва муҳаббатлари қийинчиликларни бартараф қилишда муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, ҳозирги синовли кунларда хайру эҳсон қилиш ва имкон борича ўзгаларга ёрдам беришнинг савоби жуда катта. Чунки шу кунларда қўни-қўшни ва маҳалладаги муҳтож оилаларга турли зарур озиқ овқат, кўмир ва иситиш асбоблари эҳсон қилиш айни муддаодир. Керак бўлса, имкони бор кишилар бу фурсатни ғанимат билиб, имкониятдан фойдаланиб қолишлари, катта савобларни қўлга киритишга ҳаракат қилишлари керак. Чунки тезда бу синовли кунлар ҳам ўтиб кетади, кейин бундай бир ажру савоб бериладиган фурсатни топиб бўлмайди.
Бунинг устига ҳавонинг кескин совиб кетиши баъзи касб эгалари: ободонлаштириш, электр-энергияси, газ таъминоти ва ички ишлар ходимлари кабиларга катта масъулият юклади. Синовнинг кўпроқ юки уларга тушди. Ваҳоланки, бу синов сизу бизнинг соҳамизга ҳам келиши мумкин эди. Улар қийин об-ҳаво шароитларида, ортиқча юкламалар билан ишламоқдалар. Шундай мураккаб пайтда биз бу соҳа ходимларига далда бериш, меҳр кўрсатиш, чиройли муомала қилиш, ёрдам бериш, ҳеч бўлмаса, уларнинг ҳаққига дуо қилиш ўрнига, дўқ пўписа қилсак, ҳақорат қилсак, уларга алоқадор бўлмаган ишлар билан айбласак, бу қайси мусулмончиликдан бўлади?!
Табиийки, қаттиқ совуқ ҳамма нарсага, хусусан, керакли ускуна ва техника воситаларига ҳам ёмон таъсир қилади, авариялар кўпаяди. Бу нарсалар соҳа мутахассисларига ишларини янада қийинлаштиради.
Динимиз таълимотларида ўзаро ёрдам, ҳамдардлик, мўминларнинг қалбига хурсандчилик солиш, ўзи яхши кўрганини ўзгаларга ҳам раво кўриш, қийин аҳволда қолганларга ёрдам бериш ва ўзгаларнинг эҳтиёжини устун кўриш каби олийжаноб хислатлар мақталади ва уларга тарғиб қилинади. Бу ишларни қилганларга катта савоблар ваъда қилинади. Бу амаллар ибодатларга тенглаштирилади.
Қийин пайтларда бир-биримизни ўзаро қўллаб қувватлаш, ҳар томонлама ёрдамлашишнинг асоси – барча мўминларнинг дин қардоши ва ака-ука эканидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
яъни: “Албатта, мўминлар биродардирлар” (Ҳужурот сураси 10-оят).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида шундай деганлар:

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling