Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Илк уруғ жамоасида Оила ва никоҳ
Уруғ жамоасининг вужудга келиши ва унинг асоси сифатида дуал 
экзогамия тартиблари илк уруғ жамоасидаги дастлабки никоҳ тартибларидан 
эди. Шу билан бир вақтда, эҳтимол кейинроқ эса оила институти вужудга 


191 
келди. Никоҳ муносабатларининг қачон бошлангани ва унинг формалари 
хусусидаги масала охиригача ечилмаган.
Археологик ва этнографик маълумотларга қараганда оила ва никоҳ 
муносабатларининг асосий икки шакли мавжуд деб қаралади. Биринчиси 
ўтиш формаси гуруҳли никоҳ бўлиб, фақат кейинчалик индувидиал 
никоҳнинг бошқа формалари билан алмашинилган. Иккинчиси эса, илк 
уруғчилик босқичидаѐқ индувидиал никоҳ муносабатлари мавжуд бўлган ва 
ўз тараққиѐти давомида турли формаларга ўтиш ҳоллари содир бўлган деган 
қарашлардир.
Л. Г. Морган уруғчилик даврига хос бўлган оиланинг беш шакли 
хусусида ѐзиб қолдирган. Қариндошчилик (уруғдаги бир ѐшдагиларнинг 
барчаси бир бири билан никоҳ муносабатларига киришиш), пуналуал (гавая 
тилида punalua – яқин дўст. Бир неча ака укаларнинг биргаликда бир неча 
қариндош бўлмаган аѐлларга уйланиши), жуфт никоҳ (икки жинсдаги 
кишининг иқтисодий асослардан маҳрум ҳолдаги никоҳи), вақтинчалик 
(эркак хоҳишига кўра тузиладиган) никоҳ ва моногам (эркак устун мавқега 
эга бўлган) никоҳ шартларига асосланган оила. Ушбу никоҳ турларининг 
дастлабки иккитаси гуруҳли никоҳ ва учтси индувидиал никоҳ тартибларини 
ифодалайди.
Австралиянинг Ғарбий Виктория ҳудудидаги аборигенларда гуруҳли 
никоҳнинг кўринишлари сақланиб қолинган. Қабила оқ ва қора какаду 
палласига бўлинган бўлиб, уруғнинг бир палласида туғилган ѐш болалар 
туғилган вақтиѐқ иккинчи гуруҳ қизларининг эри ҳисобланади. Айрим 
абориген қабилалари тўрт ва ҳатто, саккиз паллага бўлинганлигини 
кўришимиз мумкин.
Аборигенларда никоҳ муносабатларининг ибтидоий кўринишларидан 
―пираури‖ ва ―пираунгару‖ деб номланадиган шакли ҳам бўлиб, бу эркак ва 
аѐлларга қўшимча равишда бир неча эр ѐки хотинга эга бўлиш имконини 


192 
берадиган никоҳ тартибидир. Бу каби никоҳ тартиблари тараққиѐт босқичида 
аборигенлар билан бир даражада турувчи бошқа қабилаларда ҳам учрайди. 
Масалан, семанглар ҳақида ѐзган Н. Н. Миклухо – Маклай аѐл бир неча кун 
бир эри билан яшагандан кейин келишувга кўра бошқа бир эриникига кўчиб 
ўтади, у ерда ҳам бир неча кун бўлгач яна бошқа эриникига ўтиши ҳақида 
ѐзиб қолдирган.
Илк уруғ жамоасида никоҳнинг локализацияси (жойлашуви) масаласи 
мунозарали масала бўлиб қолмоқда. Никоҳнинг дстлаки кўриниши гуруҳли 
никоҳ бўлган деган назария тарафдорлари илк уруғ жамоасида никоҳ 
дислокал (лотинча dis – қўшилган ва locus – жой, яъни никоҳга киришган 
томонлар ўзлари яшаб турган жойларда қолаверган) хусусиятга эга бўлган 
деб ҳисоблайдилар. Этнографлар томонидан никоҳнинг бундай тартиби ѐзиб 
қолдирилган.
Бир гуруҳ олимлар эса никоҳнинг дастлабки кўринишлари унилокал 
(лотинча unus – бир ва locus – жой, яъни никоҳга киришган томонлар бир 
ерда яшаган) характерга эга бўлган деб ҳисоблайдилар. Бу назарияни ҳимоя 
қиладиган олимлар ривожланиши даражаси паст бўлган овчи, балиқчи ва 
термачи қабилаларидаги никоҳни кўрсатадилар. Агар унилокал жойлашув 
илк уруғ жамоаси учун дастлабки никоҳ тартиби эканлиги тўла исботланса 
никоҳ ва оила бир вақтда вужудга келган деб айтиш мумкин.
Қолоқ овчи, балиқчи, термачилик билан шуғулланувчиларда биз 
матрилокал (лотинча mater – она ва locus – жой, никоҳ муносабатларига 
киришган томонлар аѐл уруғида яшашига айтилади.), ѐки ускорилокал 
(лотинча uxor – бир ва locus – жой, никоҳ муносабатларига киришган 
томонлар томонларнинг бири уруғида, кўп ҳолларда аѐл уруғида яшайди), 
ҳатто, патрилокал (лотинча pater – ота ва locus – жой, никоҳ муносабатларига 
киришган томонлар ота уруғида яшайди) ѐки вирилокал (лотинча vir – эр ва 
locus – жой, никоҳ муносабатларига киришган томонлар эр уруғида яшайди) 
никоҳ тартибларини ҳам кўришимиз мумкин.


193 
Бундн ташқари хўжалик ҳаѐтнинг турлича шаклларига қараб
амбилокаллик (лотинча ambo – ҳар иккаласи ва locus – жой, никоҳ 
муносабатларига киришувчи томонлар эр ѐки хоин уруғида яшашни ўзлари 
танлайди) ва дуолокаллик (лотинча duo – икки ва locus – жой, никоҳга 
киришувчи томонлар эр ва аѐл уруғида навбатма – навбт яшайдилар) 
тартиблари ҳам мавжуд бўлган. 
Илк уруғ жамоаси даврида дуал – уруғ тартибидаги никоҳ 
муносабатлари амал қила бошлаган ва у тез орада акакиваччалар, 
холаваччалар ўртасидгаги никоҳга яъни кроскузен (инглизчадан cross – 
кесишган ва cousin – амакивачча, холавачча, онанинг ака ѐки укаси қизига 
ѐки отанинг опа ѐки синглиси қизига уйланиш тартиби) тартибига айланиб 
борган. 
Илк уруғчилик тартиблари даврида вужудга келган никоҳ 
тартибларидан яна бири полигиния (юнонча poly – кўп ва gyne – хотин, 
кўпхотинлилик) ва полиандрия (юнонча poly – кўп ва andros – эр, 
кўпэрлилик) дир. Полигиния сорорат (лотинча soror – опа сингил маъносини 
беради) шаклида кўзга ташланади. Дастлабки вақтларда бир неча опа 
сингиллар билан никоҳ тартибларига киришиш шаклида бўлса, кейинроқ 
ўлган хотининг синглиси ѐки опасига уйланиш тартибидир. Поландрия эса, 
бир неча ака укаларнинг бир аѐлга уйланиши кейинчалик ўлган эрнинг ака 
ѐки укасига турмушга чиқиш леверат (лотинча lever - қайнаға) шаклида 
сақланиб қолинган.
Илк уруғ жамоаси даврида никоҳ давригача ва никоҳдан ташқари 
жинсий муносабатларга жиноят сифатида қаралмаган. Одатда улар диний ва 
турмушдаги одатий ҳол сифатида баҳоланган. Бунга гетеризм (юнонча 
hetaera – дугона, ўйнаш. Никоҳгача ва никоҳдан ташқари жинсий 
муносабатларга киришиш тартиби) мисол бўла олади. Турмушга чиқаѐтган 
қиз бир неча эркаклар билан жинсий муносабатларга киришиши лозим 
бўлган. Бундан ташқари меҳмондорчилик гетеризми ҳам мавжуд бўлиб, 


194 
меҳмоннинг мезбон хотини ѐки қизи билан жинсий муносабатларга 
киришиши тушинилади. 
Илк уруғ жамоаси даврида мулкий муносабатларнинг дастлабки 
кўринишлари вужудга кела бошлаган. Оловли ерликларда уй томони 
ѐпадиган тюлен териси оиланинг шахсий мулки ҳисоблангани ҳолда болалар 
уруғники ҳисобланган. Демак илк уруғчилик даврида дисэкономик (лотинча 
dis - қўшилган ва юнонча oikos – уй, хўжалик. Оила ўз умумий хўжалиги 
хўжалигига эга бўлмайди) муносабатлар устун мавқега эга бўлган.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling