Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тешиктошдан топилган антропологик топилмалар.
Ашел даврининг сўнгги босқичи ѐки ўрта плейстоцен даврида
Архантроп (Homo erectus) ларни палеоантроп (вадимги одам) ларга 109 трансформациялашув жараѐни содир бўлган. Бу инсон аждодлари Homo sapiens neanderthalensis ѐки неандертал одамлар номи остида фанга киритилган. Неандерталларнинг Homo sapiens sapiens ѐки замонавий қиѐфадаги инсонлардан физиологик жиҳатдан фарқлари унча катта эмас. Архантроплардан кўра тараққий этган физиологик хусусиятларга эга бўлсада, неандерталларда ҳали примитив хусусиятлар ҳам етарли даражада бўлган. Неандерталларнинг бош чаноғи кўз усти қабариқлари сақланиб қолинган, юзи катталашган, жағнинг ияк қисми олдинга туртиб чиқан, бош мия ҳажми 1200 – 1600 см 3 гача етган. Неандерталларнинг архантроплардан асосий фарқи унинг мия тараққиѐтида деб қаралади. Тешиктошдан топилган антропологик топилмалар. Тешиктош ғоридан топилган неандертал инсон аждодлари манзилгоҳи Марказий Осиѐ минтақасидаги энг яхши сақланган ва тадқиқ этилган мустье даври ѐдгорликларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу макон Ўзбекистоннинг Сурхондарѐ вилояти Бойсун туманидаги Бойсун тоғининг жанубий ѐнбағридаги Тургандарѐнинг Завталашгансой дарасида жойлашган. Ғор шимолий – шарққа қараган бўлиб, кенглиги олд қимида 20 метр, чуқурлиги 21 метр ва баландлиги 9 метрдир. Тадқиқотлар натижасида 5 та маданий қатлам борлиги аниқланган. Маданий қатламлардан 2859 та тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. 1938 йилда собиқ СССР фанлар академияси жанубий Ўзбекистонга А. П. Окладников бошчилигида илмий экспидиция юборади. Бунгача Г. В. Пофенов Ўзбекистоннинг жанубий – ғарбий ҳудудларидан тош даври ѐдгорликлари ва меҳнат қуролларини топган бўлиб, ҳали ибтидоий одамлар яшаган маконлар топилмаган эди. А. П. Окладников экспидицияси иши мувоффақиятли бўлиб, улар тешиктош ғоридан мустье даври манзилгоҳини топадилар ва ушбу экспидиция 1938 – 1939 йиллар давомида ушбу ибтидоий 110 инсонлар маконини тадқиқ этиш билан шуғулланиб кўплаб илмий янгиликларни кашф этади. Тешиктош ғори Бойсундан 18 км узоқликдаги сирпанчиқ дарада жойлашган. Ғорда топилган бешта маданий қатламларнинг барчаси бир – биридан унчалик фарқ қилмайди. Қатламларда олов қолдиқлари, кремнийли оҳактошдан тайѐрланган нуклеуслар, уриб синдирилгн меҳнат қуроллари, найза учлари, турли – туман кескич турлари топиб ўрганилган. Ушбу буюмларнинг деярли барчаси левалуа маданиятига хос техника билан тайѐрланган. Меҳнат қуролларининг кўплаб топилишига сабаб қилиб, кремнийли оҳактош ғордан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашганлиги деб келтирилади. Бундан ташқари тошларни ковлаб олиш ва уларни сиқишда фойдаланилган суякдан тайѐрланган меҳнат қуроллари ҳам топиб ўрганилган. Тешиктош ғоридан топилган маданий қатлам характери мустье даврининг тараққий этган босқичига тўғри келиши аниқланган. Мустье даврининг тараққий этган босқичида ибтидоий одамлар аждодлари исиниш учун ўзлари овлаган ҳайвон суякларини ѐққанлари маълум. Аммо, тешиктош ғори ибтидоий одамлари суякларни деярли ѐқмаганлар. Олимларнинг фикрича бунга унчалик зарурат бўлмаган чунки, ғор яқинидаги дарахзор, бутазорнинг бўлиши ѐғоч муаммосини ҳал қилган деган фаразлар мавжуд. Мустье даврида тешиктошда яшаган ибтидоий одамлар ҳозирги иқлимий шароитга яқин бўлган иқлимда яшаганлар. Ҳозиргига нисбатан совуқроқ ва намлик анча кучли бўлган, аммо, барибир бу минтақаларда иқлим кескин континентал бўлмаганлиги аниқланган. Флора ва фаунадаги ўзгаришларда ҳам унчалик катта фарқ кўзга ташланмайди. Неандерталь одамлари Тешиктош ғорида овлаган ҳайвонлари суяклари ҳам сақланиб қолинган бўлиб, сақланиб қолинган суякларнинг кўпчилиги Сибир тоғ эчкисига тегишли бўлиб ҳисобланади. Тешиктошдан бу турдаги эчкиларнинг 38 та суяк қолдиқлари топилган. Бундан ташқари отлар, кийик, айиқ, қоплон, турли – туман қушларнинг суяклари топилган. Текширишларга 111 қараганда Тешиктош неандерталалари овлаган ҳайвонларини бўлаклаганлари ва ғорга ўзларига маъқул бўлган ѐғли, сегўшт қисмлари олиб келганлар, суякли ва мазали эмас деб ҳисобланган қисмларни ташлаб келганлар деган хулосалар мавжуд. Тешиктош ғорининг энг юқори қатламида неандертл 8 – 9 ѐшли боланинг суяк қолдиқлари топилган. Бу ерда неандерталларга хос бўлган (канибализм) одамхўрлик эмас, балки, диний тасаввурларнинг мавжудлигини исботловчи далиллар топилган. Майит атрофини тоғ эчкиларининг шохлари билан айлана ҳолатда ўраб олинган ҳолда қадалишига қараб олимлар, неандерталлар бу ишлари билан ѐвуз руҳларни ҳайдашга уринган деган хулосаларни берганлар. Нима бўлган тақдирда ҳам бу вужудга келаѐтган дафн этиш культининг кўринишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Тешиктошдан топилган боланинг ташқи кўринишини антрополог олим М. М. Герасимов қайта тиклаган. Ушбу неандертал бола суяклари устида Г. Ф. Дебец, М. А. Гремяцкий, Н. А. Синельников, В. В. Бунаклар илмий тадқиқот олиб борганлар. Улар боланинг бош суяги катта ва кучли тузилишга эга бўлганлиги, бош чаноқ қопқоғи қалин (ҳозирги болаларнинг бош чаноқ қопқоғи суягига нисбатан 1,5 марта қалин) пешана суяги кучли қияликка эга, энса тик йўналишга мойилқош усти қабариғи тараққий этган, ияги ҳозирги замон одаминикига жуда яқин, аммо, тишлари катталиги унинг инсондан фарқланишига сабаб бўлади. Тешиктош неандерталлари дунѐ миқиѐсида олимлар ўртасида кучли мунозараларга сабаб бўлмоқда. Дастлаб кўпчилик олимлар Тешиктош ибтидоий инсон аждодларини Европа неандерталларининг Шапель (―Классик неандертал‖) гуруҳига киритиш лозим деб ҳисоблаган эдилар. Аммо, кейинги даврларда палеоантропологлар Тешиктош неандерталларини неандерталларнинг прогрессив тармоқлари ҳисобланган Эрингсдорф ѐки Фаластин неандерталлари сирасига киритишни лозим деган фикрларни келтириб ўтмоқдалар. 112 Тешиктошдан унчалик узоқ бўлмаган Амир Темур ғори ҳам неандертал одамларининг макони сифатида маълум. 1939 йилда А. П. Окладников томонидан бу ерда ҳам изланишлар олиб борилиб, мустье даври ѐдгорлиги топилган. Бу ерда ҳам кремнийли оҳактошдан тайѐрланган кўплаб меҳнат қуроллари, тоғ эчкиларининг суяк ва шох қолдиқлари топилган. Аммо, амир Темур ғори Тешиктош ғори сингари ибтидоий инсон аждодлари яшашга мос бўлмаганлиги сабабли, бу ерда ҳаѐт излари Тешиктош ғоридаги сингари аниқ кўзга ташланмайди. 1947 – 1957 йилларда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридан 40 км жанубда Омон – қўтон ғоридн Д. Н. Лев мустье даври ѐдгорлигини топади. Ғорнинг тор унчалик балан бўлмаганлиги сабабли, ибтидоий одамлар нафақат ғорнинг оғзи ѐнида балки унинг ичкарисида ҳам яшаганлар. Тадқиқотлар натижасида олов қолдиқлари, меҳнат қуроллари, муфлон (тоғ қўчқори), айиқ каби ҳайвонларнинг суяк қолдиқларини топганлар. Бундан ташқари Тошкентдан 70 км шимолий – шарқ томонда Чирчиқ дарѐсининг чап қирғоғида Ҳожикент деган жойдаги икки унчалик катталикда бўлмаган ғорда, ундан 8 км узоқликда дарѐ қирғоғи бўйида Оби Раҳмат ғорида мустье даври ѐдгорликлари топиб ўрганилган. Оби Раҳмат Марказий Осиѐдаги энг муҳим ѐдгорликлардан бири бўлиб ҳисобланади. Уни қазиш ишлари 1962 – 1970 йилларда Р. Ҳ. Сулаймонов бошчилигида олиб борилди. Унга М. М. Герасимов илмий консултантлик қилган. Ғор оғзи унчалик катта бўлмаган айланасимон кенглиги 20 метр, баландлиги 11 – 12 метрни ташкил этади. Ғорнинг оғзи жанубга қараган бўлиб, қуѐш нурлари уни ѐритиши ва исситиш имконига эга. Ғорнинг эркин юриш узунлиги 10 метрни ташкил этади. Бу ерда археологлар 21 та қатламни топиб ўрганганлар. Барча қатламлар бир – бири билан меҳнат қуроллари тайѐрлаш техникаси, хўжалик, ижтимоий ҳаѐт нуқтаи – назаридан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси Мустье даврининг сўнгги босқичи ва сўнгги палеолит даврига тўғри келади. 113 Тешиктош одамлари сингари Обираҳмат ибтидоий одамлари ҳам асосан тоғ эчкиларини овлаганлар. Шунингдек, кийик, жайра, чўчқа, ғор йўлбарси каби жониворларни овлаганлар. Обираҳматдан 30 мингдан ортиқ палеолит даври меҳнат қуроллари топиб ўрганилган. Меҳнат қуроллари асосан оҳактошдан тайѐрланган бўлиб, дисксимон ва левалуа маданиятига хос бўлган нуклеус қуролларни учратиш мумкин. Обираҳмат ғори учун ўзига хос бўлган меҳнат қуроллари бу сўнгги палеолит даврига хос бўлган призмасимон нуклеуслар ва платиналарнинг узунлашиб борганлигидир. Қуйи қатламлардан юқори қтламларга боргани сари призмасимон нуклеуслар ва тош пластиналарнинг меҳнат қуролларидаги салмоғи ошиб боради. Самарқанддан 100 км ғарбда жойлашган Қўтирбулоқ ҳам ўзига хос мустье даври ѐдгорлиги бўлиб ҳисобланади. Ушбу ѐдгорликни 1971 – 1973 йилларда Н. Х. Тошкенбоев тадқиқ этади. Бу ерда бир – бирига жуда ўхшаш бешта маданий қатлам топиб ўрганилади. Марказий Осиѐда ўзига хос мустье даври ѐдгорлиги бўлиб ҳисобланадиган Кўлбулоқ мавзеида неандертал одамларининг очиқ майдондаги манзилгоҳлари топиб ўрганилган. Бу ердаги қазиш ишлари 1963 йилда М. Р. Қосимов бошлаган эди. Манзилгоҳдан жами 9 та маданий қатлам топилган бўлиб, уларнинг учтаси сўнгги палеолит даврига мансуб бўлса, 5 таси мустье даврига оид. 1 таси эҳтимол Ашель даврининг сўнгги босқичига мансуб деган фикрлар ҳам мавжуд. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling