Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илк уруғ жамоаси (6 соат) 3- машғулот Режа: Уруғ жамоа ташкилоти. Ҳокимиятнинг ташкил этилиш .
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Илк уруғ жамоасида минтақаларда овчилик усулларининг турлича эканлигини изоҳланг? 2. Илк уруғ жамоасида мулкий муносабатларни тушунтиринг? 3. Илк уруғ жамоаси даврида шахсий мулк масаласи? 4. Инфантицид, Геротицид одатларининг сабаи нима? 5. Илк уруғ жамоасида мол айрбошлашни тушунтиринг? 6. Илк уруғ жамоаси даврида уруғ аъзолари сонининг камлиги сабабларини айтинг? 7. Инициация нима? 8. Илк уруғ жамоасида ѐш гуруҳларини тушунтиринг? 9. Эркаклар уйи нима? 10. Геронтократияни тушунтиринг? 11. Илк уруғ жамоасида Оила ва никоҳ 12. дислокал жойлашув, матрилокал жойлашув, амбилокал жойлашув атамаларига изоҳ беринг? Адабиѐтлар 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 195 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. Илк уруғ жамоаси (6 соат) 3- машғулот Режа: Уруғ жамоа ташкилоти. Ҳокимиятнинг ташкил этилиш. Илк уруғ жамоасида маънавий маданият (илмий билимлар) Мифологик ва диний дунѐқараш Илк уруғ жамоаси даврида тил ва этник тузилиш Уруғ жамоа ташкилоти. Ҳокимиятнинг ташкил этилиш Жамоа ва уруғ биз кўриб чиқаѐтган хронологик даврда муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий ташкилотлар эди. Қолоқ овчи, балиқчи ва термачи қабилаларнинг ижтимоий ташкилотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш сўнгги палеолит даврида уруғ ичидаги ижтимоий муносабатларни билиб олиш имконини беради. Тўпланган маълумотлар таҳлили уруғчилик 196 ташкилотлари биринчи галда музликка яқин минтақаларда муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини кўрсатади. Илк уруғ жамоаси фанда локал гуруҳ деб ҳам номланади. У қон – қариндошчилик англашинилган оилалар ѐки оилалар гуруҳларидан ташкил топган. Илк уруғ экзогамия тартиблари асосида қариндошчилик англашинилган бир уруғдан тарқалган одамлар жамоаси бўлган. Қариндошчилик фақатгина биологик эмас, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам илк уруғчиликда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ижтимоий жиҳатдан филиация (лотинча filius, filla ўғил, қиз. Ота – оналарнинг бири томонидан қариндошчиликнинг англашинилиши) ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Илк уруғ жамоасида жамоа аъзоларининг хоҳиш – истаклари барча нарсани ҳал қилган. Уруғни бошқаришда кекс авлод гуруҳининг тутган ўрни муҳим аҳамиятга эга бўлган. Кексалардан одатда уруғ етакчилари сайланган, хўжлик ишларини бошқарувчилар, жамоанинг ижтимоий ва мафкуравий ҳаѐтини назорат қилувчилар тайинланган. Потестар (лотинча potestas - ҳокимият) ташкилот уруғнинг турли жабҳаларин бошқарувини назорат қилган. Яганлар ва алакалуфларда ҳокимият тақсимланишининг энг содда кўринишлари сақланиб қолинган. Бу қабилаларда ѐши катталар ўзларидан кичик ѐш гуруҳлари фаолиятини бошқариб турганлар. Бу каби уруғни бошқариш Канада эскимослари учун ҳам хос хусусият ҳисобланади. Эскимосларнинг эркаклар гуруҳини меҳнатга лаѐқатли кекса киши бошқарган. Овда асосий қарорларни у қабул қилган ва фақат ѐши катта овчилар билангина маслаҳатлашган. Унинг хотини эса ов маҳсулотларини тақсимлашга бошчилик қилган. Австралия аборигенларида ҳокимиятнинг тақсимланиши бир қадар мураккаб кўринишга эга. Уруғни кексалардан иборат кенгш бошқариб, кенгашни кексалар орасидан сайланган ҳурматли киши бошқарган. Етакчи 197 одатда энг кекса киши бўлган, аммо, у меҳнат лаѐқатига эга бўлмаса унда бошқа бир меҳнат лаѐқтга эга кекса унинг номидан уруғни бошқарган. Аборигенларда ―катта эркак‖ лар билан бир қаторда ―катта аѐл‖ лар ҳам мавжуд бўлган ва уруғнинг аѐллар қисмини бошқарган. Уруғ етакчиси ѐки кексалар маслаҳат йиғилишини олиб борадиган етакчи энг аввало катта тажрибага эга бўлганлардан сайланган. У меҳнат тажрибаси, ақли ва билими билан бошқалардан ажралиб турган бўлиши лозим эди. Аммо, уруғ етакчиси тўлақонли ҳокимиятга ҳам эга эмасди. Улар овни ташкил этиш, инициация ўтказиш вақтида шларга насиҳатлар ва йўл – юруқлар кўрсатиш билан шуғулланганларида кўпроқ қулоқ солишган. Жамоанинг бошқа ишларида улар уруғнинг бошқа аъзолари билан бир хил мавқега эга эдилар. Иккинчи бир томондан кексаларга қулоқ солмаслик илк уруғ жамоасида ѐшларга катта хавф туғдирган. Масалан аборигенларда кексалар насиҳатини қулоққа илмасликка ҳатто ўлим жазоси қўлланилган. Адаманликларда ҳам кексаларга қулоқ солмаганларни қаттиқ жазо кутиши хусусида А. Р. Рэдклифф – Браун ѐзиб қолдирган. Илк уруғ жамоасида ҳали хўжалик, ҳарбий ва суд ҳокимиятлари алоҳида бўлинишга эга бўлмаган. Уруғлар орасида бўладиган кичик жанжалларда уруғ етакчиси ҳарбий ишларни бошқарган. Бундан ташқари улар уруғнинг урф – одат, анъаналарининг сақловчилари ҳам эдилар. Айрим аборигенларда, оловли ерликларда, семангларда жодугарлар ва ғайб илимларини билувчилар мавжуд бўлган. Улар ҳам уруғ аъзолари орасида катта ҳурматга эга бўлганлар. Айрим уруғларда етакчи ва жодугар функцияси бир кишининг қўлида тўпланса, у уруғ ичида ҳокимиятини мустаҳкамлаган ва жамоа ҳаѐтига сезиларли таъсир ўтказа олган. Илк уруғ жамоасида уруғ етакчилари хўжалик ҳаѐтда уруғ аъзолари билан тенг ишлашлари лозим бўлиб, уларга ҳеч қандай имтиѐзлар 198 берилмаган. Имтиѐзлар айрим ҳолларда бўлиб, овчи, балиқчи ва термачилик билан кун кечирувчи ибтидоий халқларда етакчилар бир неча хотин олишлари мумкин бўлган. Айрим ҳолларда уларнинг хотинлари сони 10 тага етган. Уруғ жамоаси нафақат эркин ва жамоа аъзолари орасида ҳурматли, тажрибали кишилар томонидан бошқарилган. Уруғни бошқаришнинг ижтимоий нормаларига ҳар бир етакчи амал қилиши лозим бўлган. Бу нормалар меҳнатнинг тақсимланиши, ўзаро ѐрдам, озиқ – овқат маҳсулотларини тенг тақсимланиши, ўзаро ҳимоя ва экзогамия ва бошқа жамоани ҳаѐтий заруратларига ҳар бир етакчи амал қилиши лозим бўлган. Уруғни бошқариш нормалари уруғнинг эҳтиѐжларидан келиб чиқиб, авлоддан – авлодга ўтиш ва кейинчалик бу нормаларнинг келиб чиқиши ҳақидаги мифларнинг вужудга келиши, диний қарашларга сингиб кетиш ҳоллари содир бўлади. Доимо ва ҳамма ерда умумэътироф этган нормаларни бузувчилар топилади. Бундай ҳолларда уруғ жиноятчини турли даражада жазолаган ва ҳатто, ўлим жазоси билан ҳам жазолаган. Илк уруғ жамоасида уруғдан ҳайдалиш энг оғир жазолардан бири бўлиб ҳисобланган. Аборигенлар, веддалар, сеновларда экзогамия тартибларини бузган киши ўлдирилиши ѐки уруғдан кетиши талаб қилинган. Худди шундай жазо инициация сирларини очган ѐш йигитларга нисбатан ҳам қўлланилган. Бундай ҳолатларда жазолаш оқсоқоллар томонидан тайинланиб, унинг ижроси ҳам улар томонидан назорат қилинган. Айрим ҳолатларда айбдорнинг яқинлари ҳам жазога тортилган. Шундай қилиб уруғ жамоасининг якка кишисининг манфаати уруғ жамоасининг барчаси манфаати билан мос тушиши талаб қилинар эди. Уруғдаги ижтимоий нормаларни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмаган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling