Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Хўжалик ўчоқларининг вужудга келиши 
Хўжалик ўчоқларининг локал бир қобиқ ичида вужудга келиши 
хусусида н. Н. Вавиловнинг назарияси узоқ вақт баҳсларга сбаб бўлсада, 
кейинчалик ўз исботини топди. Локал хўжалик ўчоқлари археологик 
ѐдгорликлар мисолида ўз тасдиғини топади. Деҳқончилик марказлари 
борасида ҳам олимлар ўртасида баҳслар бўлиб, олимлар дастлб деҳқончилик 
Африкада ѐки Осиѐ ва Европанинг дашт минтақаларига яқин ҳудудларда 
вужудга келган деган фикрларни илгари сурганлар. Кейинги вақтлардаги 
археологик ѐдгорликлардан топилган маълумотларга таяниб, дастлабки локал 
деҳқончилик маркази Олд Осиѐ (Сурия, Фаластин, Ливан, Туркиянинг 
жанубий –шарқий қисмлари) деб бемалол айтиш мумкин. Олимларнинг 
фикрича Олд Осиѐ деҳқончилик марказининг ўзи бир неча мустақил локал 
хўжалик марказларига бўлинади. Улардан Кавказ ва Ўрта Осчиѐ хўжалик 
марказларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бундан ташқари Олд Осиѐ 
деҳқончилик маркази Ўрта ер денгизи деҳқончилик марказига катта таъсир 
ўтказга бўлиб, у Ғарбий Ўрта ер денгизи, Болқон, Шарқий Ўрта ер денгизи, 
Шимолий Африка марказларига бўлинади.
Осиѐ қитъасининг шарқий қисмида йирик деҳқончилик маркази 
сифатида Шарқий Осиѐ эътироф этилади. Шарқий Осиѐ деҳқончилик 
маркази доирасига Япон ороллари, Амурбўйи, жанубий – шарқий Осиѐнинг 
материк қисмлари киради. Бундан ташқари жанубий Осиѐ ѐки Ҳиндистон 
деҳқончилик маркази ҳам ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги билан 
ажралиб туради. Археологик, тарихий этнологик адабиѐтларда Америка 
қитъасидаги деҳқончилик маркази сифатида Мексика ва Марказий Америка 
ҳудуди эътироф этилади. Бундан ташқари Анд тоғларидаги Перу, Боливия 
давлатлари ҳам ўзига хос деҳқончилик маданиятига хос деб ҳисобловчилар 
мавжуд. Шунингдек, Шимолий Америка ҳиндуларининг ҳам мутамлака 


211 
арафасида деҳқончилик маданиятига ўта бошлаганликлари кўзга ташланади. 
Африка қитъасига хос ўсимликларни маданийлаштириш ва ҳайвонларни 
доместикация (лотинча domesticus - сўздан олинган бўлиб хонакилаштириш 
маъносини беради) Саҳрои Кабирдан жанубда бошланганлигини кўриш 
мумкин. 
Деҳқончилик 
ва 
чорвачиликнинг 
вужудга 
келиши, 
меҳнат 
қуролларининг такомиллашуви ва янгиларининг ихтиро қилиниши билан 
биргаликда олиб борилди. Энг аввало, тош қуроллар тайѐрлаш техникасида 
ўзагаришлар содир бўлиб, сиқиб ретуш бериш усули такомиллашади. 
Мезолит давридаѐқ айрим минтақаларда силлиқлаш ѐки сайқал бериш 
техникаси вужудга келган бўлиб, неолит даврида бу усул такомиллашди. 
Неолит даврида меҳнат қуроллари тайѐрлашда мутлақо янги бўлган арралаш 
ва пармлаш усуллари ҳам вужудга келди. Деҳқончиликнинг вужудга келиши 
ўрмонлардан ер майдон очиш учун дарахтларни кесишда янги меҳнат 
қуролларини талаб қилар эди. Бу эса неолит даври учун янги меҳнат қуроли 
қўл болтасини ихтиро этилишига сабаб бўлди. меҳнат қуроллари асосан 
нефрит, жадеит, обсидиандан тайѐрлана бошланди. Неолит давридан бошлаб, 
кончиликнинг дастлабки кўринишлари вужудга келиб, меҳнат қуроллари 
тайѐрланадигн тошларни қазиб чиқариш ва ―махсус устахоналар‖ вужудга 
кела бошлаганлигини археологик ѐдгорликлардан топилган ашѐлар 
исботлайди. Меҳнат қуроллари ўзлари тайѐрланган ҳудудлардан узоқларга 
тарқала борди. Термачилар қўллайдиган таѐқча – куракча ва ўроқсимон 
пичоқлар мотига ва ўроқларга айланиб борди. Ўғир, ҳавонча каби меҳнат 
қуроллари хўжалик ҳаѐтга кенг кириб кела бошлади. Айрим ҳудудларда 
ирригация иншоотлари вужудга келди масалан Олд Осиѐ ва Янги Гвинеядаги 
дренажларни бунга мисол қилиб олиш мумкин.
Неолит даврида деҳқончилик ва чорвачилик хўжалик турига ўтмаган 
овчи, балиқчи ва термачи хўжаликларда ҳам меҳнат қуролларининг 
такомиллашув жараѐнлари содир бўлди. овчиликда қопқонлар, тузоқлар кенг 


212 
тарқалган бўлса, денгиз жониворларини овлашда гарпунларнинг ўзига хос 
турлари, илгичлар, тўрлар, қармоқларнинг ривожланган турлари қўлланила 
бошланди. Шимолда чана ва чанғи каби ихтиролар қилинди.
Ишлаб чиқаришнинг бошланиши билан одамларнинг ўтроқлашив 
жараѐни содир бўлиб, вақтинчалик бошпаналар эндиликда узоқ муддатга 
мўлжаллаб қурила бошланди. Неолит даврида кийим – кечаклар таѐрлашда 
жониворлар терисидан ташқари тўқимачилик маҳсулотларидан ҳам 
фойдаланила бошланди. Дастлаб ўсимликлар пўстлоғидан кейинроқ эса қўй 
ва эчкиларнинг жунидан тўқиш ишлари бошланди. Уй хўжалиги идишлари 
эндиликда кулолчилик мҳсулотлари билан тўлдирилиб борилди. Кулочилик 
дастлабки вақтларда ѐпиштириш усулидан фойдаланиб тайѐрланган. 
Спиралсимон узунчоқ бовлиқ 2 – 3 см атрофида қилиниб бир бирига қўл 
билан ѐпиштирилган ва идиш тайѐрланиб оловда пиширилган. Сопол 
идишларнинг пайдо бўлиши овқат асартиментларини кўпайтириш имконини 
берган.
Меҳнат қуролларининг такомиллашуви, янгиларнинг вужудга келиши, 
хўжалик турларининг пайдо бўлиши буларнинг барчаси аввалгидек 
коллектив биргаликда амалга оширадиган вазифалар сонини кўпайтириш 
билан бирга, уруғ ичида меҳнат тақсимони қайта кўриб чиқишни ҳам талаб 
этарди. Янги ишлаб чиқариш даражасининг кейинги ривожланиши 
меҳнатнинг индивидуализацияси ва специализациясини талаб қилар эди. 
Меҳнатнинг аѐллар ва эркаклар ўртасида, шунингдек ѐш гуруҳлари 
ўртасидаги тақсимотидан уруғ – қабилалар тақсимотига қадар ўсиб чиқиши 
кузатилди. XIX аср охирига қадар меҳнатнинг биринчи йирик тақсимоти 
сифатида чорвачиликнинг вужудга келиши билан бошланган деган қарашлар 
устун эди. Аммо, бу хусусда хўжалик тараққиѐтига оид режада қайта 
тўхталиб ўтами. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling