Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Сўнгги уруғ жамоасида ижтимоий – иқтисодий муносабатлар.
213 Дстлабки ишлаб чиқарувчи хўжалик турлари ҳам жамоа бўлиб меҳнат қилишни талаб этар эди. Ўрмонни тозалаш, подани сраш, жониворларни ов қилиш ишларини алоҳида оила амалга ошира олмас эди. Жамиятнинг асосини аввалгидек биргаликда меҳнат қилишга асосланган уруғ жамоаси ташкил этиб, ер уруғнинг мулки бўлиб қолаверди. Уруғ жамоаси ери илк уруғ жамоасидан фарқли деҳқончилик қилинадиган, ов қилинадиган, термачилик ва балиқчилик қилинадиган қисмларга бўлинди. Ерларни бошқа уруққа бериб қўйиш мумкин бўлмаган. Янги Гвинея папуслари мисолида буни кўриб чиқиш мумкин. Уларда аждодлардан олинган ер бошқа уруғ – қабилага ўтиб кетиши кечирилмас гуноҳ бўлиб, уни авлодларга мерос қолдириш лозим эди. Ер моддий неъматлар яратиладиган воситагина бўлиб қолмасдан унинг ўзи моддий неъма даражасига кўтарила бошланди. Шу билан бир қаторда меҳнат қилиб топилган чорва, қурол, хўжалиқ буюмлари бошқаларга ўтиб кетиши (айрбошлаш натижасида) мумкин бўлган. Сўнгги уруғчиликнинг дастлабки босқичида уруғ аъзолари ичида бировнинг шахсий мулкини олиш жиноят ҳисобланмай, вафот этган кишининг шахсий анжомлари унинг яқинларига мерос бўлиб ўта бошлади. Озиқ – овқат тақсимотининг ҳам тенг тақсимланишига амал қилинар эди. Аммо, бу ҳол тобора уруғ учун экстремал ҳолатлардагина амал қиладиган одат тусига кириб борди. Одатий ҳолларда эса, уруғ ичидаги айрим қариндошлар уруғ аъзоларидан кўра имтиѐзларни қўлга кирита бордилар. Сўнгги уруғчилик даврида ҳосилни мўл олган, чорвасини талофотлардан асрай олган, овда мўл ўлжани қўлга киритганлар ўз неъматларини кўпроқ қисмини ўзига олиб қолиш ҳоллари вужудга кела бошлади. Бу меҳнатнинг тақсимоти билан боғлиқ эди. Агар папусларда оч қолган одам қўшниси томарқасидан маҳсулот олса ва уни кейинчалик шу маҳсулот билан қайтаришни эълон қилса, бу жиноят ѐки ўғрилик 214 ҳисобланмаган. Жанубий Америкадаги Кубэо қабиласида эса бу ўғрилик ҳисобланган. Ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши, шахсий мулкнинг вужудга келиши, меҳнат тақсимоти сўнгги уруғ жамоасида ижтимоий – иқтисодий муносабатларга ктта таъсир кўрсатди. Фанда бу ―илғор иқтисодиѐт‖ атамаси билан аталган. Илғор иқтисодиѐт олимларнинг фикрига кўра, совға – салом айрбошлаш йўли билан вужудга келган. Совға алмашиш уруғ ичида ва уруғнинг ташқарисида ҳам давом этаверди. Сўнгги уруғ жамоаси даврида совғалар алмашинуви бир неча жамоаларни қамраб олиб, ҳам жамоавий ва ҳам индувидиал хусусият касб эта бошлади. Айрбошлашда нафақат хўжаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, балки умуман зарур бўлмаган нарсаларни ҳам айрбошлаш ҳоллари бўлганлигини этнографик манбалар тасдиқлайди. Масалан, Меланезиянинг Тробриан оролларида ―кула‖ деб номланувчи одат мавжуд бўлиб, унда, икки турдаги кераксиз чиғаноқларни айрбошлаш доимий давом этиши кузатилган. Папуасларнинг айрим қабилаларида ямснинг бир неча турларини фақат айрбошлаш учун экишлари кузатилган. Аммо, айрбошловчиларнинг серҳимматлиларигина жамоа орасида обрў қозона олган. Мол айрбошловчилар бу ерда ҳеч нарса йўқотмай ўзаро олувчи ва берувчилар орасида Рециприкаллик (Лотинча reciproco – қайтараман маъносини билдириб, мол айрбошлашни англатади) вазифасини бажарганлар. Бу кейинчалик савдогар табақасининг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мол айрбошлаш ѐрдамида уруғ – жамоалари ўртасида никоҳ муносабатлари, ижтимоий алоқалар, тинчлик муносабатлари, жамоа ва унинг етакчилари авторитети мустаҳкамланган. Айрбошлашда кўпроқ бериб камроқ олиш уруғ жамоасининг нуфузини оширган. Айрибошлаш эквивалентлари вужудга кела бошлаган масалан, кам учрайдиган чиғаноқлар, қадрланадиган қушларнинг патлари ва бошқалар. Иккинчи бир томондан айрбошлаш айрим чиқимлар билан ҳам ўтказилган. Масалан Меланезия. 215 Жанубий – Шарқий Осиѐ, Африка ва америкадаги қабилаларида катта зиѐфатлар билан ўтказилган. Бу одат уруғ ичида ва ташқарисида ўзаро ѐрдам мақсадида амалга оширилган. Уруғ жмоасининг сўнгги босқичларида бу каби анъаналар уруғ ичида ижтимоий – иқтисодий тенгсизликни олдини олиш мақсадида қилинган. Бир томондан сўнгги уруғ жамоаси ичида ишлаб чиқаришни ва айрбошлашни ривожлантириш учун махсус томарқа майдонлари ҳам ажратилган. меланезияликларда айрбошлш учун махсус томарқаларга махсус томарқалар ажратилган бўлса, Африканинг дашт минтақаларида яшовчи чорвадорлар айрбошлаш учун махсус ажратилган чорва боққанлар. Сўнгги уруғ жамоасининг дастлабки даврида жамғарма маҳсулотларни тақсимлашда жамоавий уруғчилик анъаналари сақланиб қолинган бўлсада, уруғ жамоасининг кейинги тараққиѐтида ―илғор иқтисодиѐт‖ хусусий мулкнинг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling