Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўнгги уруғ жамоаси (3 машғулот) Режа
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар.
1. Сўнгги уруғ жамоси даврида оила ва никоҳ муносабатлари 2. оилада эркаклар ролининг ошишига асосий омиллар? 3. Қалин, қизларни олиб қочиш каби одатларни тушунтиринг? 4. ибтидоий тўйларнинг театрлаштирилган кўринишга келишига сабаб? 5. Патрилокал, амбилокал жойлашувларни тушунтиринг? 6. Авункулад, Кувада атамаларини тушунтиринг7 7. Эркаклар уйининг уруғ ичида таъирининг ошиб бориши 8. ―Чўчқа байрами‖, ―Потлач‖ ни тушунтиринг? 9. Линиж нима? 10. клан, сигментар бўлиниш атамаларини изоҳланг? Адабиѐтлар 1. Алексеев В. П., Першиц А. И. История первобытного обшества. – М.: Высшая школа, 1990. 2. Алексеев В. П. Становление человечество. – М.: Наука, 1984. 3. Алексеев В. П. Историческая антропология: учеб. поссобие. – М.: Высш школа 1979. – 216 с. 4. Борисковский П. И. Древнейшее прошлое человечества – М.: Наука, 1980. – 239 с. 5. Вишняцкий Л.Б. ―Человек в лабиринте эволюции‖ - М. 2004 6. Косвен М. О. Ибтидоий маданият тарихидан очерклар – Т. : Щзбекистон фанлар академияси нашриѐти 1960. 7. Тайлор Э. Б. Первобытная культура: Пер. с англ. – М.: Политиздат, 1989. – 573 с. 8. http: // www. mirknig.com/; 9. http: // www.turklib.ru/; 10. http: // www.rsl.ru/; 11. http: // www.ziyonet.uz/. 228 Сўнгги уруғ жамоаси (3 машғулот) Режа: Сўнгги уруғ жамоаси даврида ҳокимиятнинг ташкил этилиши Сўнгги уруғ жамоаси даврида ҳам илк уруғ жамоасида бўлгани каби ҳокимият вазифаси жамоа ихтиѐрида яъни халқ ҳокимияти қўлида бўлган. Уруққа оид барча масалалар жумладан, йирик хўжалик ишларини бажариш, жиноятлар, ҳарбий низолар ва бошқа шунга ўхшш масалалар жамоа аъзолари ѐки уруғдошлар ўртасида улар танлаган етакчилар билан биргаликда ҳал қилинган. Шу билан бирга уруғ жамоа ва уруғ – қабила тартибларининг ривожланиши, хусусан сегментар ташкилотларнинг ривожланиши коллектив ҳукмронлигини иерархиялашувига сабаб бўлди. шахсий етакчилар танланишининг янги механизмалари вужудга кела бошлади. Уруғ жмоасининг йиғилишларида барча катта ѐшдаги жамоанинг тенг ҳуқуқли аъзолари иштирок эта олганлар. Кейинчалик эса фақат эркаклар йиғинларда қатнашиб, асосан йиғинлар эркаклар уйида ўтказиладиган бўлган. Қарор биргаликда қабул қилинган аммо, қарор қабул қилишда уруғ – қабила етакчилари, ҳурмат – этибор қозонган кишилар, нотиқларнинг таъсири катта бўлиб бораверган. Уй хўжалиги етакчилари уруғ жамоа кенгашида иштирок этиб, ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилган бўлсалар, уруғ жамоаси кенгаши иштирокчилари фратрия ва қабила кенгашларида қатнашиш ва ўз жамоалари манфаатларини ҳимоя қилиб, фратриялри номидан гапириш ҳуқуқига эга бўлганлар. Ирокезларда уруғ кенгашига фақатгина уй хўжалиги (овачир) лардан барча ѐши катта балоғатга етганлар қатнаша олиши мумкин бўлса, фратрия ва қабила кенгашига фақат бир киши уруғ етакчиси кирган. 229 Ирокезларнинг уй хўжалиги кенгашида овачирларнинг ички масалалари ҳал қилинган бўлса, уруғ кенгашида умум уруғ масалалари яъни, хўжалик, ижтимоий, мафкуравий ҳаѐт масалалари муҳокама қилинган. Уруғлараро муносабатлар ва қабилалар аро муносабатлар қабила кенгашида кўриб чиқилган. Қабила кенгаши қабиладошларнинг олий манфаатларини ҳимоя қилиши лозим эди. Бу кенгаш уруғ етакчиларини тайинлаган, уруғлараро конфликтларни бартараф этган, элчилик алоқаларини йўлга қўйган, уруш эълон қилган ва уруш даврида айрим отрядлар ҳаракатини бошқарган, тинчлик сулҳи тузган ва қбилалар билан иттифоқларга киришган. Қабила кенгаши фақат муҳим вақтлардагина йиғилган. Айрим ирокез қабилаларида уруғлардан бирининг етакчиси қабила бошлиғи ҳам қилиб сайланган. Етакчилар қайси иерархияда бўлишидан қатъий назар жамоалардаги энг муносиб кишилардан сайланган. Етакчларни уларнинг хўжалик тажрибаси, меҳнатсеварлиги, ташкилотчилиги, нотиқлиги, уруғ урф – одат анъаналарини билиши, очиқўллилиги, ҳарбий санъатдан хабардорлиги ва диний билимлари каби муҳим сифатларига қараб танлаганлар. Шу сабабли сўнгги уруғ жмоаси даврида уруғда етакчилар сифатида ҳарбий бошлиқлар, диний раҳнамолар, эмчи – азайимхонларнинг таъсири кучайди. Мисол тариқасида меланезияликларнинг Добу оролида яшовчилари орасида уруғнинг етакчилиги бир кишининг қўлида тўпланган, ирокезларда бош етакчи сахем ва ҳарбий йўлбошчи яъни бошқарув икки киши қўлида бўлган, Жанубий америкадаги Кубео қабиласида одатий етакчи в жодугар қўлида ҳокимият тақсимланган. Агар уруғларда ѐш категориялари билан боғлиқ институциализация кучли бўлса, уруғ етакчиси кекса авлод вакилларидан танланган. Кўп уруғли жамоаларда эса, аҳаоли нуфузи, қудрати кўп бўган уруғ етакчиси жамоа етакчилигини ўз қўлида тутиб турган. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва шахсий бойлик жамғаришнинг бошланиши билан уруғ етакчиси сифатида 230 бойлиги кўп бўлган шахсларни сайлаш ҳоллари ҳам учраб туради. Меланезия, Жанубий – Шарқий Осиѐ, Шимолий Америка ва Африка қабилаларида бу ҳолни кузатиш мумкин. Халқаро терминологияда бу бигменлар (инглизча катта одам) деб аталади. Бигменлар уруғ ичида ўзининг бойлиги, сахийлиги, олийжаноблиги билан уруғ ичида биринчи даражали шахсга айланишларига сабаб бўлади. Бигменлар бир неча хотинларга эгалик қилишга ҳаракат қилганлар. Чунки, хотинлар ва уларнинг яқин қариндошлари бигмен учун ишларди. Бигменларни уруғ жамоаси тайинламаган ѐки сайлаб қўймаган. Улар ўзларининг бошқалардан ишбилармонлги ва устамонлиги уруғ ичида катта обрў қозонишга сабаб бўлган. Бигмен фақатгина бойлик ва сахийлиги билан эмас, балки кучлилиги, ақиллилиги, ташкилотчилиги ва одамларни ишонтира олиши, кўп томонлама билимларга биринчи навбтда сеҳргрлик билимларидан хабардор бўлиши лозим бўлган. Бундай бигмен папуасларнинг тилида ―мбовамб‖ – дунѐнин барча тарафлари маъносида аталган. Сўнгги уруғ жамоаси даврида уруғ етакчилари ҳали авлоддан – авлодга мерос бўлиб ўтиши анъана тусига кирган эмасди. Етакчилар ирокезларнинг сахемлари сингари ѐ сайланар ѐки папуасларнинг бигменлари сингари бу статусга ўзлари эришишлари лозим эди. Бунинг учун бигмен нафақат уруғида балки бошқа уруғлар орасида ҳам машҳур киши сифатида танилиши лозим бўлган. Бунинг учун эса бигмен бошқа даъвогарлардан устун бўлиш учун ўз атрофига тарафдорлар йиғиши, тантанали зиѐфатлар уюштириши, совға – саломлар улашиб туриши, уруғ жамоа йиғилишларида одамлар диққатини ўзига қаратиб, нотиқлик, ташкилотчилик қобилиятини намойиш этиши, ҳарбий ҳаракатларда ажралиб туришга катта эътибор берган. Шундай бўлсада етакчиликни мерос қолдириш аломатлари ҳам вужудга кела бошлаган эди. Бу даврда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ижтимоий ва мафкуравий фаолият етакчилардан ақл ва билимни талаб қила 231 бошлади. Бу каби билим ва кўникмаларни етакчилар ўз фарзандларига ўргатиш орқали уларнинг ўзларидан кейинги мавқеини мустаҳкамлаб борганлар. Бигменлар эса ўз фарзандларига моддий бойликлари билан бирга кучли алоқаларини ҳам мерос қолдира олганлар. Бигменларнинг ўзлари ҳам катта ва кичик бигменларга бўлинган. Папуаслардаги мбовамбларнинг тўртдан уч қисм ўғиллари катта бигменлар, қолганлари кичик бигменлар бўлганлиги бунга мисол бўла олади. Аммо, бу ҳолат уруғчилик анъаналари емирилиш босқичида турган уруғ жамоаларидаги ҳолат бўлиб ҳисобланади. Сўнгги уруғ жамоасида айниқса неолит даврида матриархат тартиблари энг гуллаган давр эди. XVIII асрда христиан миссионери Ж. Ф. Лафитонинг ирокез гуронлар ҳаѐтига оид ѐзувларида, гуронларда ҳокимият аѐллар қўлида бўлиб, улар ер, экинзор, ҳосил ва уйга эгалик қилишган. Эркаклар ҳуқуқи эса чекланган бўлиб, ҳатто улар болаларга эгалик қилишдан маҳрум эдилар. Худди шу даврга оид тарихий адабиѐтларда ирокезларнинг овачирлари ҳокимиятни ўз акаси ѐки укаси билан бирга бўлишиши лозим бўлган. Гуронларда ҳар бир уруғ тўртта аѐл ва бир эркак томонидан бошқарилиши ва ҳатто, қабила кенгашининг бешдан тўрт қисми аѐллардан иборатлиги ҳақида ҳам этнографик маълумотлар мавжуд. Линиж, уруғ – жамоа аъзолари ўз жамоаси вакилларини ҳимоя қилиши муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек, меҳмонни ҳимоя қилиш ҳам бунга мисол бўла олади. Агар уруғ аъзоларидан бири иккинчи бир уруғ аъзосига зарар етказса, етказилган зарар ўша миқдорда тўлаб берилган. Қотиллик учун қотил хундор уруғ томонидан ўлдирилган. Бу кўп ҳолларда уруғ – қабилавий урушларга олиб келган. Сўнгги уруғ жамоаси даврида мулкнинг вужудга келиши натижасида айбдор томон хунни моддий неъматлар билан тўлашга ҳаракат қилган. Сўнгги уруғ жамоаси даврида мулкий тенгсизлик аломатларининг вужудга келиши уруғ ичида жиноятларнинг авж олишига сабаб бўлди. 232 папуасларда этнографлар томонидан ѐзиб олинган кўплаб уруғ ичидаги қотиллик жиноятида қотил аксарият ҳолларда номигагина жазоланган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling