Ўзбекистон републикаси олий таълим,фан ва инновацсиялар вазирлиги абдулла қодирий номидаги


Download 486.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana14.03.2023
Hajmi486.45 Kb.
#1266399
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Kurs ishini yozish boyicha uslubiy korsatma

 
Кириш 
 
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ 
қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак 
маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали 
кадрлар тайѐрлаш жараѐнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий 
таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган 
ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиѐт тармоқларини ривожлантириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикасининиг Президенти Ш.М. Мирзиѐев 2019 
йил 8 октабрдаги ПФ-5847-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси 
олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепциясини 
тасдиқланди. Консепцияда Олий таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд 
муаммоларни бартараф этишнинг устувор йўналишлари ва Олий таълим 
тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари белгилаб берилди. 
Жумладан, мазкур ҳужжатда “Олий таълим билан қамровни кенгайтириш
олий маълумотли мутахассислар тайѐрлаш сифатини ошириш илғор хорижий 
тажрибалар асосида олий таълим муассасаларига юқори малакали педагог 
кадрларни мақсадли тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш 
тизимини такомиллаштириб бориш ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш, 
малакавий ва бошқа турдаги амалиѐтларини мазмунли ташкил этиш учун 
услубий базани ишлаб чиқиш ва ривожлантириб бориш”га алоҳида эътибор 
қаратилган.
Бугунги кунда республикамизда ѐшларни билим ва малакали этиб 
тарбиялаш, жаҳон тараққиѐтига мос мутахассислар тайѐрлаш мақсадида 
таълим тизими изчил ривожлантирилмоқда. 
Ушбу услубий қўлланмада Ўзбекистон тарихидан курс ишини ѐзиш 
бўйича йўриқномада умумий қоидалар, курс иши мақсади ва вазифалари



илмий раҳбар ва тадқиқотчи фаолияти, курс иши ҳимоясини ташкил этиш ва 
баҳолаш масалалари берилган.
Умумий қоида
2020-2021 ўқув йили 6-семестрида Тарих ва уни ўқитиш методикаси 
таълим йўналиши 3-курс талабалари Ўзбекистон тарихи фанидан курс иши 
бажаришлари ўқув режада белгиланган. 
Олий 
таълим 
бакалавр 
йўналишлари 
ва 
магистратура 
мутахассисликларида таҳсил олаѐтган талаба ва магистрларда илмий-
тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмаларини шакллантиришда курс 
ишининг аҳамияти каттадир. Курс ишини бажариш жараѐнида талаба ва 
магистр эгаллаган назарий билимлари ва мавжуд меъѐрий ҳужжатлар, 
маълумотномалар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб 
амалий масалаларни мустақил равишда ечиш ҳамда ўз ғоя ва ечимларини 
жамоада ҳимоя қилиш кўникмасини эгаллайди.
Курс иши - бу ўқув режасига киритилган, бирор аниқ мавзу бўйича 
талаба ва магистр томонидан тайѐрланадиган, илмий-тадқиқот элементларини 
ўз ичига олган ѐзма иш. Курс ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат таълим стандартлари” 
да кўзда тутилган. Уни ѐзиш талаба ва магистрларнинг фан бўйича олган 
билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга, мустақил равишда илмий 
тадқиқот ишларини олиб бориш кўникмасини эгаллашга, бажарган илмий 
иши натижаларини ижодий якунлашни ўрганишга ѐрдам беради.

Download 486.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling