Ўзбекистон республ


Download 0.72 Mb.
bet4/16
Sana09.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1182472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi

Таъсир
этиш
вақти

Ўлимга
олиб келиш
миқдори,
мл/л

Таъсир вақти

Дегазация-ловчи, модда

1.

Аммиак

0,68

-33,4

0,2

6 с

7

30 мин

сув

2.

Хлор

1,56

-34,6

0,01

1 с

0,1-0,2



сўндирилган оҳак

3.

Фосген

1,42

8,2

0,05

10 мин

0,4-0,5

10 мин

ишқорли моддалар ва сув

4.

Олтингугурт IV оксиди

1,46

-10

0,4-0,5

50 мин

1,4-1,7

50 мин

сўндирилган оҳак, аммиак-ли сув

5.

Ис гази

-

-190

0,22

2,5 с

3,4-5,7

30 мин

-

6.



Углерод IV
сулфади

1,26

46

2,5-1,6

1,5 с

10

1,5с

натрий
сульфид

7.

Фосфор III
хлориди

1,53

74.8

0,08-0,015

30 мин

0,15-1,0

30 мин

Ишқорли
аммиакли сув

8.



Водород
фторид

0,98

19,4

0,4

10 мин

1,5

5 мин

ишқорли- аммиакли сув

9.



Синил
кислота

0,7

25,6

0,02-0,04

30 мин

0,1-0,2

15

ишқорли- аммиакли сув

Унинг юқори концентрацияси инсоннинг марказий асаб тизимини издан чиқариб, фалаж бўлишига олиб келади. Агар аммиак таъсирида инсон заҳарланса, бир неча соатдан сўнг, унинг ҳалок бўлишига олиб келади. Амиак тана терисига тегса, турли даражадаги жароҳатланишлар рўй беради. Аммиакни сақлашда «К» ёки «М» - русумли фильтрловчи саноат газниқобидан, аммиакнинг водород сульфид билан аралашган


моддасини саылашда, «КД» - русумли газниқоблари ва ҳимоя кийимлари ишлатилади.
Хлор - ўткир ҳидли сариқ рангли газ. У ҳаводан 2,5 баробар оғир бўлиб, 34°C ҳароратда суюқ ҳолатга ўтади; сувда, органик эритувчиларда яхши эрийди. Хлор қоғоз - целлюлоза, тўқимачилик саноатида, хлорли оҳак ишлаб чиқаришда, сувни зарарсизлантиришда ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Хлор бўғиш хусусиятига эга. Унинг ҳаводаги миқдори 0,01 мг/л бўлганда, инсон организимига салбий таъсир этади, рН миқдори 0,1 мг/л дан юқори бўлганда, эса ўлим ҳолатига олиб келади. Ҳимояланишда «В» ва «М» - русумли фильтрловчи саноат газниқоблари, ГП-5 - русумли фуқаролар газниқоби, болалар газниқоби ва ҳимоя комплектидан фойдаланилади. Агар унинг концентрацияси юқори бўлса, (8,1 мг/л дан юқори) изоляцияловчи газниқоблар қўлланилади.
Олтингугурт оксиди - ўткир ҳидли, рангсиз газ бўлиб ёнмайди. Ушбу модда олтингугуртли рудаларни ёндирганда ҳосил бўлиб, сульфат кислота ишлаб чиқаришда асосий хом - ашё ҳисобланади. Бундан ташқари, тўқимачилик саноатида оқартирувчи, озиқ-овқат саноатида консервация қилувчи модда сифатида ишиатилади. У сувда, спиртда, сирка ва сулфат кислоталарда хлороформда ва эфирда яхши эрийди. Олтингугурт ангид-риди нафас йўлларини ишдан чиқариб, кўзни хиралаштиради. Кичик кон-центрацияда инсон кучсиз йўталиши, томоқда ва кўкракда оғриқ пайдо бўлиши, кўздан ёш оқиш, катта дозада эса қайд қилиш, ҳушдан кетиш ало-матлари кузатилади. «В» ва «М» - русумли фильтрловчи саноат газни-қоблари ва фуқаролар ҳамда болалар газниқобларидан фойдаланилади.
Шикастланиш ўчоғи аниқ ўрганилгандан кейингина бахтсиз ҳодисалар содир бўлган жойлардаги ва унга яқин атрофда яшовчи халқ огоҳ этилади. Бундан огоҳ бўлган фуқаролар нафас органларини сақловчи (газниқоблар) ва терини ҳимоя қилувчи кийимларни (плаш, ёпқич) кийиб, дарҳол заҳарланган ҳудуддан хавфсиз ҳудудга чиқиб кетадилар.
Заҳарланган ҳудуддан узоқроқ бўлган фуқаролар эса, ўз уйларида, яшаш уйларининг эшик, ромларини маҳкам беркитиб, уларнинг герметик-лигини ошириб, иситкич жиҳозларини газ ва чироқларни ўчириб, ўз уйларида сақланишлари мумкин. Агар заҳарли модда жуда кўп миқдорда ҳавога тарқалиб кетган бўлса, зарарланган ҳудуддан аҳолини тезда хавфсиз жойларга кўчириш зарур.
Бундай воқеалар 1988 йилда Ярославь вилоятида Волга дарёси бўйидаги темир йўл поездида содир бўлган бахтсиз ҳодиса, 1966 йил Горький шаҳридаги кимё заводида 27 т Cl2 ( хлор икки оксиди)н газининг ҳавога тарқалиши натижасида 6000 киши эвакуация қилиниб, 1500 киши ҳар хил дозада заҳарланди, 1984 йили Ҳиндистондаги Бхопал кимё заводида газ қувуридан 40 тонна ўткир заҳарловчи модданинг атроф муҳитга тарқалиши оқибатида, 2000 кишининг ўлими ва 80000 нафар киши заҳарланиб, саломатлигига жиддий зарар етказилганлиги, 2003 йилда Хи-тойнинг Чхуандонбей газ конида катта портлаш натижасида 190 кишининг қурбон бўлгани ва ҳавога кўп миқдордаги табиий газ бирикмалари ва водород сульфид газларининг тарқалиши каби мисолларни келтиришимиз мумкин. Қорақалпоқ Республикасининг «Ёшлик» станциясидан 1990 йилда ўтиб бораётган кучли таъсир этувчи заҳарли модда (95 тонна) юкланган цистерна назорат қилинмаслиги оқибатида йўл - йўлакай томчилаб борган. Бу ҳолатни ўз вақтида сезган ёшлик станцияси ходимлари дарҳол тегишли чораларни кўриб, бахтсизликнинг олди олинган. Агар цистернадаги суюқлик шу ерга тўлиқ оқиб кетганда, станция атрофидаги 13 км гача бўлган аҳолини заҳарлаган бўларди. Шунга ўхшаш кўплаб мисолларни келтиришимиз мумкин.
Инсон учун хавфли бўлган заҳарли моддалар билан ишлайдиган корхоналар сони Ўзбекистонда йилдан - йилга кўпайиб бормоқда: «Ўз-беккимёсаноат», «Ўзқишлоқхўжаликмаш», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзгўштсут», «Ўзбексавдо» ва бошқ. Мабодо муайян сабабларга кўра, бундай корхона-ларда бахтсиз ҳодисалар содир бўлиб, кимёвий моддалар ташқарига чиқиб кетса, ҳудуднинг заҳарланиш чуқурлиги 45-50 км ни (450 км2 дан ортиқ майдонни) ташкил этиши мумкин.
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан ишлайдиган саноат тармоқларида нафақат бахтсиз ҳодисалар оқибатида фуқароларга хавф - хатар келтирилиши балки, мазкур тармоқлардан чиқадиган чиқинди маҳсулотлар ҳам (атмосферага ёки сув ҳавзаларига чиқариб юборилиши) атроф муҳитни ва табиатни ифлослантириши оқибатида, инсонлар ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин.
Бу борада айниқса, металлургия, кимё, биотехнология, резина техника, нефтни қайта ишловчи ва бошқа саноат тармоқларининг салбий таъсири жуда каттадир.
Дунё миқёсида йилга ҳавога углерод (II) оксиди - 250 млн. т., ёқилғи кукуни - 100 млн. т., углеводород - 88 млн. т., азот (II) оксиди - 53 млн.т., аммиак - 4 млн. т., олтингугурт водороди - 3 млн.т., қўрғошин бирикма-лари - 1 млн., фтор- 0,4 млн. т. чиқинди чиқарилади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling