Ўзбекистон республ


-жадвал Кимё заводлари жойлашган ша


Download 0.72 Mb.
bet5/16
Sana09.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1182472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi

3.2-жадвал
Кимё заводлари жойлашган шаҳарлардаги айрим кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларларнинг фуқаролар учун хавфлилиги



Т/р

Шаҳар

Объект

КТЗМ



Заҳарланиши мумкин бўлган одамлар сони

1.

Навоий

Навоий азот ишлаб чиқариш бирлашмаси

аммиак, хлор

99250

2.

Самарқанд

Минерал ўғит ишлаб чиқариш заводи

аммиак, хлор

55130

3.

Олмақ

Кимё заводи

аммиак, хлор

1710

4.

Ангрен

Олтин кони

аммиак, хлор

450

5.

Чирчиқ

Электрохлмпром ишлаб чиқариш бирлашмаси

аммлак, хлор

39400

6.

Фарғона

Фарғона азот

аммиак, хлор

607300

Бундай саноат корхоналаридаги чиқинди маҳсулотлар инсон ҳаётига катта хавф солиб, турли хил касалликларни келтириб чиқармоқда ҳамда атроф муҳит, ерни, ҳавони ва сув ҳавзаларини жиддий зарарлантирмоқда.




1.2 Кимйови хавфли oбйектрдаги зарарли ва захарли моддаларнинг инсон организимига таъсири
Кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар инсонларга нафас органлари ва тери орқали таъсир этади. Шу нуқтаи назардан, улар умумий заҳарловчи ва ҳолсизлантирувчи турларга бўлинади. Кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланганда бош оғриғи, бош айла-ниши, кўз тиниши, ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, уйқусизлик каби аломатлар кузатилади, кучли заҳарланиш эса, ўлим билан якунланади.
Шунинг учун кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланган ҳудудларда аҳолининг ҳатти - ҳаракатлари худди кимёвий қуроллар билан заҳарланган жойларда кўриладиган чора-тадбирларнинг
ўзгинасидир, яъни ҳимоя иншоотларида сақланиш, шахсий ҳимоя восита-ларидан фойдаланиш ва бошқа омиллар қўлланилади. Лекин унинг асосий фарқи, баъзи бир кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддаларнинг ютилувчанлик хусусияти паст бўлганлигидан, улардан сақланишда махсус саноат ва изоляцияловчи газниқоблардан фойдаланиш керак бўлади. Агар авария ҳолатида бир қанча газ аралашмаси бўлса, фақат изоляцияловчи газниқоблардан фойдаланиб, авария жойини тиклаш, зарарланган ўчоқдан инсонларни эвакуация қилиш тадбирлари кўрилади.
Кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддаларнинг муҳитга чиқиб кетган жойларида аварияларни тиклаш анча мушкул жараён ҳисобланади. Бундай ҳолатда: қутқарув ва бошқа шошилинч тиклаш ишларини ташкил этиш ҳамда кучли таъсир этувчи заҳарли кимёвий моддалар тарқалган ҳудудни ўраш (локализация) ҳисобланади. Бундай ишларни корхона фуқаро мухофазаси тузилмалари ва корхона ишчи хизматчилари олиб боради ҳамда ўша атрофдаги фуқароларни ҳам жалб қилиш мумкин.
Қутқарув ва бошқа шошилинч тиклаш ишларида қатнашаётган фуқа-ролар ўзини ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш қоидаларини билиши зарур. Улардан ҳар доим заҳарланган фуқароларни жароҳатланган ҳудуддан олиб чиқиш; газниқобларини кийдира билиш; сунъий нафас бериш; юракни массаж қилиш; заҳарланган кўз, териларни нейтраллаш ишларини билишлари талаб этилади. Аҳолини эвакуация қилиш жараёнида биринчи навбатда, шамол йўналишини эътиборга олиш лозим. Чунки кимёвий модда булути шамол йўналиши бўйича ҳаракатланади. Шу сабабли, аҳоли эвакуациясини шамолга перпиндикуляр йўналиш бўйич олиб бориши мақсадга мувофиқ 3.1 расм.
Аҳоли ва чорва молларини эвакуация қилиш йўналиши. Хавфли кимёвий моддалар билан боғлиқ авариялар оқибатида ҳаво-даги концентрация миқдори ва тупроқ таркибидани зарарли ва заҳарли кимёвий моддаларнинг миқдорини қуйидаги асбоблар ёрдамида аниқлаш мумкин.
1.Ҳарбий кимёвий разведка асбоби (ВПХР)- ҳаво, тупроқ ва техник воситалар, зарин, зоман, иприт, фосгена, дифосген, синиль кислота, хлорциан ҳамда ВИ-газ буғлари билан ифлосланганлик даражасини аниқлаш учун ишлатилади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling