Ўзбекистон республ


Кимёвий хавфли объектларда фуқаро муҳофазаси режаларини


Download 0.72 Mb.
bet7/16
Sana09.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1182472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi

1.3. Кимёвий хавфли объектларда фуқаро муҳофазаси режаларини
ишаб чиқишдаги асосий хусусиятлар

Кимёвий хавфли объектларда фуқаро муҳофазаси режаси ишлаб чиқилади. Режада - кимёвий тез таъсир этувчи моддаларнинг чиқиб кети-ши натижасида вужудга келган аварияларда ходимлар ва аҳолини муҳофа-за қилиш тадбирлари ҳажмининг ташкил этилиши, бажарилиш тартиби ва муддатларини белгилаб берадиган ҳужжат бўлиб, фуқаро мухофазаси бошлиғи тадбирларнинг бажарилиши ҳақидаги қарори; кимёвий тез таъсир этувчи моддалар таъсирида содир этиладиган газдан қутқариш ишларига жалб этиладиган куч ва воситаларни аниқлаш; бошқарув органларининг


иш тартиби, куч ва воситаларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва уларни бошқариш; объект ходимлари ва аҳолининг ҳатти-ҳаракатлари тартибини белгилаш каби фуқаро муҳофзаси вазифалари баён этилади.
Режанинг биринчи бўлимида - объект хақида умумий маълумотлар ва кимёвий хавфлилик тавсифи; кимёвий таъсир этувчи заҳарли модда турлари; қайси идорага қарашлилиги; корхонадаги ишчи ва хизматчилар сони, смена; объект яқинида яшовчи аҳоли сони; аҳоли яшаш қўрғонига нисбатан объектнинг жойлашганлиги; кимёвий таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг сақланиши ва ишлаб чиқаришда ишлатилиш шароити ҳақи-даги маълумотлар, (технологик жараёнда ишлатиладиган моддаларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тавсиф берилади) кимёвий таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг сақланиш усуллари, сақланиш жойи, шароити, захираси, авария-қутқарув ва бирламчи тиклов ишларига жалб этиладиган куч воситалар; кимёвий таъсир этувчи заҳарли моддаларни қабул қилиш ва қўшни объектларга жўнатиш, шунингдек объект ичида ташиш тартиби; қандай транспортда қанча миқдорда транспортда объектга келиши ва бошқа объектларга жўнатилиши ҳамда унинг даврийлиги; объектда авария хавфсизлиги хизматини ташкил этиш ва хизматни бошқариш тартибининг белгиланиши; шикаст ўчоқларининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик учун жалб қилиниши мумкин бўлган куч ва воситалар; объектда диспет-черлик хизмати ёки кеча-кундузлик навбатчилигини ташкил этилиши; объект ходимлари, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва объект яқинида яшовчи аҳолининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланги; объект жойлашган метеорологик ва топографик шароит тавсифи; шамол йўнали-ши ва тезлиги; жойнинг рельефи; бинолар тавсифи ва уларнинг кимёвий тез таъсир этувчи заҳарли моддалар буғининг тарқалишига қандай таъсир этиш мумкинлиги; кимёвий тез таъсир этувчи моддаларнинг тўпланиб қолиши ва оқиб кириш эҳтимоли бор жойлар; кимёвий тез таъсир этувчи моддаларнинг чиқиндиларининг сақланиши ва ишлаб чиқаришнинг табиий жараёнларида содир бўлиш эҳтимоли бўлган авариялар тавсифи; кимёвий тез таъсир этувчи моддалардан заҳарланиш эҳтимоли бўлган зона узунлиги ва кенглиги; ишчи смена ва аҳолининг заҳарланиш хавфлилик даражаси акс эттирилади.
Режанинг иккинчи бўлимида: кимёвий тез таъсир этувчи моддалар-нинг тўкилиб кетиши билан боғлиқ аварияларда ходимлар ва аҳолин
ҳимоя қилиш тадбирлари белгиланади.
Корхонанинг технологик хавфсизлигини ошириш юзасидан қуйидаги тадбирлар олдиндан амалга оширилади:
1.Объектнинг технологик хавфсизлигини ошириш тадбирлари – уску-наларнинг ҳаракатини тўхтатиш тизимлари билан жиҳозлаш (қувурларда ажратгич клапанлар, автомат задвижкалар ўрнатиш ва ҳ.з.), кимёвий тез таъсир этувчи моддалардан оқадиган қувурларни ер тагига ётқизиш; кимёвий тез таъсир этувчи моддалар солинган якка идишлар захирасини камайтириш; кимёвий тез таъсир этувчи моддалар солинган идишлар тагини тўкилган заҳарли моддаларни йиғиш мақсадида тагликлар, авария резервуарлари билан жиҳозлаш; технологик резервуарлардаги кимёвий тез таъсир этувчи моддаларни резерв идишларга тез бўшатиб олиш тизимини ишлаб чиқиш.
2.Объект ходимлари ва аҳолини шикастланиш эҳтимолини камайти-риш: ишлаб чиқариш ходимлари ва аҳолининг заҳарланиш эҳтимолини камайтириш тадбирлари; шахсий ҳимоя воситаларини тўплаш ва уларни ишлатишга тайёрлаш; ходимларни авария вазиятларидаги ҳатти – ҳара-катларга тайёрлаш; фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ташкил этиш, асбоб - ускуналар билан таъминлаш ва экстремал ҳолларда (авариялардаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш; кимёвий тез таъсир этувчи заҳарли моддалардан заҳарланиш хавфи тўғрисидаги хабарни ходимлар ва аҳолига етказиш тизимини ташкил этиш ва уларни шай ҳолатда сақлаш; шароитни олдиндан таҳлил қилиш учун ахборот йиғишни ташкил этиш каби тадбирлар амалга оширилади.
Режада шунингдек кимёвий разведкани ташкил қилиш ва ўтказишнинг қуйидаги: кузатиш постларини жойлаштириш; разведкага юклатиладиган вазифалар; заҳарланиш зонаси чегараларини белгилаш; кимёвий заҳарла-ниш зоналаридан объект ходимлари ва аҳолини эвакуация қилишни таш-кил этиш; кимёвий шикастланиш ўчоғини ўраб олинишни ташкил этиш; жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш; жароҳатланган ўчоғи-нинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва бартараф этиш юзасидан шошилинч ишлар ўтказиш; кимёвий тез таъсир этувчи моддаларни нейтраллаш, сув тўсиқларини қўйиш, авария оқибатларини тугатишга ёрдамга келган куч ва воситаларни киритиш ва улардан фойдаланиш; авария қутқарув ишларини бажариш давомида куч ва воситаларни
бошқаришни ташкил этиш; маълумат алмашинувини ташкил этиш; авария оқибатларини бартараф этишга моддий- техникавий таъминотни ташкил этиш каби тадбирлар киради.
Режанинг иккинчи бўлимига илова тарзида - объект ходимларига ва аҳолига хабар бериш схемаси; ходимларни, объектни ва аҳолини олиб чиқишнинг ва эвакуация қилишнинг ҳисоби; авария бўлганда кимёвий тез таъсир этувчи моддаларни нейтраллаш воситаларининг ҳисоби ва эҳтиёжга талаблар келтирилади.
Объект фуқаролар муҳофазаси бошлиғининг буйруғи ва фуқаролар муҳофазаси режасига асосан, тегишли фуқаролар муҳофазаси хизматлари фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш режасини ишлаб чиқади.
Фуқаро муҳофазаси режасини объект фуқаролар муҳофазаси бошлиғи тасдиқлайди ва юқори ташкилот ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси билан келишилади. Режа икки нусхада тузилиб, унинг бир нусхаси объектнинг бошқариш пунктида иккинчиси юқори ташкилотларда сақланади.


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling