Ўзбекистон республ


Download 0.72 Mb.
bet9/16
Sana09.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1182472
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi

Нурланиш
микдори
Зарарланиш белгилари
50Р Зарарланиш белгиси йўқ
100 Р Кўп марта нурланса (10-30 кун) 10% одамларда қусиш,
дармонсизланиш белгиси пайдо бўлади
200 Р Нурланиш кучайса 1 турдаги нурланиш кузатилади
300Р II турдаги нурланиш кузатилади
Ҳозирги кунда мутахассислар таҳлил қилиб аниқлаган маълумотларга
кўра кимёвий хавфли иншоотларда бўладиган фалокатлар туфайли тез таъсир
этувчи заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалишига бир қатор
сабаблар мавжуд. Булар қуйидагилар:
-корхонадаги технологик жиҳозлардаги носозликлари;
-узоқ муддат ишлатилган ускуна-жиҳозларнинг эскириши;
-моддалар ишлаб чиқаришда, ташиб оборишда йўл қуйилган хатоликлар
туфайли;
- портлаш, ёнғин содир бўлиши, фалокатлар туфайли;
- моддалар билан ишлашда, уларни сақлашдаги хавфсизлиги
қоидаларини бузилиши туфайли;
- четдан олиб келинган технологик жараён хавфсизллик талабларига
тўлиқ жавоб бермаслиги;
- корхонада меҳнат интизоми пастлиги, мутахассис ва ишчиларнииг
малакаси етарли эмаслиги;
Кимёвий ва радиациявий муҳофазанннг асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:
1. Фавқулодда вазиятнинг вужудга келишини тахмин қилиш ва шароитга
баҳо бериш. Бунинг учун кимёвий ва радвациявий хавфли объект жойлашган
тўғрисида аниқ маълумотга, корхона ҳақида, моддаларнинг миқдори, тури,
сақлаш шароити, сақлаш жойини яшайдиган жойларидан қандай оралиқда
жойлашганлиги тўғрисида аник, матлумотга эга бўлишлари керак.
2. КТЗМ ва радиоактив моддаларни махсус сақлаш талабларини тўлиқ
бажариш, моддаларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни
ишлаб чиқиш.
3. Фуқароларни керакли миқдорда шахсий муҳофаза воситалари билан
таъминлашни ташкил этиш.
4. Кимёвий ва радиациявий назорат ва текшириш ишларини ўз вақтида
амалга ошириш.
5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш учуи
керакли куч ва воситаларнинг доимо шай туришини таъминлаш.
6. Кимёвий ва радиациявий хавф вужудга келган фавқулодда
вазиятларда фуқароларни қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигига
тайёрлаб бориш.
Кимёвий ва радиациявий вазиятни олдиндан тахминлаш ва баҳолаш.
а) вазиятни олдиндан тахминлашга қуйидагилар киради:
- фавқулодда вазиятнинг аниқ турини билиш;
- вазият тафсилоти ва кўламини аниқлашнинг ишончли усулларинн,
ускуна-жиҳозларини топиш;
- фуқаро муҳофазаси кучларини ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш;
- талафотлар ва модалар зарарларнинг олдини олиш ёки уларнинг
таъсир кучини мумкин бўлган даражада камайтириш юзасидан керакли
чораларни кўриш;
- фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини фавқулодда вазиятларни
ёки улар оқибатларини йўқотшига тайёрлаб қўйиш.
б) вазиятни олдиндан баҳолаш.
- олинган маълумотларни аниқлаштириш;
- кимёвий ва радиациявий ҳалокатнинг тафсилотини қилиш (тури, вақти,
тарқалиш майдони, ҳолати ва ҳ.к.);
- ҳудуд тафсилоти (аҳоли яшаш жойи, уй-жойларнинг яқин-узоқлига,
транспорт йўлларининг бор-йўкдиги, об-ҳаво шароити (йил фасли, кун, обҳаво ҳолати);
- заҳарланган ҳаво оқими етиб келадиган вақтни ва қанча муддат таъсир
кўрсата олишларини билиш;
- зарарланган ҳудуд майдонида қанча одам қолган, қанчаси талафот
кўриши мумкинлиги эҳтимолини аниқлаш;
- махсус ишлов беришдан ўтказилиши лозим одамлар, техника,
ускуналар, микдорини аниқ билишлари керак.
Баҳолашга кўра тўпланган маълумотларни таҳлил асосида қисқача
хулосалар қилган ҳолда, қилиниши керак бўлган ишларни белгалаб олиш
керак. Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотларда содир бўлиши мумкин
бўлган ҳалокат туфайли тарқалган КТЗМ ва радиоактив моддалардан
зарарланишдан огоҳлантириш ва муҳофаза қилиш тадбирларини тўғри
ташкил этиш керак. Турли хилдаги фавқулодда вазиятларни оқибатларини
тугатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, фавқулодда вазиятлар тури ҳақида ўз

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling