Ўзбекистон республ
IV.XULOSA FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
Download 0.72 Mb.
|
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi
IV.XULOSA
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR КИРИШ Табиий, техноген тусдаги ва ҳарбий ҳаракатдаги фавқулодда вазият-лар бахтсиз ҳодисаларга, кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келадиган фалокатларга, атроф муҳитнинг ифлосланишига ва катта миқ-дордаги моддий бойликларнинг йўқотилишига олиб келади. Фавқулодда вазиятларнинг зарарли таъсирларига: механик, термик, радиацион ва кимёвий заҳарланиш, нурланиш, биологик ва психологик таъсирлар киради. Aҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва объектларниннг барқарор инфратузилмасини яратиш орқали, ҳозирги даврнинг долзарба муаммоларини, турли хил фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини камайтириш мумкин. Бунинг учун барча ҳокимият органларининг устувор вазифаси, фавқулодда вазиятларнинг мониторин-гини олиб бориш, башоратлаш, оқибатларини тўғри баҳолаш, инсонларни қутқариш бўйича оқилона ҳаракатлар қилиш, аҳолини фавқулодда вазиятларда харакат қилишга ўргатиш, аввалом бор шикастланган ўчоғларда ўзи ва ўзгаларга ёрдам бериш амалиётини ошириш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришни тизимли ташкил этиш, зарар кўрганларнинг саломатлигини асраш, уларга яшаш шароитини яратиб бериш, моддий йўқотишларни камайтириш, халок бўлганларни дафн этиш масалалари ташкил этиш талаб этилади. Шу муносабат билан ҳудудлардаги вазиятни оқилона ва моҳирона назорат қила оладиган, экстремал ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолини, бахтсиз ҳодисадан-қутқарув гуруҳлари мутахассисларини табиий офатлар, техноген ва бошқа хавф-хатарларнинг олдини олишда, шунингдек фавқу-лодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда малакали мутахассислар тайёрлашнинг аҳамияти катта. Ана шу мақсадда мазкур соҳа мутахас-сисларини тайёрлашда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани алоҳида аҳамиятга эга ва талабаларни ўқитишда қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўяди: -фавқулодда вазиятларда аҳоли ва давлат хавфсизлигини таъминлай оладиган масъулиятли фуқароларни тарбиялаш; -фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини, шу жумладан тез ўзгариб турадиган шароитда қарор қабул қилиш бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаш; -замонавий илмий- тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, фавқулодда вазиятларни янада чуқурроқ ўрганиш, оқибатларини таҳлил қилиш ва олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш; -нафақат шахсий хавфсизликни, балки объектларда ишлаётган ходимларни, маълум бир ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолини ҳимоя қилиш чораларини моҳирлик билан ишлаб чиқишни ва уларни турли хил фавқулодда вазиятларда қандай қилиб объект раҳбари ёки бошқарув органларидан бирининг аъзоси сифатида амалга оширишни ўргатади. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан яратилган янги дарсликда атроф муҳит шароитидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш усуллари бўйича изчил изланишлар олиб борилган. Янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ва аҳоли ва ҳудудлари учун қўшимча фавқулодда таҳдидларига кўра, ҳозирги вақтда ва яқин келажакда ҳам мумкин бўлган вазифалар, шакллар, ҳимоя қилиш тизимлари ва усулларига ўзгартиришлар киритилди. Дарсликни тайёрлашда соҳага тегишли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент қарорлари ва формойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шунингдек йўриқнома, меъёр ва қоидалар, ГОСТ лардан фойдаланилди. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling