3.1- расм. Хавфли кимёвий модданинг тарқалиш йўналиши.
ХЗ- зарарланиш ҳудуди
2.Кўчма «КОЛИОН-1В» - русумли фотоионизацион газоанализатор - нефт маҳсулотлари таркибига кирувчи моддаларни, спирт, хлороэтилен, аммиак ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кимёвий бирикма-ларни ҳаводаги ва тупроқдаги миқдорини аниқлаш учун ишлатилади.
3.Шахсий «ГСА – АИГ» - русумли автоматик газосигнализатор - ҳаво ва тупроқ таркибидаги заҳарли моддалар буғи (зарина, зомана, газа ВИ-икс, люизит) ва кучли таъсир этувчи зарарли моддалар хлор, аммиак ва бошқа кимёвий бирикмаларнинг миқдорини узлуксиз автоматик режимда аниқлаш учун ишлатилади. Мабода ҳаводаги заҳарли моддалар буғи белгиланган миқдордан ошиб кетса, асбобнинг ўзи мустақил равишда овозли ва ёруғлик чиқарувчи хабарни беради 3.2 –расм.
Кимёвий ишлаб чиқариш объектларида доимий кимёвий ҳолатни назорат қилиб бориш тизими ёратилган бўлиши лозим. Кимёвий назорат нафақат объект ҳудудида балки, ён- артофдаги аҳоли яшаш қўрғонларида ҳам ташкил этилиши талаб этилади.
3.2 - расм. Хавфли кимёвий моддаларнинг миқдорини аниқлаш
ускуналари
3.3-жадвал
Кимёвий ҳолатини назорат қилиш тизими
Стационар
|
Ҳарактдаги
|
1. АСДМ «Лидар» - русумли масофа-дан бошқариладиган автоматлашти-рилган тизим.
|
1. Мобил экологик лаборатория (МЭЛ)
|
2.Газ чиқишини хабар берувчи авто-матлаштирилган назорат тизими.
|
2. Ҳарактдаги лаборатория (ПЛ)
|
3. «ПОСТ-2» - русумли лаборатория мажмуаси.
|
3. МЛК ва АСДМ «Лидар» - русумли мобиллашган мажмуа
|
Do'stlaringiz bilan baham: |