Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш


Download 72 Kb.
bet2/4
Sana14.12.2022
Hajmi72 Kb.
#1004917
1   2   3   4
Bog'liq
Хизмат курсатиш учун шартнома

4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ
4.1. Буюртмачи:
- Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида ишлар, хизматлар ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасаларига тўлов топшириқномасини тақдим қилмаганлик ва ҳоказо) учун буюртмачи бажарувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
- Бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун буюртмачи бажарувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
4.2. Бажарувчи:
- миқдор, сифат, техник параметрлар, шунингдек таклиф этилаётган ишлар ва хизматларнинг бажариш муддатлари ва жойи бўйича бажарувчи буюртманомалари шартларининг буюртмачи буюртманомаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги;
- шартнома шартларининг бошқа бузилишлари;
- тузилган шартнома шартларининг бажарилмаганлиги учун жавоб беради.
- Агар бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) сифати бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга қонун ҳужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, буюртмачи ишлар (хизматлар)ни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, бажарувчидан сифати лозим даражада бўлмаган ишлар (хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар ишлар (хизматлар) ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати лозим даражада бўлмаган ишларни бажарганлик (хизматларни кўрсатганлик) учун жарима бажарувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
- Ишлар (хизматлар)ни бажариб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ бажарилмаганда, бажарувчи буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш) муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ бажариб бермаслик, оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.

Download 72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling