Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

IV. 
ГЛОССАРИЙ 
81 
 
 
 
 
 
 
 
 



СЎЗ БОШИ 
 
Ер юзида турларини сони, кенг тарқалиши, шароитларга мослашуви, 
тез кўпайиши жихатидан тирик организмлар орасида хашаротларга тенг 
келадиган организмлар йўқдир. Шунинг учун хашаротларнинг табиатда ва 
инсон хаѐтида ахамияти каттадир. Хашаротлар гулли ўсимликларни 
чанглатишда, ўсимлик ва хайвон организмлари колдиқларини парчалашда, 
маданий ўсимликларга зарар етказишда, юқумли касалликлар тарқатишда, 
материал, кийим, буюм, биноларга зарар келтиришда ахамияти жуда 
каттадир. Энтомология фани хашаротларни хар томонлама ўрганишда 
дастлабки билимларни беради.
«Энтомология» фанининг ўқитишдан мақсад талабаларни хашаротлар 
улкан оламини вакилларини морфологияси, анатомияси, биологияси ва 
замонавий систематикаси билан таништириш. «Энтомология» назарий – 
илмий фан бўлиб хашаротларни тана тузилишини, органлар тизимини 
фаолиятини, хаѐтий хусусиятларини, атроф мухит билан турли 
шаклдаги муносабатларини ўрганади. Бу фан назарий ва амалий 
масалаларни хал этиш орқали биология, экология, қишлоқ хўжалик, 
тиббиѐт, ветеринария каби фанлар йўналишларини ривожлантириш 
учун асос бўлиб хизмат қилади. 
«Энтомология» 
фанининг 
асосий 
вазифалари 
турли 
хил 
кўринишдаги морфологик белгиларида умумийлик, ўхшашлик ва ўзига 
хосликни ўрганиш. Хашаротларни ички аъзоларини фаолияти, модда 
алмашиниши жараѐнлари, нерв тизими ва сезги аъзолари физиологияси, 
эмбрионал ва постэмбрионал ривожланиш даврлари, кўпайиши, 
тарқалиши, фенологияси, диапауза даврлари, атроф мухит билан ва 
ўзаро муносабатлари, этологик хусусиятлари, асосий систематик 
гурухлари, фойдали ва зарарли турларини ўрганиш ва илмий хамда 
амалий тадқиқотлар олиб бориш фаннинг асосий вазифаларидандир.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling