Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар


-модда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатлари


Download 359.5 Kb.
bet30/44
Sana03.02.2023
Hajmi359.5 Kb.
#1149538
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
2 5294275142032031965

29-модда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи кафолатлари
Давлат махсус педагогик ёндашувга эҳтиёжи бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг белгиланган таълим стандартлари ва талаблари даражасида билим олишларини кафолатловчи зарур маблағлар ажратади ҳамда бошқа чоралар кўради.
Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ва ногирон болалар улар учун махсус ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим муассасаларида ўқиш ва тарбияланиш ҳамда ўз жисмоний, ақлий қобилиятлари ва хоҳишларига мос бўлган таълим олиш ҳуқуқига эга.
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг тавсияси бўлган тақдирда, жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ва ногирон болаларнинг ота-оналари ўз хоҳиш-истагига кўра ҳамда боланинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда таълим (умумтаълим ёки ихтисослаштирилган) муассасаси турини танлаш ҳуқуқига эга.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртларига ўқишга киришда қонун ҳужжатлари билан имтиёзлар белгиланиши мумкин.


Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ОИЛА КОДЕКСИ
1998 йил 30 аперль
(кўчирма)




1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


4-модда. Оиланинг, оналик, оталик ва болаликнинг муҳофаза қилиниши
Ўзбекистон Республикасида оила, оналик, оталик ва болалик давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон Республикасида оналик ва оталик иззат-икромга ҳамда ҳурматга сазовордир.
Она ва бола манфаатларини муҳофаза қилиш аёлларнинг меҳнати ва соғлиғини сақлашга доир махсус тадбирлар кўриш, меҳнатни оналик билан боғлаб қўшиб олиб бориш учун аёлларга шароит яратиш, оналик ва болаликни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш йўли билан таъминланади.


2-БОБ. ОИЛАВИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ


10-модда. Оилавий ҳуқуқларни амалга ошириш ва оилавий мажбуриятларни бажариш
Фуқаролар оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларини ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.
Оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги шарт.



Download 359.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling