Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Download 273.58 Kb.
bet46/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

1-§. Кассадаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5000)

221. Корхона кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”;
5020 “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”
Зарур ҳолларда айрим (транспорт, алоқа) корхоналарда “Корхона кассаси” ва “Операцион касса” каби счётлар очилиши мумкин.
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.

222. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши



Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Кредитга сотилган товарлар бўйича фоизлар нақд пулда олинганда (савдо корхоналарида)

5010, 5020

4830

2

Маҳсулот, иш ва хизматларнинг накд пулга сотилиши

5010, 5020

9010-9030

3

Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши

5010, 5020

9210-9220

4

Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун)

5010, 5020

5110-5530

5

Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши

5010, 5020

4220-4290

6

Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади

5010, 5020

8410

7

Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан корхонанинг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди

5010, 5020

4610

8

Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди

5010, 5020

4890

9

Комунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши

5010, 5020

4890

10

Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди

5010, 5020

6810, 7810

11

Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счетига ўтказилди

5110-5530

5010, 5020

12

Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди

8610, 8620

5010, 5020

13

Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги харажатлар тўланди (брокерлар, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар)

9690

5010, 5020

14

Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар)

6710

5010, 5020

15

Ҳисобдор суммалар берилди

4220-4290

5010, 5020

16

Ходимларга берилган қарз суммаси

4720

5010, 5020

17

Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар)

6990

5010, 5020

18

Корхонанинг ажаратилган бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши

4110

5010, 5020

19

Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган харажатлар тўланиши

9720

5010, 5020

20

Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида)

4730

5010, 5020

21

Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши

6920

5010, 5020

22

Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши

6910, 6950

5010, 5020



2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100)

223. Корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”да амалга оширилади.


224. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг дебети бўйича корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида корхонанинг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счетлар” ёки 6960 “Даъволар бўйича тўланадиган счетлар” билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.

225. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши




Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling