Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни


Download 1.79 Mb.
bet76/97
Sana19.09.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1681194
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
21 сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ

4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни
ҳисобга олувчи счётлар (8600)

356. Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий”;
8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли”.

357. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 “Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар”га нисбатан контр-пассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади.


Эмитент томонидан сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий” ва 8620 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётларининг дебетида ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Сотиб олинган хусусий акциялар сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайтадан сотилганда ўртадаги фарқ суммаси 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётига кредитланади. Агарда сотиб олинган хусусий акция сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотилса, ўртадаги фарқ суммаси 9690 “Молиявий фаолият бўйича харажатлар” счётининг дебет томонида кўрсатилади.
Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқ 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” счётининг кредитида акс эттирилади.
Агар бекор қилинган сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, унда фарқ 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётининг дебетида акс эттирилади.

358. Бошқа корхоналар (масъулияти чекланган жамиятлар, шерикчилик ва бошқалар) сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)дан корхона томонидан ўрнатилган тартибда бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.


359. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:






Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling