Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.79 Mb.
bet79/97
Sana19.09.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1681194
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   97
Bog'liq
21 сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Ажратилган грант ва субсидиялар ҳақида хабарнома олинди



4890

8810, 8820

2

Грант ва субсидиялар бўйича маблағлар олинди



5110-5530

4890

3

Тегишли тузулмаларнинг қарорига мувофиқ берилган грант ва субсидия суммаси корхона устав капитали ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилди



8810, 8820

8310, 8320, 8330, 8420

4

Тегишли тузулмаларнинг қарорига мувофиқ илгари берилган грант ва субсидия суммаси корхона резерв капитали ҳажмининг кўпайишига йўналтирилди



8810, 8820

8530

5

Аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди



5010-5530

8830

6

Солиққа тортишдан озод қилиш натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобга олинди



6410

8840

7

Солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзли даврнинг тугаши натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобдан чиқарилди



8840

8530

8

Бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди



5010-5530

8890

7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар
резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)

372. Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётида амалга оширилади.


Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади.
Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб, 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланилиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғирланади (корректура).
8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.

373. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:






Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling