Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
21 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)
Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни | ||
Счётларнинг боғланиши | |||
Дебет |
Кредит | ||
1 |
Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, камомад ёки йўқолишининг аниқланиши натижасида чиқиб кетаётган асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш |
9210 |
0110-0190 |
2 |
Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскириш |
0210-0290 |
9210 |
3 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилди |
9210 |
2310 |
4 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди |
9210 |
6710 |
5 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ижтимоий суғурта ажратмалари амалга оширилди |
9210 |
6520 |
6 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун бошқа корхоналарга бўлган қарз |
9210 |
6990 |
7 |
Асосий воситалар объектларини молиявий ижарага бериш натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилди |
9210 |
6230, 7230 |
8 |
Мавжуд асосий воситалар объектлари молиявий ижарасининг тўлиқ муддати давомида олинадиган ижара тўловлари суммаси (ижарага берувчида) |
0920 |
9210 |
9 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан қолган материалларнинг кирим қилиниши |
1010-1090 |
9210 |
10 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум (нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича) |
5110 |
9210 |
11 |
Харидорларнинг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи |
4010 |
9210 |
12 |
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи |
4120 |
9210 |
13 |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижаларини аниқлаш: |
|
|
а) фойда; б) зарар. |
9210 9430 |
9310 9210 | |
14 |
Чиқиб кетаётган номоддий активларни ҳисобдан чиқариш (сотиш, ҳисобдан чиқариш, текинга бериш ва ҳоказо) |
|
|
15 |
Харидорларнинг уларга сотилган номоддий ва бошқа активлар учун қарзи |
4010 |
9220 |
16. |
Номоддий ва бошқа активлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди |
4120 |
9220 |
17 |
Сотилган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
9220 |
1010-1090 |
18 |
Четга чиқарилган материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилди |
9220 |
1610 |
19 |
Ўстиришда ва боқувда бўлган ҳайвонларнинг четга чиқарилиши |
9220 |
1110, 1120 |
20 |
Қимматли қоғозларни сотиш |
9220 |
0610, 5810 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
25 |
Бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижасини аниқлаш: |
|
|
а) фойда; б) зарар. |
9220 9430 |
9320 9220 |
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9300)
392. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”;
9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”;
9340 “Ўтган йиллар фойдалари”;
9350 “Оператив ижарадан даромадлар”;
9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар”;
9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”;
9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”;
9390 “Бошқа операцион даромадлар”.
393. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
394. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётининг кредитида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
395. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
396. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
397. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 “Оператив ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 4820 “Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
398. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
399. 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” счётида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобга олинади.
400. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
401. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 “Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
402. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши:
|
Do'stlaringiz bilan baham:
ma'muriyatiga murojaat qiling