Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


-модда. Консолидациялашган молиявий ҳисобот


Download 399.28 Kb.
bet120/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

23-модда. Консолидациялашган молиявий ҳисобот
Асосий хўжалик жамияти бўлган ва шўъба хўжалик жамиятларига, ўз назорати остидаги ташкилотларга эга бухгалтерия ҳисоби субъекти консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузади.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, шунингдек асосий хўжалик жамиятининг назорати остидаги ташкилотларга қўйиладиган талаблар бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (8-сонли БҲМС) «Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш» (рўйхат рақами 580, 28.12.1998 й.).
Ушбу модда талаблари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамланма молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди.
24-модда. Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври
1 январь — 31 декабрь календарь йили йиллик молиявий ҳисоботнинг ҳисобот давридир.
1 январдан бошлаб даврий молиявий ҳисобот тузилаётган даврнинг ҳисобот санасини ҳам қамраб олган давр календарь йил мобайнида тузиладиган даврий молиявий ҳисобот учун ҳисобот давридир.
Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр, юридик шахс бўлмаганлар учун эса, улар давлат органларида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган давр биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади.
Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.
Рўйхатдан ўтилгунига ёки юридик шахс ҳуқуқи олингунига қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йилининг молиявий ҳисоботига киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 60 ва 61-бандлари.

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling