Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100) 175. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар"; 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар". 176. 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётида корхонанинг умумий балансига (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблар) қўшиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Бу счётда ажратилган мулклар, моддий қийматликларни ўзаро ҳамкорликда чиқариш, бўлинмаларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асосий ҳужжатлар бўлиб таъсис шартномаси, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар ҳисобланади. Кўрсатилган бўлинмаларга ажратилган мулк корхона томонидан асосий воситалар (0100), номоддий активлар (0400), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700), материаллар (1000), тайёр маҳсулотлар (2800), товарлар (2900) ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлардан 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 177. 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар" счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг (баланслараро ёки хўжалик ичидаги ҳисоб-китоблар) дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Ушбу счётда товар, маҳсулот, иш, хизматларни сотиш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" ва 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади. 178. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)нинг боғланиши:
Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling