Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Download 399.28 Kb.
bet98/128
Sana04.09.2023
Hajmi399.28 Kb.
#1672664
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   128
Bog'liq
План счет-21 Миллий стандарт

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (20-СОНЛИ БҲМС) «КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2501]
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) 5-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 23 ноябрда 87-сон билан тасдиқланган «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 113-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 879-1, 2003 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2006 йил 14 июндаги 51-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоб юритишнинг ва ҳисобот тузишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС)га ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 879-2, 2006 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 280-модда).
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 июль,
70-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сонли буйруғига 
ИЛОВА

Download 399.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling