Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини
ҳисобга олувчи счётлар (2500) 127. Корхонанинг умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" счётида амалга оширилади. 128. Ушбу счётда умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар акс эттирилади, жумладан: а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича; б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича; в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари; г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари; д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари; ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи; з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 129. Умумишлаб чиқариш харажатлари умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб- китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади. 130. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)нинг боғланиши Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling