Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Номоддий активлар амортизациясини
Download 1.79 Mb.
|
21-сонли БХМС (2)
5-§. Номоддий активлар амортизациясини
ҳисобга олувчи счётлар (0500) 48. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий активлар объектлари бўйича жамланган амортизация тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади: 0510 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси"; 0520 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси"; 0530 "Дастурий таъминотнинг амортизацияси"; 0540 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси"; 0560 "Франчайзинг амортизацияси"; 0570 "Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси"; 0590 "Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси". 49. Номоддий активлар амортизацияси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова) ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 майдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар"да (2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) назарда тутилган усулларга мувофиқ, корхона томонидан ҳисоблаб чиқилган меъёрлар бўйича ойма-ой тегишлилигига қараб таннархга ва давр харажатларига киритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг) 50. Номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитига олиб борилади. 51. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши (сотилиши, текинга берилиши ва бошқалар)да улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича аналитик ҳисоб номоддий активларнинг турлари ва алоҳида объектлари бўйича юритилади. 52. Номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)нинг боғланиши:
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling