Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.79 Mb.
|
21-сонли БХМС (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)
- 6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)
5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) 234. Корхона кассасидаги пул эквивалентларининг (почта маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5610 “Пул эквивалентлари (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади. 5610 “Пул эквивалентлари (турлари бўйича)” счётида маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади. 235. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)нинг боғланиши:
6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700) 236. Йўлдаги пул маблағлари (нақд пулга ва пул ўтказиш орқали маҳсулот сотишдан олинган даромад) тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида амалга оширилади. 237. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади. Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётининг дебетида пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (5710) йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади. 238. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)нинг боғланиши
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling