Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.79 Mb.
bet60/97
Sana18.03.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1282666
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97
Bog'liq
21-сонли БХМС (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Капитал қўйилмалар билан боғлиқ суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари



0810-0890

6510

2

Суғурта бўйича ҳисобланган тўловлар корхона харажатларига ўтказилди



Харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар



6510

3

Ҳисобланган суғурта тўловлари суммаси банкдаги счётлардан тўланди



6510

5110-5530

4

Корхона ходими ҳисобидан мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар қилинди



6710

6520

5

Корхона ходими ҳисобидан мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар қилинди



Харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар



6520

6

Мақсадли давлат жамғармаларига илгари ҳисобланган суммалар ўтказиб берилди



6520

5110-5530

7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзларни
ҳисобга олувчи счётлар (6600)

280. Корхонанинг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари ҳамда таъсисчиларга таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгангача киритилган улушлар бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


6610 “Тўланадиган дивидендлар”;
6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар”.
6630 “Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари”

281. Корхона раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилинганидан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.


282. 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.


283. 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётининг кредит томонида корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 “Пай ва улушлар”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий”, 8610 “Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


6610 “Тўланадиган дивидендлар”, 6620 “Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар” счётлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
2831. 6630 “Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари” счётида таъсисчиларга таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгангача киритилган улушлар бўйича жорий мажбуриятлар активларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

284. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:






Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling