Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.79 Mb.
|
21-сонли БХМС (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)
6-§. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) 363. Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8810 “Грантлар”; 8820 “Субсидиялар”; 8830 “Аъзолик бадаллари”; 8840 “Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари” 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар”. 364. Ушбу мақсадли тушумларни корхонанинг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади: а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши; б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг йўқлиги; в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги. 365. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун ҳукумат, нодавлат, хорижий ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади. 366. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 “Грантлар” счётининг кредитида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5110 - 5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзи” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади. 367. 8820 “Субсидиялар” счёти ажратилган субсидиялар, яъни, иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун корхоналарга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин. Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) “Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш” Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (рўйхат рақами 562, 1998 йил 3 декабрь) (“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлар маълумотномаси”, 1999 й., 6-сон) мувофиқ амалга оширилади. 368. 8830 “Аъзолик бадаллари” счётида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади. Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 “Аъзолик бадаллари” счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 369. 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счётида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади. Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонида 8840 “Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. 8840 “Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари” счётида ҳисобга олинган солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши натижасида бўшаганмаблағларни ишлатилиши Юридик шахсларга солиқлар, бюджетга тўланадиган божхона ва мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) мувофиқ амалга оширилади. 370. 8890 “Бошқа мақсадли тушумлар” счётининг кредитида бошқа мақсадларга мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида юритилади. 371. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling