Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
- Bu sahifa navigatsiya:
- NOTA BENE! Зарурий мудофаа
3. Зарурий мудофаа Зарурий мудофаа институтининг тушунчаси ва белгиларининг жиноят ҳуқуқида берилиши ижтимоий адолатни амалга оширишда ғоят катта ахамиятга эгадир. Жиноят ҳуқуқида зарурий мудофаа тушунчаси қонун билан мухофаза қилинадиган объектларни жиноий тажовузлардан мухофаза қилиш жараёнида тажовузкорга шундай зарар етказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳуқуқий мудофаани ўз ичига оладики, бундай мудофаа зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб амалга оширилганида мудофааланувчи шахснинг жиноий жавобгарлигини келитириб чиқаради. Жиноят кодексининг 37- моддасида зарурий мудофаанинг қонунийлиги доираси ва шартлари, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишнинг ҳуқуқий ҳолати назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 37-моддасига кўра: NOTA BENE! Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда химоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. Зарурий мудофаа ҳолатида қилинган ҳаракат қонунга хилоф ҳисобланмайди, чунки хаётга, соғликка, жинсий эркинликка, мулкка ва бошқа жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга қилинган тажовузлардан химоя қилиш хар бир фуқаронинг бурчи 253 ҳисобланади ва зарурий мудофаа ҳолатида тажовузчига зарар етказиш жиноят ҳисобланмайди. Хар бир фуқаронинг ўзи, бошқа шахслар, давлат манфаатларини ва қонун билан қўриқланадиган хар қандай бошқа ижтимоий муносабатларни химоя қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида (20, 27- ва бошқа моддаларида) мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида Республика фуқаролари шаъни ва обрўсига, хаёти ва соғлиғи, шахсий хаёти, эркинлиги ва қадр-қимматига қарши тажовузлардан судда ҳимояланиш, шахснинг шаъни ва обрўсига қарши тажовузлардан зарурий мудофааланиш ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланганлиги ушбу масалани хал этиш учун рахбарий аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунида биринчи марта хар қандай фуқаро бошқа шахслар ёки хокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда қутилиш имконияти бор-йўқлигидан қатьи назар, тўғридан-тўғри зарурий мудофаани қўллаш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилади (Жиноят кодекси 37- моддасининг 3-қисми). Хақиқатан хам жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда жиноят қонун билан қўриқланадиган объектга қилинган тажовуздан қочиб қутилиш орқали эмас, балки жиноятнинг олдини олишга қаратилган қатьийлик билан қилинган ҳаракатлар орқали эришилади. Зарурий мудофаа ҳуқуқи ҳар бир фуқаронинг жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга нисбатан қилинган тажовузлардан химоя қилиш ҳуқуқини кафолатловчи конституциявий қоида ҳисобланади. Бизнинг фикримизча, зарурий мудофаа ҳуқуқи химоя ҳуқуқи билан таъминланган манфаатларга қарши қасддан, шу билан бирга биргаликда, эҳтиётсизликдан содир этилган тажовуз натижасидир. Фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати жиноят қонуни билан мухофаза қилинади, ушбу объектларга қилинган тажовуз жиноят деб топилади (Жиноят кодекси 139,140-моддалари). Шунинг учун жиноят қонуни билан мухофаза қилинадиган бундай манфаатлар мудофааланувчи қонунда мустаҳкамланган зарурий мудофаанинг ҳуқуқийлиги шартларига риоя қилинганида, зарурий мудофаа чоралари билан химоя қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми 1996 йил 20 декабрь қабул қилинган “Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи 254 қонунларни судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида ҳам шундай нуқтаи назар назарда тутилган. Жиноят ҳуқуқи назариясида, мудофааланувчининг ижтимоий хавфли тажовузлардан қонун билан мустаҳкамланган шартларга риоя қилиб амалга оширадиган ҳаракатлари фақат қонун билан мухофаза қилинадиган манфаатларни ҳимоя этиш мақсадида амалга оширилган бўлса, зарурий мудофаа деб топилиши лозим. Ижтимоий хавфли тажовузлардан тажовузчига зарар етказиш орқали химоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашда ҳам ахамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг юқорида номи келтирилган қарорида айрим судлар тажовузга учраган шахс, ундан қочиб қутилиш, бошқа фуқароларга ва хокимият вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёки бошқа усуллар билан тажовуздан сақланиш имкониятига эга бўлса, бундай тажовузга қарши фаол равишда мудофааланиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар, деган нотўғри фикрга асосланадилар деб таъкидланади. Шу муносабаат билан Пленум судлар шуни эътиборга олишлари керакки, фуқаролар қонун талабига мувофиқ ижтимоий хавфли тажовуздан қочиб қутилиш ёки бошқа усуллар билан сақланиш имкониятига эга бўлишларидан қатьи назар тажовуз қилувчига зарар етказиш йўли билан актив химояланиш ҳуқуқига эгадирлар, деб кўрсатилган 1 . Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, зарурий мудофаа ҳолатида қилинган ҳаракат жиноят ҳисобланмайди, чунки у ижтимоий-хавфли бўлмай, аксинча ижтимоий фойдали ҳаракатдир. Зарурий мудофаада ижтимоий хавфлилик хусусиятининг йўқлиги шундаки, зарурий мудофаани қўллаш орқали шахснинг ҳаёти, соғлиги, жинсий эркинлиги (дахлсизлиги), мулки ва қонун билан қўриқланадиган бошқа ижтимоий муносабатларга нисбатан қилинган тажовуз бартараф қилиниб, келиб чиқиши мумкин бўлган зарарий оқибатларнинг олди олинади. Тажовуз қилувчининг ҳаёти ва соғлиги тажовуз вақтида қонун билан қўриқланмайди. Зарурий мудофаани қўллаш ҳар бир шахснинг шахсий ҳуқуқидир ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш фақат унинг ўзигагина боғлиқ бўлиб, бу ҳуқуқ зарурий мудофаани қўллаш вақтида амалга оширилади. Аммо айрим туркумдаги шахслар учун зарурий мудофаани қўллаш шахснинг юридик мажбурияти ҳисобланади. 1 “Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми қарорларининг тўплами. 1991-1997 йил.”, // “Шарқ”, Т:.1997 й., 69-бет. 255 Буларга қонунда тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилган ёки хизмати юзасидан жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш, одамларни қутқариш, жамоат тартибини сақлаш вазифаси юклатилган шахслар киради. Жиноят қонунига зарурий мудофаа институтининг киритилиши, қонун химоясидаги манфаатларни ғайриқонуний тажовузлардан мудофаа қилишда ҳар бир фуқарони фаол қатнашишини таъминлаш мақсадига хизмат қилади.. Зарурий мудофаани қўллашнинг зарурати ва асослари жиноят қонуни билан қўрикланадиган объектларга (шахсга, давлат ва жамоат манфаатларига) ижтимоий хавфли тажовуз қилинганлигидир. Шахснинг ўзига ёки бошқа шахсларнинг манфаатларига жиноий тажовуз қилинганлиги зарурий мудофаани қўллашнинг асоси бўлиб ҳизмат қилади. Қонунда жиноятнинг субъекти ёшига етмаган ёки ақли норасо шахсларнинг ижтимоий хавфли тажовузига нисбатан хам зарурий мудофаанинг қўлланишига йўл қўйилади. Шунингдек, қонунда биринчи марта (Жиноят кодекси 37-м. 4-қ.) зарар етказиш мақсадида қасддан ҳужум қилиш истагини қўзғатиш зарурий мудофаа ҳисобланмаслиги кўрсатилган. Бу ерда шундай ҳолатлар назарда тутилганки, бунда айбдор муайян бир шахсга зарар етказиш мақсадида унинг жиғига (асабига) тегади», кейинчалик у билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида унинг жавоб ҳаракатларини содир қилишини хоҳлайди. Бундай холларда айбдор етказилган зарар учун умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорида шахс ўзининг ғараз ниятлари (уришиш, азоб бериш, ўч олиш) туфайли ҳужумнинг келиб чиқишига сабаб бўлган бўлса, бундай ҳаракатларни зарурий мудофаа йўсинда қилинган деб топиш мумкин эмас, бундай ҳолатларда содир этилган хатти-ҳаракатлар умумий асосларда квалификация қилиниши лозим деб таъкидланган. Зарурий мудофаанинг мохияти шунда намоён бўладики, қонун мухофазасидаги манфаатларга қарши қаратилган ғайриқонуний тажовуздан мудофааланувчи тажовуз қилувчига шундай зарар етказадики, етказилган зарар зарурий мудофаа институти бўлмаганида жиноий жавобгарликка сабаб бўларди. Айнан шунинг учун зарурий мудофаанинг қонуний ёки ғайриқонунийлиги жиноят қонуни билан тартибга солинади. Зарурий 256 мудофаа ҳолатида тажовузчига муайян зарарнинг етказилиши мудофааланувчининг қилмиши туфайли вужудга келган ижтимоий хавфнинг олдини олибгина қолмай, агар у қонунда белгилаб қўйилган талабларга жавоб берса, бундай фаолиятнинг ижтимоий фойдали, деб хам топилишига ҳам асос бўлади. Зарурий мудофаа тажовуз ва химоядан иборат эканлиги сабабли унинг ҳуқуқийлиги шартлари хам тажовуздан зарурий мудофааланишнинг ҳуқуқий шартлари ва химояга хос зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартларига бўлинади. Шундай қилиб, зарурий мудофаа институтининг юридик табиати тўғрисидаги масалага икки хил ёндашув мавжуд: Биринчидан, бу масалани амалдаги конституциявий, маъмурий, жиноят қонунлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳал этилади. Иккинчидан, бу фикр зарурий мудофаа қандай амалда бўлиши керак, яъни бу институт қандай тартибга солиниши керак, қайси соха қонунлари билан мустаҳкамланиши керак, деган нуқтаи назардан келиб чиқади. Тажовузга нисбатан етказилган зарар ўз-ўзидан хам зарурий мудофаанинг қонунийлигини кўрсатмайди. Зарурий мудофаа қонуний бўлган деб топиш учун жиноят ҳуқуқи назариясида зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартлари деб аталган бир қанча шартлар мавжуд бўлиши лозим. Зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартларини икки гуруҳга: 1) тажовузга нисбатан; 2) мудофаага нисбатан бўлиш мумкин. Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling