Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Судланганлик ҳолатининг тугалланиши


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

2. Судланганлик ҳолатининг тугалланиши. 
Жиноят ҳуқуқига оид адабиётларда судланганлик институти 
огоҳлантириш аҳамиятига эга бўлиб, криминологик маълумотларга 
асослананиши хақида фикрлар билдирилган.
1
Улардан судланганлик 
илмий асосланган маълумотларга таянади, унинг муддати жиноий 
жавобгарлик мақсадига эришиш учун етарли бўлади ва белгиланган 
муддатнинг ўтиши билан шахс ўзининг ижтимоий хавфлилигини 
йўқотади, деган хулосага келиш мумкин.
Қонунда белгиланган муддатнинг ўтиши билан судланганлик 
тамом бўлади. Жиноят кодексининг78-79-моддаларига мувофик 
судланганликнинг тамом бўлиши 2 шаклда намоён бўлади: 
1
Голина В.В Погошение и сняти судимости по советскому уголовному праву. Харьков. 1973 . С.137 


497 
Биринчидан, судланганлик ҳолатининг тугалланиши (автоматик 
равишда);
Иккинчидан: судланганликни олиб ташлаш(суд томонидан).
Қонунда белгиланган муддатнинг ўтиши билан автоматик 
равишда 
судланганлик 
ҳолати 
тугалланган 
деб 
топилади. 
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши автоматик тарзда рўй бериб, 
бунинг учун хеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. 
NOTA BENE! 
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши деганда, муайян 
муддатларнинг ўтиши билан мазкур масалага оид суднинг махсус 
қарори кабул қилинмасдан барча ҳуқуқий оқибатлар ва 
чекланишларнинг 
тугалланиши 
тушунилади. 
Судланганлик 
ҳолати тугалланганида шахс судланмаган деб ҳисобланади. 
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши учун қонунда икки шарт 
белгиланган: 
1) 
шахс асосий ва кўшимча жазони ўтаб бўлган ва ундан озод 
қилинган кунидан бошлаб қонунда кўрсатилган муддатларни ўтиши 
талаб қилинади. Бу муддатлар ўталган жазо турига боглик бўлади.
2) 
судланганганлик ҳолатини тугалланган деб топиш учун шу 
муддатлар ичида шахснинг янги жиноятлар содир этмаслиги талаб 
килинади. 
Шахс судланганлик муддати ўтмасидан янги жиноят содир 
килса, бу муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда судланганлик 
муддати биринчи жинояти янги жинояти учун тайинланган жазони 
ўтаган кунидан бошланади. Масалан, шахс беш йил озодликдан 
маҳрум килиш жазосини ўтаса ва тўрт йиллик судланганлик муддати 
ўтишига икки йил колганида янги жиноятни содир этганлиги учун 
унга ахлок тузатиш жазоси тайинланса, ушбу шахснинг судланганлик 
муддати ахлок тузатиш жазосини ўтаганидан кейин тўрт йилдан сўнг 
ўтган ҳисобланади. 
Агар иккинчи жинояти учун судланганлик муддати биринчи 
жиноятига нисбатан узокроқ бўлса, у ҳолда судланганлик муддати 
иккинчи жинояти учун тайинланган жазони ўтагандан кейин 
бошланади.
ЖК 78-моддасига кўра судланганлик ҳолати қуйидаги вақтларда 
тугалланади: 
1) шартли ҳукм килинганларга нисбатан-синов муддати 
тугагандан бошлаб; 


498 
2) хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий кисмга жўнатиш 
тарзидаги жазоларни ўтаб чиккач; 
3) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек 
муайян ҳуқуқдан маҳрум килиш ёки ахлок тузатиш ишлари жазолари 
ўталганидан кейин бир йил ўтгач; 
4) камок жазоси ўталгандан кейин-икки йил ўтгач; 
5) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум 
килиш жазоси ўталгандан кейин-тўрт йил ўтгач; 
6) беш йилдан ортик, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум килиш жазоси ўталгандан кейин-етти йил ўтгач; 
7) ўн йилдан ортик, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга 
озодликдан маҳрум килиш жазоси ўталгандан кейин-ўн йил ўтгач; 
Шартли ҳукм қилинганда судланганлик муддати бир йилдан уч 
йилгача бўлган синов муддати ўтгандан сўнг тугалланган 
ҳисобланади. Агар шартли ҳукм қилинган шахсга нисбатан қўшимча 
жазо чораси қўлланилган бўлса, бу муддат судланганлик муддатидан 
кўп бўлса, судланганлик қўшимча жазо муддати тугагач тамом 
бўлган ҳисобланади.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга ҳукм қилинган шахс 
озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққанидан сўнг, 
шунингдек, ўта хавфли рецидивист деб топилган шахсларга нисбатан 
судланганлик ҳолати тугалланмайди. Уларга нисбатан судланганлик 
муддати Жиноят кодекси 79-моддаси, 2-қисмига кўра олиб 
ташланиши мумкин.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши шахснинг янги жиноят 
содир этилиши билан узилади. Бундай ҳолда судланганликнинг 
биринчи жиноят бўйича тугалланиш муддати айбдорнинг охирги 
жиниоят учун жазони хакикий ўтаб бўлганидан сўнг ҳисобга 
олинади. 
Шахс икки ўта оғир жинояти учун муддатни ўтаб бўлишига 
қадар ҳар икки жиноят учун судланган деб топилади. 
Судланганлик ҳолати тугалланиши билан унинг барча ҳуқуқий 
оқибатлари бекор бўлади ва янги жиноят содир этилган тақдирда, 
жиноятга жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаб 
бўлмайди. Судланганлик ҳолатини тугалланиши янги содир этилган 
жиноят учун жазо тайинлашда; жазодан шартли равишда муддатидан 
илгари озод килиш; жазони енгилроги билан алмаштиришда 
эьтиборга олиниши мумкин эмас. 


499 
Судланганлик ўзиниг жиноят ҳуқуқий аҳамиятини йўқотгандан 
кейин озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ тартибини 
белгилашда ҳам эьтиборга олинмайди. Агар судланганлик ҳолати 
тугалланган ёки олиб ташланган бўлса, суднинг ҳукмида аввалги 
судланганлик эьтиборга олинмаслиги лозим. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling