Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

озод қилишнинг умумий тури Жиноят кодекси XII ва XIII 
бобларида белгиланган. Жиноят кодекси 12 бобида жавобгарликдан 
озод қилишнинг турлари белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар: 


527 
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш (ЖК 64-м); қилмиш ёки шахс 
ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлиги 
муносабати 
билан 
жавобгарликдан озод қилиш (ЖК 65-м); айбдор ўз қилмишига чин 
кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан 
озод қилиш (ЖК 66-м); ярашилганлиги муносабати жавобгарликдан 
озод қилиш (ЖК 66
1
-м); касаллиги туфайли жавобгарликдан озод 
қилиш (ЖК67-м); амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш 
(ЖК 68-м).
Жазодан озод қилишнинг эса қуйидаги умумий турлари 
мавжуд: жазонинг ижро этиш муддатининг ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жазодан озод қилиш (Жиноят кодекси 69-м); 
шахснинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотиш муносабати 
билан уни жазодан озод қилиш (Жиноят кодекси 70-м); айбдорни чин 
кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод 
қилиш (Жиноят кодекси 71-м); шартли ҳукм қилиш (Жиноят кодекси 
72-модда); касаллиги ёки меҳнатга қобилиятини йўқотиши оқибатида 
жазодан озод қилиш (Жиноят кодекси 75-модда); амнистия акти ёки 
авф этиш асосида жазодан озод қилиш (Жиноят кодекси 76-модда). 
Вояга етмаган шахсни жавобгарлик ва жазодан озод қилишнинг 
қуйидаги махсус турлари мавжуд: 
1) 
вояга етмаганларнинг ишларни вояга етмаганлар ишлари 
билан шуғулланувчи комиссияга топшириш орқали жазодан озод 
қилиш; 
2) 
мажбурлов чорасини қўллаш орқали жазодан озод қилиш 
Вояга етмаганларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш 
орқали фақат ишни вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи 
комиссияга топшириш орқали амалга оширилиши мумкин. Бундай 
қарорга келиш учун Жиноят кодекси 87-моддаси 1-кисмида 
кўрсатилган шартлар: 
1) 
жиноят 
содир 
этиш 
вақтида 
шахснинг 
18 
ёшга 
тўлмаганлиги; 
2) 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта 
содир этган бўлиши; 
3) 
содир этилган қилмишнинг хусусиятлари, айбдорнинг 
шахси ва ишнинг бошқа ҳолатлари мавжуд бўлиши лозим. 
Юқорида кўрсатилган учта шартнинг хаммаси бир 
вақтнинг 
ўзида 
мавжуд 
бўлганида 
вояга 
етмаган 
шахс 
жавобгарликдан озод қилинади. 


528 
Вояга етмаганлар ишлари билан шуғилланувчи комиссиялари 
зиммасига: 
14 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда улар учун жиноий 
жавобгарлик назарда тутилмаган, жамият учун хавфли хатти-
ҳаракатлар содир этган; 
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган 
хатти-ҳаракатлар содир этиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш 
рад қилинган ёки жиноий иш тўхтатилган; 
16 ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган; 
жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар содир этган; 
умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим 
муассасаларида (умумий таълим мактаблари, академик лицейлар ва 
касб-ҳунар коллежларида) ўқишдан бош тортган; 
жамият учун катта хавф бўлмаган жиноят содир этганида 
терговчи ёки прокурорнинг қарори ёхуд суд ажрими асосида 
жавобгарликдан озод қилинган; 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий 
ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаган шахслар тўғрисидаги 
ишларни кўриб чиқиш вазифаси юкланади.
1
14 ёшга тўлмасдан туриб жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар 
содир этган, 13 ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда 
қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно; 
Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссия вояга 
етмаган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини 
қўллаши мумкин: 
1) 
вояга етмаганга жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини 
юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиши; 
2) 
огоҳлантириб қўйиши; 
3) 
15 ёшга тўлган вояга етмаган шахс зиммасига, агар у 
мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган энг кам 
ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, моддий зарарнинг ўрнини қоплаш 
ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаши ёки белгиланган энг 
кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати 
билан қоплаш мажбуриятини юклаши; 
4) 
16 ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган вояга 
етмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик 
1
Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия фаолиятини 
такомиллаштириш ҳақида”ги 2000 йил 21 сентябрдаги 360-сонли қарори 23-банд. 


529 
тўғрисидаги кодексида, Қорақалпоғистон Республикасининг давлат 
ҳокимияти ва бошқарувининг олий органлари чиқарган ҳужжатларда, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органлари 
қарорларида кўзда тутилган ҳолларда ва миқдорларда жарима 
солиши; 
5) 
вояга етмаган шахсни ўз ота-онаси ёки улар ўрнини 
босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек 
уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки жамоат ташкилоти 
кузатувига топшириши; 
5) 
вояга етмаган шахс жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар 
қилган ёки ижтимоий ахлоқ қоидаларини қасддан ва мунтазам 
равишда бузиб келган тақдирда комиссия ички ишлар органлари 
билан биргаликда вояга етмаганни махсус ўқув-тарбия муассасасига 
юбориш масаласини кўриб чиқишни суддан илтимос қилади. 11 
ёшдан 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахс махсус мактаб-
интернатга юборилиши, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган 
шахс эса махсус касб-ҳунар коллежига юборилиши мумкин.
Ҳар бир аниқ ҳолат бўйича қабул қилинган таъсир чоралари 
тўғрисида комиссиялар вояга етмаганнинг яшаш, ўқиш ёки иш жойи 
бўйича ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш бўлинмалари томонидан 
вояга етмаганларнинг олдини олиш ишларини таъминлаш учун ички 
ишлар органларининг тегишли ҳудудий органларини хабардор 
қилишга мажбурдир. Таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганида 
туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарлик ҳолатининг хусусиятини ва 
сабабларини, вояга етмаган шахснинг ёшини ва унинг ҳаёт тарзи, 
оилавий шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада 
иштирок этганлигини, шунингдек, унинг турмушдаги, мактабдаги ва 
ишдаги хулқ-атворини, албатта, ҳисобга олиши лозим. 
Комиссиянинг 
вояга 
етмаганлар шахсини 
огоҳлантириш 
тўғрисидаги қарори бир йил мобайнида амал қилади. Башарти таъсир 
кўрсатиш чораси қўлланилган вояга етмаган шахс ана шу муддат 
ичида янги ҳуқуқбузарлик содир этмаса, таъсир кўрсатиш чораси 
тугалланган деб ҳисобланади. Таъсир кўрсатиш чорасини қўллаган 
комиссия ўз қарорига биноан, башарти ана шундай таъсир кўрсатиш 
чораси қўлланилган вояга етмаган шахс намунали ахлоқи билан 
ўзининг тузалганлигини кўрсатган тақдирда, жазони бир йил 
ўтмасдан ҳам олиб ташлаши мумкин. 
Комиссиянинг вояга етмаган шахсни ўз ота-онаси, улар ўрнини 
босувчи шахслар ёки жамоат тарбиячилари назоратига ёхуд меҳнат 


530 
жамоаси, жамоат ташкилоти кузатувига топшириш тўғрисидаги 
қарорининг амал қилиш муддати, башарти вояга етмаган шахс 
ўзининг намунали ахлоқи ва ишга ҳамда ўқишга бўлган ҳалол 
муносабати билан ўзининг тузалганлигини исбот этса, мазкур 
шахслар ёки ташкилотлар илтимосига биноан исталган вақтда бекор 
этилиши мумкин. 
Танлаб олинган тарбиявий таъсир кўрсатиш чораси вояга 
етмаган шахсга таъсир қилмаган тақдирда, комиссия бундай вояга 
етмаган шахсга нисбатан юқорида санаб ўтилган таъсир кўрсатиш 
чораларидан қаттиқроғини қўллашга ҳақлидир. 
Туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги 
қарори жарима солинган шахс томонидан шу қарор топширилган 
кундан бошлаб 15 кун мобайнида тўланиши лозим, бундай қарор 
устидан шикоят ёки протест берилган тақдирда эса, мазкур шикоят 
ёки протест қондирилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинган 
кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай тўланади. 
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар мустақил иш ҳақига эга 
бўлмаса, жарима уларнинг ота-оналаридан ёки улар ўрнини босувчи 
шахслардан ундириб олинади. 
Комиссиянинг қарори билан солинган жарима Халқ банки 
муассасасига тўланади. 
Жарима муддатида тўланмаган тақдирда, комиссиянинг жарима 
солиш тўғрисидаги қарори жарима суммасини фуқаролик-процессуал 
қонунчилик билан белгиланган қоидаларга мувофиқ шундай жарима 
солинган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, нафақа ёки 
стипендиясидан мажбурий тартибда ушлаб қолиш учун юборилади. 
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёки 
солинган жаримани бошқа сабабларга кўра унинг иш ҳақидан ёки 
бошқа маошидан, нафақа ёки стипендиясидан ундириб олишнинг 
иложи бўлмаса, жарима комиссиянинг қарори асосида ундирувни 
ҳуқуқбузарнинг шахсий мол-мулкига, шунингдек умумий мулкдаги 
унинг улушига қаратиш йўли билан туман (шаҳар) суди суд 
ижрочиси томонидан ундириб олинади. 
Вояга етмаган шахслар махсус мактаб-интернатларда 15 ёшга 
етгунча сақланадилар, махсус касб-ҳунар коллежларида эса, 18 ёшга 
етгунга қадар сақланадилар. 
Фавқулодда ҳолларда бундай ўқувчиларни махсус мактаб-
интернатларда сақлаш муддати улар 16ёшга етгунларига қадар 
узайтирилиши мумкин. 


531 
Вояга етмаган шахслар махсус ўқув-тарбия муассасаларида то 
ахлоқан тузалганларига қадар сақланадилар, лекин бу муддат уч 
йилдан кўп бўлмаслиги керак. 
Махсус ўқув-тарбия муассасалари жойлашган ердаги туман 
(шаҳар) комиссияси ўқувчига кўрсатиб ўтилган муассасаларда жорий 
ўқиш йилида ўрта умумий таълим мактаби ёки касб-ҳунар 
коллежининг тегишли синфини тугаллагунча уч йилдан кўпроқ 
муддатга қолишга ҳам рухсат бериши мумкин. 
Махсус мактабларнинг 15 ёшга тўлган, аммо ахлоқан тузалмаган 
ўқувчилари шу мактаблар жойлашган ердаги туман (шаҳар) 
комиссияси томонидан махсус касб-ҳунар коллежларига юборилиши 
мумкин. 
Вояга етмаган шахсларнинг бундан кейин махсус ўқув-тарбия 
муассасаларида 
бўлишларининг 
мақсадга 
мувофиқ 
ёки 
номувофиқлиги масаласи вақт-вақти билан, лекин йилига камида бир 
марта 
шу 
муассасалар 
жойлашган 
ердаги 
туман 
(шаҳар) 
комиссиялари томонидан мазкур комиссияларнинг ўз ташаббуси 
билан, ана шу муассасалар маъмуриятининг тақдимномаси ёки вояга 
етмаганларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар 
илтимосига биноан кўриб чиқилади. 
Вояга етмаган шахслар учун белгиланган махсус ўқув-тарбия 
муассасаларига кар-соқовлар, кўрлар, руҳий касаллар, ақли заиф 
бўлган 
вояга 
етмаганлар, 
шунингдек 
махсус 
ўқув-тарбия 
муассасаларига қабул қилиш учун тиббиёт нуқтаи назаридан тўғри 
келмайдиган белгилар қўйилган рўйхатда кўрсатилган жисмоний 
камчилиги ва касалликлари бўлган болалар ҳамда ўсмирларнинг 
юборилиши мумкин эмас. 
Вояга етмаган шахснинг махсус ўқув-тарбия муассасасида 
бўлиши педагоглар кенгашининг шу муассаса раҳбари томонидан 
тасдиқланган қарори асосида мазкур муассаса жойлашган ердаги 
туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан бекор қилинади ва бу 
ҳақида вояга етмаган шахс шу муассасадан чиққунга қадар кўпи 
билан бир ой ичида, унинг яшаб турган жойидаги комиссияга хабар 
берилади. Бу комиссия вояга етмаган шахсни ишга жойлаштириш ёки 
ўқув юртига юбориш ҳамда унга зарур моддий-маиший шароитлар 
яратиб бериш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўриши шарт. 
Башарти 
вояга 
етмаган 
шахсни 
тарбиялаш 
мақсадида 
«Меҳрибонлик» уйига ёки мактаб-интернатга юборилган бўлса, бу 
ҳолда уни «Меҳрибонлик» уйидан ёки мактаб-интернатдан чиқариш 


532 
тўғрисидаги қарор шу «Меҳрибонлик» уйи ёки мактаб-интернат 
жойлашган ердаги комиссия томонидан қабул қилинади. 
Агарда 
тарбияланувчи 
махсус 
ўқув-тарбия 
муассасаси, 
«Меҳрибонлик» уйидан чиқарилганидан кейин, унинг ота-онаси ёки 
улар ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-
оналик ёки васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганликлари туфайли 
улар 
ҳузурига 
юборилиши 
мумкин 
бўлмаса, 
шунингдек 
тарбияланувчининг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча 
сабабларга кўра (ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар 
йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин 
тарбияланиши учун қулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин 
бўлмаса, шу муассасалар жойлашган ердаги туман (шаҳар) 
комиссияси вояга етмаган мазкур шахснинг маиший шароитини 
яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чораларини кўради. 
Зарур ҳолларда туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган шахс 
устидан васий, ҳомий тайинлаш тўғрисидаги тақдимнома билан 
тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишга ҳақлидир. 
Ана шу масалаларни ҳал қилиш чоғида ушбу бандда 
кўрсатилган 
муассасалар 
жойлашган 
ердаги 
туман 
(шаҳар) 
комиссияси вояга етмаган шахс илгари яшаб келган жойдаги ёки 
унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар турган жойдаги 
комиссиянинг тегишли хулосасига эга бўлиши лозим. 
Тарбия колониясидан озод бўлиб қайтган вояга етмаган шахс 
истиқомат қилаётган жойдаги комиссия мазкур шахс 18 ёшга етгунга 
қадар уни ишга ёки ўқишга жойлаштириш чораларини кўради ва 
унинг ахлоқини назорат қилиб боради. 
Озод бўлган вояга етмаган шахснинг ўз ота-онаси ёки улар 
ўрнини босувчи шахслар ҳузурига қайтишига уларнинг йўқлиги ёхуд 
ота-оналик ҳуқуқидан ё васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги 
муносабати билан имкон бўлмаса, озод бўлган ана шу вояга етмаган 
шахснинг илгари яшаб келган жойидаги комиссия колония 
маъмуриятининг тақдими билан уни ихтисосига мувофиқ келадиган 
ишга ёки ўқишга жойлаштириш, шунингдек унга тегишли уй-жой 
билан таъминлаш ва маиший шароитлар яратиб бериш чораларини 
кўради. 
Тарбия колониясидан озод бўлган вояга етмаган шахсни 
тарбияси нуқтаи-назаридан илгариги истиқомат жойига юбориш 
мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган фавқулодда ҳолларда уни ишга 
жойлаштириш колония маъмуриятининг тақдими билан шу тарбия 


533 
колонияси жойлашган комиссия томонидан амалга оширилади. 
Комиссия колониядан озод бўлган вояга етмаган шахсни у 
ёрдам сўраб мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун муддатдан 
кечиктирмай ишга ёки ўқишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиши 
шарт.
1
Мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда жиноий жазодан озод 
қилиш фақат суд томонидан амалга оширилади. Мажбурлов чорасини 
қўлаш учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак: 
1) 
жиноят 
содир 
этиш 
вақтида 
шахснинг 
18 
ёшга 
тўлмаганлиги; 
2) 
унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта ёки 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган 
бўлса; 
3) 
шахсни жазо чорасини қўлламасдан туриб тарбиялаш 
мумкин бўлса; 
4) 
ўз ёшига нисбатан ривожланиш даражаси анча орқада 
қолган бўлса ва ўз қилмишининг хусусиятини англаб етмаган бўлса.
Суд вояга етмаган шахснинг ақлий ривожланганлик даражасини 
аниқлаш мақсадида суд-психатрик экспертизасини тайинлайди ва 
Экспертиза хулосасига мувофиқ жиноий жазодан мажбурлов 
чораларини қўллаш орқали озод қилиш масаласини хал қилади.
Мажбурлов чораларини қўллаб, жазодан озод қилишда суд 
юқоридаги шартлардан ташқари айбдорнинг шахси, жиноятнинг 
хусусияти (обьекти, вақти, жойи, шароити, усули, айбнинг шакли, 
жиноятнинг мотив ва мақсади, етказилган зарарнинг миқдори 
эътиборга олиши мумкин)
Вояга етмаганларни жазодан озод қилиш уларни жиноий 
жавобгарликдан озод қилишга ўхшасада, ундан фарқ қилувчи қатьий 
талаб ва чегараларга эга. Вояга етмаган:
1) 
фақат суд томонидан; 
2) 
вояга етмаган шахс томонидан биринчи марта ижтимоий 
хавфи катта ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган бўлса; 
3) 
тарбиявий хусусиятдаги мажбурлов чорасини қўллаш 
орқали жазодан озод қилинади. 
Вояга етмаган шахсни жазодан озод қилиш суд томонидан 
шахсни айдор деб топиш орқали ҳукмда жазо тайинламасдан амалга 
ошрилади, аммо мажбурлов чораси белгиланади.
1
Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганлар ишлари буйича комиссия фаолиятини 
такомиллаштириш ҳақида” 2000й 21 сентябрдаги 360 сонли карори 23-банд. 


534 
Ўз 
хусусиятига 
кўра 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling