Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
мажбурлов
чоралари тарбиявий хусусиятга эга. Суд мажбурлов чорасини қўллаётганда тарбиялаш мақсадини кўзлаши лозим. Шу билан бирга суд томонидан қўлланилаётган ушбу чора мажбурлов хусусиятига эга. Бу мажбурлов чорасининг фақат суд томонидан қўлланишиа ва вояга етмаган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг ихтиёрига боглиқ бўлмаган ҳолда ижро этилишида ифодаланади. Бу таъсир чорасининг ижроси давлат хокимияти органлари томонидан таьминланади. Шундай қилиб мажбурлов чораси тузилишига кўра тарбиявий хусусиятга эга бўлса, ижро этилишига кўра мажбурий хусусиятга эга. Мажбурлов чоралари тузилишига кўра бир-биридан фарқланади. Хар бир таьсир чораси вояга етмаганларни тарбиялашда ўз хусусиятига эга. Жиноят кодекси 88-моддасига мувофиқ мажбурлов чорасининг қуйидаги турлари фарқланади: 1) суд белгилайдиган тартибда айбдор жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш. Бу мажбурлов чораси жабрланувчи олдида суд белгилаган тартибда: суд мажлисида, иш жойида, таълим муассасаси ёки жабрланувчи ёхуд айбдорнинг яшаш жойида амалга оширилади. Суд белгилаган ҳолларда ёзма шаклда хам узр сўраши мумкин. Узр сўраш оғзаки ёки ёзма тартибда, шунингдек якка тартибда ҳам амалга оширилиши мумкин. 2) етказилган зарар миқдорини қоплаш мажбуриятини юклаш. Зарарни қоплаш ўз маблаги ҳисобидан ёки меҳнат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бу мажбурлов чорасини амалга ошириш тартиби ва муддати суд томонидан белгиланади. Ушбу таьсир чорасини қўллаш қуйидаги холларда амалга оширилиши мумкин.: а) вояга етмаган шахс 16 ёшга тўлган бўлса; б) етказилган зарар миқдори энг кам ойлик иш хақининг ўн баробаридан юқори бўлмаса уни қоплаш мажбурияти юклатилади. Бошқа холларда зарар фуқаролик судига даъво қўзгатиш орқали ундирилади. Бу мажбурлов чорасининг жарима жазосидан фарқи қуйидагиларда кўринади: Download 5.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling