Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
3. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган
шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга нисбатан қўлланадигган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари жазо ўрнига эмас, балки жазо чораси билан бирга тайинланади, алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш ақли расо бўлган шахслардан фарқли равишда жазога қўшимча тайинланади. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахслар жиноят содир этганда уларга нисбатан қўлланадиган мажбурлов чоралари уларда спиртли ичимликлар ва киши руҳиятига таьсир этувчи турли моддалар истеьмол қилиш имкониятини ва хоҳишини йўқотишга қаратилган. Бу таьсир чораси алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка ва жиноятчиликка қарши кураш чораси бўлиб ҳисобланади. Жиноятни содир этишда айбланаётган алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандликка чалинган шахсларга тегишли модда ёки воситаларни истеъмол қилишга одатланиш, ўз хулқ-атворини оқлашнинг барқарорлиги, ижтимоий тушкунликка тушишнинг бошланиши, мастлик ҳолатлари ва бошқа руҳий камчиликнинг мавжудлиги туфайли қўшимча равишда тайинланади. Мажбурий даволаш фақат доимий равишда такрорланадиган алкоголлик, гиёҳвандлик ёки заҳарвандларга қўлланилади. Жиноят қонунида бу мажбурлов чорасини қўллашни жиноятни алкоголли 556 ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки заҳарвандлик моддалари истеьмол қилган ҳолатда содир этганлиги билан боғламайди. Суднинг тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаши учун жиноят содир этган шахснинг алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинганлиги туфайли мажбурий даволанишга муҳтожлиги хақидаги тиббий хулоса асос бўлади Бундай шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш комиссияси таркибига врач-психолог ёки врач-нарколог кириши лозим. Тиббий комиссиянинг хулосаси барча исботлаш воситалари каби суд томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга нисбатан тайинланадиган мажбурлов чораси суд ҳукми билан тайинланади, бироқ унинг муддати кўрсатилмайди. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси билан бирга қўлланилган бўлса, даволаш жазони ўташ жойларида, жазо муддати тугагандан сўнг эса умумий асосларда тиббий муассасаларда амалга оширилади. Агар айбдор озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муасасаларда мажбурий даволаниши лозим. Даволаш неврология диспансерларида олиб борилади. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик мажбурий даволанишга махкум этилган барча шахслар тезроқ даволанишдан манфаатдардирлар, чунки даволаниш шахснинг эркини муайян даражада чеклаш билан боғлиқ бўлади. Мажбурий даволаш чоралари мазкур даволашга зарурат қолмаганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида суд томонидан бекор қилинади. Бунинг учун даволаш курсини ўтганлик факти асос бўлмайди. Агар шахс алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни қайтадан истеъмол қилиши мумкин бўлса, даволаш тугаган, деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда даволаш давом эттирилиши лозим. Алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахсларга нисбатан тайинланган мажбурлов чораси даволаш муасасасининг хулосасига мувофиқ суд ажрими билан тўхтатилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling