Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

Бешинчи бўлим – “Жавобгарлик ва жазодан озод қилиш” 
жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати 
билан жавобгарликдан озод қилиш, қилмиш ёки шахс ижтимоий 
хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод 
қилиш, айбдорнинг ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон 
бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш, 
ярашганлик муносабати билан жазодан озод қилиш, касаллик 
туфайли жавобгарликдан озод қилиш, амнистия акт асосида 
жавобгарликдан озод қилиш, жазони ижро этиш муддати ўтиб 
кетганлиги мунособати билан жавобгарликдан озод қилиш, шахснинг 
ижтимоий 
хавфлилигини 
йўқотганлиги 
муносабати 
билан 
жавобгарликдан озод қилиш, шартли жазо белгилаш, жазони ўташдан 
муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан 
алмаштириш, касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиши оқибатида 
жазодан озод қилиш, судланганлик тушунчаларини ифодаловчи 
нормалардан иборат. 
Олтинчи бўлим – “Вояга етмаганлар жавобгарлигининг 
хусусиятлари” жазо тизими, жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, 
озодликдан маҳрум қилиш, жазо тайинлаш, мажбурлов чораларини 
қўллаган ҳолда жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, мажбурлов 
чоралари, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод 
қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштиришдан иборат.
Еттинчи бўлим – “Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари” 
мажбурлов чораларининг мақсадалри, уларни қўллашнинг умумий 
асослари, турлари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинлаш, 
муддатини узайтириш, ўзгартириш ва бекор қилиш , алкоголизм
гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан 
тиббий йўсиндаги чораларни қўллаш тартибларини белгиловчи 
нормалардан иборат. 
Собиқ Иттифоқ даврида жиноят қонуни Умумий қисми каби 
Махсус қисмининг ҳам тизимининг тугалланган кўринишдаги 
назарий канцепцияси ишлаб чиқилмаган бўлиб, унинг асосий 
сабабларидан бири жиноят қонунларининг илмий асосланган 
тузилишига етарли эътибор қаратилмаганлиги эди.
1
Норматив 
1
Ляпунов Ю. И., Мшвениерадзе П.Я Основы систематизации норм Особенной части уголовного 
права. Правоведение, 1985, №3, 25-бет 


70 
материалларни тизимлаштириш муаммоси услубий жиҳатдан шунинг 
учун ҳам мукаммал бўлиши керакки, у ҳар қандай давлатнинг ҳуқуқ 
соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий мазмуннинг асосий 
йўналишларини белгилаб беришда асосий рол ўйнайди. Чунки 
ҳуқуқнинг бу соҳаси жамиятнинг иқтисодий базисини ўзида акс 
эттирмасада, уларнинг обьектив алоқалари, ижтимоий аҳамиятини 
ўзида ифодалаши зарур ва бу нарса ҳуқуқнинг ўзига хос 
ҳусусиятидир. Жиноят ҳуқуқи, жумладан, Жиноят кодекси Умумий 
ва Махсус қисмларининг ички уйғунлигини тўла таьминлашга 
кафолат бўлиб хизмат қилади. Жиноят кодекснинг Махсус қисмида 
жиноят деб ҳисобланувчи муайян ижтимоий хавфли қилмишлар 
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) ва уларни содир этган шахсларга 
нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари кўрсатилган. Жиноят 
кодексининг Махсус қисми ҳам муайян бўлим ва боблардан иборат. 
Мазкур бўлинишларнинг асосий белгиси – уларнинг муайян турга 
оид белгиларига тааллуқлилигидир. Ҳар бир бобда бир-бирига 
турдош муносабатлар гуруҳининг таркибий қисми бўлган муайян 
ижтимоий муносабатларга зарар етказадиган барча жиноятларнинг 
тўла рўйхатини бериш кўзда тутилган. Шу ўринда А.С Якубовнинг 
«Жиноят кодекси Махсус қисми тизимини тузиш учун махсус обьект 
асос бўлиши керак»
1
, деган фикри катта аҳамиятга эга. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Махсус қисмни қуйидаги 
қисмларга бўламиз. Жумладан: 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling