Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.95 Mb.
|
pedagogika va psixologiya
2. Тафаккур операциясиАнализ ва синтез операциялари Анализ-шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами билан биз нарса ваҳодисаларни фикран ёки амалий ва хусусиятларини таҳлил қиламиз. Алломаларнинг айтишича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич оддий анализдир. Ўқувчи ваталаба ёшлар турмушда ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланар экан. Дарсда биз кимёвий бирикмаларни (N2 SO4-водород, кислород ва олтингугуртга) парчалаймиз. Маърузаларда гапларни грамматик таҳлил қилиш асосида турли гап бўлакларига, морфема ва фонемаларга ажратилади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш учун у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо. Маъруза ва дарс жараёнларида тафаккурнинг анализ қилиш операцияси жуда муҳим роль ўйнайди. Инсонга савод ўргатиш бола нутқини анализ қилишдан бошланади. Сўнг бу ҳолат матнни гапларга, гапларни сўзларга, сўзларни ўз навбатида бўғинларга, фонемаларга уларни эса товушларга бўлиш сингари ақлий фаолият билан аста-секин алмаштирилади. Арифметика, алгебра, геометрия, тригонометрия, физика ёинки Ўзбекистон тарихи фалсафа, иқтисод, политология, психология ва бошқа фан асосларини ўрганиш муаммотик топшириқларни, масалаларни ечиш ҳам анализ қилишдан бошланади. Юқорида айтиб ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини чуқур тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қимларни бирлаштирилган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинани бутунлигича олиб текширгандагина, унинг мотор ёки машини эканлигини англаш мумкин. Синтез-шундай бир тафаккур опнрациясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларни, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан ҳам кўриниб турибди. Анализ амалий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, мотор ёки двигателнинг қисмларини, деталларини йиғиштириб ўрни-ўрнига жойлаштирилганда, яъни синтез қилинганда мотор ёки двигатель ҳосил бўлади. Автомашинанинг кузовани, кабинасини, мотор ва ҳоказо қисмлари синтез қилинган маҳалдагина бир бутун автомашинани бунёд этиш мумкин. Турли психологик мавзуларни ўрганиш орқали психология фани тўғрисида яхлит тушунча пайдо бўлади. Кимёвий элементни реакцияга киритиш йўли билангина исталган бирикма ҳосил қилиш имконияти туғилади. Рассомлар кўз, қош, бурун ва кишининг бошқа органларини мутаносиб раившда чизиқ орқали бир бутун инсон шаклини ясаш, яратиш имкониятига эга бўладилар ва ҳоказо. Биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги кесилган ҳарфлардан фойдаланиб бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа иншаклция, ундан эса ҳикоя тузади. Талабалар Ўзбекистон тарихи фани халқимиз, давлатчилигимиз, маданиятимиз, санъатимиз ҳамда бугунги кунимиз тўғрисида маълумот олинади. Иш-ҳаракатларни яхлитлаш туфайли бир бутун моддий нарса ҳосил бўлади, иш-ҳаракатларда ҳам синтез операциясини қўлласа бўлар экан. Тарихий қаҳрамонлар, буюк саркардалар, арбоблар тўғрисида ҳам худди шундай фикр ва мулоҳазалар юритиш мумкин. Халқ орасида Афанди, Алдар кўса, Рустамбек, Алпомиш, Зулқарнай, сув париси аждарҳолар, жинлар, алвастилар, девлар, Семурғ, олтин балиқ ва бошқа нарсалар ҳам айрим органларни-ҳайвон ва инсон тузилишини, ҳис ва ҳаяжонларни, характер ва иродани бирлаштириб, ягона афсонавий образлар яратишга муваффақ бўлинган. Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни, нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим. Талаба ва ўқувчиларни анализ ва синтез қилишга ўргатишда фикрларни муайян объектларга йўналтириш асосий роль ўйнайди. Бунда улар, албатта, қандай ва қай йўсинда иш бажарилишлари кераклигини билиш олишлари зарур. Масалан, ўсмирларни она тили дарсларида анализ ва синтез фаолиятига ўргатиш учун исталган жумлани, чунончи «Ит бўйнини бурмасдан ғалатироқ букилди, оч кўзлари билн менга бир қараш қилди-да, думини қисиб ўзини ўрмонга урди» гапини мустақил ҳолда таҳлил этиш вазифасини қўйиш (агар синалувчанлар бу вазифани бажаришга қийналсалар, экспериментаторнинг ўзи ёрдам бериши) мумкин. Улар предмет номини англатадиган сўзларни алоҳида кўчириб ёзишлари ва сўзларнинг қандай сўроққа жавоб бўлишини аниқлашлари, от ва сўз туркумларига таъриф беришлари. Шу сўз туркумига хос белгиларни (предметни билдириб, ким? ва нима? сўроқларга жавоб бўлишини) алоҳида ифодалашлари керак. 3. Тафаккур шакллари Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одатда нутқ тафаккур жараёнида ҳукмлар, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар тафаккурнинг специфик шакллари деб аталади.
1. Ҳукмлар Нарса ва ҳодисаларда, воқеликда ҳақиқатдан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар (аломатлар) ҳукмларда ҳам боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки воқеликда бир-биридан ажратилган нарса (томон) ҳукмларда ҳам ажратиб кўрсатилса-бу чин ҳукм деб аталади. Масалан, “Металлар-электр токини ўтказувчидир”, “Металлар қиздирилгандан кенгаяди” деган чин ҳукмлардир. Чунки электр токини ўтказиш, қиздирилганда кенгайиш металларга хос хусусиятлардир, бу ҳукмда у ёки бу ҳолат фақат тасдиқланиб айтилаётир. Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади. Бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида ҳосил бўлган янги ҳукм инсоннинг билиш фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Психологияда хулоса чиқариш жараёнида фойдаланилган тайёр ҳукмлар асослар дейилади, уларнинг таҳлил қилиб чиқарилган янги ҳукмни эса хулоса деб аташ қабул қилинган. Инсон воқеликни билиш жараёнида нарсаларни бир-бири билан таққослайди, уларнинг ўхшашлиги ва фарқини аниқлайди: анализ ва синтез йўли билан нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини очади, фикран уларнинг белгиларини ажратади, бу белгиларни абстракциялаштиради ва умумлаштиради. Натижада одам воқеликдаги нарса ва ҳодисалар тўғрисида тушунча ҳосил қилади. Тушунча нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи фикрдир Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling