Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Раислик қилувчи: Суд терговини бошлаймиз. Айблов хулосасини ўқиб 
эшиттиринг (айблов хулосаси эълон қилинади). Судланувчи, ўрнингиздан 
туринг. Сиз ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми? (ҳа, йўқ, қисман). 
Айблов хулосасини ўқиётганда бир хил оҳангда ўқишдан қочиш, тегишли 
нутқ нормаларига риоя қилиш, талаффузнинг тўғрилигига, урғунинг тўғри 
қўйилишига эътибор бериш лозим. 
Судланувчининг ўзини айбдор деб билиши ёки айбини тан олмаслиги 
ҳақидаги жавобидан кейин суд айбловчи ва қолган барча томонлардан суд 
терговида далилларни ўрганиш тартиби, яъни судланувчи, жабрланувчи
гувоҳларни сўроқ қилиш кетма-кетлиги, экспертларни тинглаш ва далилларни 
текширишга қаратилган бошқа суд ҳаракатлари тўғрисидаги фикр-
мулоҳазаларини тинглайди. 
Амалиётда одатда, агар судланувчи ўзини айбдор деб билса ва батафсил 
кўрсатма беришни истаса, далилларни ўрганиш судланувчини сўроқ қилишдан 
бошланади, сўнгра жабрланувчи, гувоҳлар сўроқ қилинади ва бошқа далиллар 
текширилади. Агар судланувчи ўзини айбдор деб тан олмаса ва кўрсатма 
беришни хоҳламаса, суд одатда далилларни ўрганишни жабрланувчини сўроқ 


96 
қилишдан бошлайди, сўнгра бошқа далилларни текширади ва шундан 
кейингина, агар судланувчи кўрсатма беришни хоҳласа, унинг кўрсатмаси 
тингланади. Табиийки, судланувчининг раислик қилувчининг рухсати билан 
исталган пайтда кўрсатма бериш ҳуқуқи ҳар доим сақланади. Судланувчининг 
суд терговининг исталган пайтида тингланиш ҳуқуқи унинг ҳимоясининг 
муҳим кафолатларидан биридир. 
Суд терговининг бу қисми қуйидаги нутқий ифодалар орқали ўз аксини 
топади:
Раислик қилувчи: Далилларни ўрганиш тартиби тўғрисида томонларда 
қандай таклиф (фикр-мулоҳаза)лар бор? Суд жойида кенгашиб, суд тергови 
(далилларни ўрганиш)ни қуйидаги тартибда олиб боришга қарор қилди: аввал 
судланувчи сўроқ қилинади, кейин жабрланувчи сўроқ қилинади, сўнгра гувоҳлар 
сўроқ қилинади ва ундан кейин иш бўйича ёзма далиллар ўрганилади. 
Cуд терговида судланувчини сўроқ қилиш тартиби дастлабки тергов 
пайтида айбланувчини сўроқ қилиш тартиби билан ўхшашдир. Даставвал 
судланувчига ўз кўрсатмасини эркин ҳикоя шаклида баён қилиш, қўйилган 
айблов ва иш юзасидан унга маълум бўлган нарсалар бўйича тушунтириш 
бериш имконияти берилади. Сўнгра кўрсатмани тўлдириш, аниқлаштириш ва 
текшириш мақсадида унга саволлар берилиши мумкин. 
Раислик қилувчи судланувчига мурожаат этаркан, иш юзасидан унга 
маълум бўлган ҳолатлар тўғрисида гапириб беришни таклиф қилади. Одатда, 
судланувчи иш ҳолатларини эркин ҳикоя тарзида баён қилади. Бунда 
судланувчининг четга чиқиб кетиши ва гапираётган гапини йўқотиб 
қўймаслиги учун, иложи борича луқма ташлаш ва саволлар билан унинг сўзини 
бўлиб қўймаслик керак. Айни пайтда, агар судланувчи ҳал қилинаётган масала 
моҳиятидан четга чиқиб кетса, раислик қилувчи унга бу ҳақда эслатишга 
ҳақлидир. 
Амалдаги қонунчилик судьянинг судланувчига биринчи бўлиб савол 
беришини назарда тутади. Одатда, бу ишни раислик қилувчи бажаради. 
Шундан сўнг судланувчини айбловчи, жабрланувчи ва унинг вакиллари сўроқ 
қилишади. 
Гувоҳларни сўроқ қилиш. Гувоҳларни судга чақириш дастлабки тергов 
жараёнидагидек тартибда амалга оширилади. Унинг дастлабки тергов 
пайтидаги сўроқ қилиш билан ўхшашлик томони шундаки, бу ерда ҳам сўроқ 
қилинади. Гувоҳларни судда алоҳида-алоҳида, ҳали сўроқ қилинмаган гувоҳлар 
иштирокисиз сўроқ қилинади. Сўроқ қилинишдан олдин унинг шахси 
аниқланади, сўнгра раислик қилувчи гувоҳга иш юзасидан билганларини 
ростгўйлик билан айтиб бериш унинг фуқаролик бурчи ва мажбурияти 
эканлигини тушунтиради, кўрсатма беришдан бўйин товлаш ва ёлғон кўрсатма 
бериш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда ундан 
тилхат олади ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилишини такидлайди. 
Гувоҳни процессуал тартибда сўроқ қилишнинг нутқий ифодаси 
қуйидагича бўлади: 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling