236
13-масала
Тошкeнт вилояти Олмалиқ туманидаги кимѐ-саноат заводининг кимѐвий
моддаларни сақлаш ва ташиш бўйича масъул ходимлари Г. ва Д.лар симоб
сақланаѐтган омборхонадан кимѐвий моддаларнинг назоратдан ўтказиш
пунктига олиб боришда хавфсизлик чораларини кўрмаганлиги сабабли симоб
сақланаѐтган идишларни синдириб юборди. Натижада завод ва унга яқин
жойлашган ҳудудлар заҳарланиб, аҳолининг оммавий касалланди. Кимѐ-
саноат заводига яқин жойлашган қишлоқ аҳолиси аҳоли зудлик билан бошқа
жойларга кўчирилди.
− Юқоридаги шахсларнинг жавобгарлиги масаласини ҳал қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг.
14-масала
Фуқаролар В. ва Л. тегишли рухсатномаси бўлмасада балиқ овига
чиқиб, Сирдарѐ дарѐсидан тўр билан 250 кг. балиқ
овлашди ва Чиноз
туманидаги бозорга олиб келиб сотаѐтган пайтда қўлга тушди.
− В. ва Л. ҳаракатларида экология сохасига оид жиноят белгиси
мавжудми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорлари ва тегишли қонунларга асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: