Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
51-Масала Фуқаро Ў. 2014 йил 26 декабрь куни Жиззах шаҳридаги ―Зебо‖ савдо маркази олдида турган фуқаро Л.га тегишли бўлган ВАЗ-2109 русумли автомашинани олиб қочиш мақсадида калит танлаш йўли билан автомашина салонига кириб, ўт олдириб, Пахтакор туман йўналиши бўйлаб бошқариб кетган. Йўлда кетаѐтиб унда шу автомашина эҳтиѐт қисмларини ечиб олиш фикри туғилиб, шу мақсадда Учтепа даҳасидан ўтиб, хилват жойга машинани бошқариб бориб, умумий баҳоси 1 000 000 сўм бўлган тўртта ғилдирагини ҳамда баҳоси 100 000 сўмлик бир дона аккумуляторини ечиб олиб, Пахтакор туманига олиб бориб сотиб юборган. – фуқарo Ў.нинг қилмишини квалификация қилинг. – Транспорт воситасини олиб қочиш жинояти қачон тугалланган ҳисобланади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 276 52-масала 2014 йил 5 ноябрь куни фуқаро М. таниши Н. га тегишли МТЗ-80 русумли тракторни бошқариб кетаѐтганида йўл-патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилиб, тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун трактор жарима майдончасига қўйилган. Орадан бир оз вақт ўтгач фуқаро М. тракторни олиб кетмоқчи бўлганида хизмат вазифасини бажараѐтган йўл-патруль хизмати ходими уни тўхтатиб қолган. Бироқ М. унга фаол қаршилик қилиб, унга тегишли 1 800 000 сўмлик радиоалоқа воситасини синдириб воқеа жойидан қочиб кетган. – фуқарo М.нинг қилмишини квалификация қилинг. – 1 800 000 сўмлик зарар, атамалар ҳуқуқий маъносига кўра қандай миқдорни ташкил қилади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 53-масала Муқаддам судланмаган А. жамиятга ҳурматсизлик кўрсатиб, кўчадан ўтиб бораѐтган фуқаро М.ни сабабсиз уриб, унинг баданига ўртача оғирликдаги жароҳат етказганлиги учун суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг иккинчи қисми ―а‖ банди билан айбдор деб топилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган. – Суд томонидан хатоликка йўл қўйилганми? – Безорилик жинояти билан қасддан баданга шикаст етказиш жиноятларининг фарқини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 54-масала Вояга етган фуқаро П. пиротехника буюмларидан фойдаланиб жабрланувчи А.га эҳтиѐтсизлик орқасида баданига ўртача оғир шикаст етказди. – айбдор П.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий бахо беринг; – қайси ҳолатларда айбдорнинг қилмиши эҳтиѐтсизлик орқасида баданга ўртача оғир ѐки оғир шикаст (ЖК 111-модда) жиноятини назарда тутувчи модда билан квалификация қилинади? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 55-масала Фуқаро Д. ўзганинг мулкини талон-торож қилиш натижасида топилган мулкка қонуний эгалик кўриниши берилмаѐтган бўлса (масалан, техник 277 паспорт ѐки ўғирланган автомобилни сотиш учун бериладиган ишончнома қалбакилаштирилган) унинг харакатлари даромадларни легаллаштириш (ЖК 243-моддаси) таркибини ташкил этадими? – айбдор Д.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг; – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling